Оилавий тарбия сабоқларииииии indd
Download 0,84 Mb. Pdf ko'rish
|
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии
Абдулла Авлоний.
Маълумки, тарбиянинг умумий ижтимоий вазифаси – ёш авлодда билим, кўникма, ижтимоий тажриба ва ахлоқ меъёрларини шакллантиришдан иборат. Шунга кўра, ёш авлодга тарбия бериш – мақсадга йўналтирилган тарбия- вий таъсир кўрсатиш, ижтимоий ҳаётда муносабатга кири- шиш меъёрлари ва унга риоя этиш талаблари бўйича зару- рий шарт-шароит яратишни назарда тутади. Тарихдан маълумки, ўзбек халқи бой маънавий, мада- ний қадриятларга эга. Ана шу қадриятлар, урф-одатлар, расм-русумлар ва тарбия усуллари орқали боболаримиз, момоларимиз фарзандларини одоб-ахлоқли этиб вояга ет- казишган. Миллий қадриятлар руҳида тарбияланган фар- зандлар ақл-заковат, меҳр-оқибат, халқпарварлик, жасур- лик ва мардликда ном қозонган. Хабарингиз бор, халқимиз кейинги йилларда европача турмуш тарзини бошидан кечирди. Бир неча минг йиллик урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналар ва миллий тарбия усуллари ўрнига Ғарб маданияти кириб келди. Улар баъзан тазйиқ орқали ҳам сингдирилди. Натижада халқимиз тари- хан шаклланган бой маданий ва маънавий меросидан, оила- вий тарбия усулларидан мосуво бўлишгача борди. Назаримизда, бундай ҳолат, бугунги кунда ўзбек оила- ларидаги тарбия самарасига қайсидир маънода салбий таъ- сир кўрсатиб, оилавий тарбиянинг таъсирчанлик ролини пасайтирмоқда. Натижада ота-оналар ва болалар ўртасида- ги муносабатлар кескинлашди. Оилаларда меҳр-оқибат, ки- чикларга иззат, катталарга ҳурмат камайиб борди. Бу охир оқибат атрофга, жамиятга ҳам таъсир эта бошлади. Шу бо- 4 исдан бўлса керак, бугун жамоат жойларида ёшларнинг ўзини тутишлари, муомала муносабатлари баъзан киши- нинг ғашини келтира бошлади. Табиийки, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ота-оналар ва маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилари, педагогик жамоалар, ота-оналар, васийлик ва ҳомийлик ташкилотлари мутахассислари, ба- лоғатга етмаган ёшлар билан ишлаш тузилмалари ва жамо- атчилик ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб бо- риш талаб этилади. Мазкур услубий қўлланма “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармалари, шаҳар ва ту- ман бўлимлари, Марказ ҳузуридаги махсус ўқув курсла- ри ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хо- тин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги комиссиялар аъзолари, оилашунос ўқитувчилар, ота-оналар ва барча қи- зиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ёшлар ўртасида тар- бия бузилиши ҳамда тарбияси оғир болалар билан ишлаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган зарурий психологик-пе- дагогик тавсияларни ўз ичига олган. Download 0,84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling