Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


ОИЛА – МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ЎЧОҒИ


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

ОИЛА – МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ЎЧОҒИ
Кейинги вақтларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисо-
дий, сиёсий, маънавий-маърифий, маданий соҳаларда маз-
мунан бой ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барча-
си негизида инсон, мамлакатимиз фуқаролари ва ёшларнинг 
ҳуқуқ-манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ётади.
Мамлакатимизда 1997 йилнинг “Инсон манфаатлари 
йили”, 1998 йилнинг “Оила йили”, 2001 йилнинг “Соғлом 
авлод йили”, 2008 йилнинг “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг 
“Баркамол авлод йили” деб аталиши ва бу тўғрисида-
ги Давлат дастурларининг қабул қилиниши ҳамда амалга 


5
Оилавий тарбия сабоқлари
оширилиши ҳам юқоридаги фикримиз далилидир. Прези-
дентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 
“Маълумки, ёш авлод 
тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳа-
миятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI аср-
да бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига ай-
ланиб бормоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ 
шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия 
мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо 
бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”
1
, деган таъки-
ди, юртимизда ёшлар тарбиясига, айниқса, оила, оналик ва 
болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор 
берилаётганининг далолатидир.
Бугунги кунда мамлакатимизда оила масаласи давлат 
сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас, албатта. Зеро, 
юрт тараққиётининг тамал тоши жамиятимизнинг асосий 
бўғини бўлмиш оилада қўйилади.
Оила шундай муқаддас маконки, унда ҳаётнинг даво-
мийлигини таъминловчи шахс шаклланади, этник мадани-
ят, урф-одатларимиз, ахлоқий ва маънавий қадриятларимиз 
сақланади, ривожлантирилади, жамият тараққиётини бел-
гиловчи иқтисодий ва маданий ҳаёт пойдевори мустаҳкам-
ланади.
Оиланинг асосий ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва пси-
хологик вазифаларини қисқача таҳлил қилиб кўрадиган 
бўлсак, болада шаклланадиган барча ҳиссий, руҳий туй-
ғулар: меҳрибонлик, оқибатлилик, ўзига ва атроф-муҳит-
га нисбатан масъулиятлилик куртаклари оилада намоён 
бўлади. Оила ўз вазифасини лозим даражада амалга оши-
риши учун уни тегишлича, маърифий-методик қуролланти-
риш, ижтимоий-маънавий тадбирларни ўтказиш йўли би-
лан унга ёрдам бериб бориш зарур.
Қолаверса, маънавий етук оила – маънавий юксак жа-
мият таянчидир. Оила урф-одатлари, шажараси, анъана-
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Камолот» ёшлар ижти-
моий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи.1 июль, 2017 й.


6
лари, ахлоқий-маънавий қадриятларни фарзандлар онгига 
сингдириш, ҳар бир кишини касб-ҳунар малакалари би-
лан қуроллантириш маънавий баркамолликни тарбиялаш-
нинг асосидир. Шундай экан, жойлардаги хотин-қизлар, 
ёшлар ташкилотлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган 
оқсоқоллар кенгашлари олдида турган муҳим вазифалар-
дан бири оила қадриятларига бағишланган суҳбатлар, кон-
ференциялар, мунозаралар, учрашувлар, оилавий байрам-
лар, китобхонликлар, санъат асарлари кўргазмалари, қўшиқ 
ва рақслар кўрик-танловлари ўтказиш, оилавий фольклор 
этнографик ансамблларни ташкил этиш, тарихий жойларга 
саёҳатлар уюштириш мақсадга мувофиқдир.
Миллий, маънавий қадриятларнинг, миллий тарбия 
усулларининг аҳамиятини камситмаган ҳолда ҳар қандай 
ижтимоий-иқтисодий шароитда ҳам тарбия соф миллий 
мезонлар доирасида қолиб кетиши мумкин эмас. Жамият 
тараққиётининг барча даврларида тарбиянинг мазмуни ва 
йўналиши миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги 
билан белгиланади. Бу назарий қоида бугунги кунда ижти-
моий тарбияга ҳам, оилавий тарбияга ҳам бевосита таал-
луқлидир. 
Янги ижтимоий-тарихий шароит оила, оилавий муно-
сабатлар ва оилавий тарбия борасида ҳам жиддий ўзгариш- 
ларни келтириб чиқармоқда. Болаларни ватанпарварлик 
руҳида, янгича фикрловчи шахс сифатида тарбиялаш ои-
ладан бошланишини эътиборга олиб, оилавий тарбия маз-
мунини қайта кўриб чиқиш ва уни янада бойитиш, унинг 
асосий йўналишларини белгилаш ва шу аснода мақсад ва 
вазифаларни ҳамда уларни қандай воситалар билан амалга 
ошириш йўлларини аниқлаш муҳим ижтимоий-педагогик 
ва ижтимоий-психологик заруриятдир. 
Ана шу заруриятдан келиб чиққан ҳолда, оилада бо-
лаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадри-
ятлардан фойдаланиш масаласи ижтимоий-сиёсий ва ма-
даний-маърифий аҳамият касб этмоқда. Чунки, мазкур 


7

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling