Оив инфекцияси диагностикасининг усуллари


Download 1.67 Mb.
Sana23.04.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1385078
Bog'liq
ОИВ инфекцияси диагностикасининг усуллари

ОИВ инфекцияси диагностикасининг усуллари

ОИВ инфекцияси диагностикасининг усуллари

  • 1) Махсус усуллар (специфик)
  • 2) Номахсус усуллар (Носпецифик)

МАХСУС УСУЛЛАР (СПЕЦИФИК)

  • Иммунофермент анализи (ИФА) ёрдамида қон зардобидаги ёки плазмадаги вируснинг барча антигенларига (баъзида р24 антигени билан биргаликда) нисбатан ҳосил бўлган антителолари аниқланади. Текширилаётган қон зардоби планшетанинг лункаларига қуйилади ва ушбу қон зардобида ОИВни антигенларига нисбатан антителолар бор бўлса, улар антиген билан реакцияга киришади ва антиген-антитело комплексини ҳосил қилади.

ДАВОМИ

  • Лекин бундай комплекс ҳосил бўлгани кўзга кўринмайди. Ушбу комплексни кўриш ва баҳолаш учун текширувнинг кейинги босқичларида махсус реагентлар қуйилади. Бу ўз навбатида лункалардаги суюқлик рангининг ўзгаришига олиб келади. Рангнинг оч-тўқлиги (оптик зичлиги) спектрофотометр ёрдамида аниқланади.

ИФА УСУЛИ

Экспресс ТЕСТ усули (тезкор усули)

  • Тестлар сўлак, қон, зардоб ва плазмадаги ОИВ инфекциясига қарши ишлаб чиқарилган антителоларни тезкорлик билан аниқлашга қаратилган серологик текширув усули ҳисобланади. Бу синамалар ўзининг сезгирлиги ва специфик хусусиятига кўра тест-системаларнинг 3-авлодига тўғри келади. Ишлаш технологиясига кўра агглютинацион, иммунофильтрацион, иммунохроматографик турларига бўлинади.
    • Экспресс тест синамаларининг қулайлиги шундаки, бу синамалар қўлланилиши учун алоҳида ўлчов аппаратлари ҳамда алоҳида ўқитилган тиббиёт ходими талаб этилмайди. Шунингдек, таҳлил натижалари иммунофермент анализига нисбатан қисқа вақт ичида тайёр бўлади. Экспресс тестларни аноним текширувлар ва аҳолини ОИВни юқтириб олишга мойил бўлган гуруҳлари орасида текширувларда қўллаш қулайдир.

ЭКСПРЕСС ТЕСТ

Иммуноблот усули

  • ОИВнинг махсус оқсилларига нисбатан пайдо бўладиган специфик антителоларни аниқлашга асосланган. Шу сабабли бу усулнинг специфик хусусияти ўта юқори. ОИТСга қарши курашиш марказларининг лабораториясида ИФА мусбат деб тасдиқланган намуналар иммуноблот усулида текширилади. Иммуноблот таҳлилини ўтказиш учун махсус тиббий аппаратура, !!!Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тест-системалар ҳамда махсус тайёргарликдан ўтган лаборатория ходимлари талаб этилади.!!!

Иммуноблот усули

Иммуноблот усули

Иммуноблот усули

ПЗР - полимераз занжирли реакция

  • ПЦР - юқори сезгирли реакция бўлиб, қонда ОИВнинг пировирус ДНКси (сифат кўрсаткичи) ёки плазмада ОИВнинг РНКси (миқдор кўрсаткич – вирус юкламаси)ни аниклаш учун қўлланилади.
  • Кўрсаткични аниқлашда термоциклер аппаратидан фойдаланилади.

ПЦР (ПЗР) реакцияси турлари

  • 1. Миқдор кўрсаткич (количество)
  • 2. Сифат кўрсатгич (качество)

“ТЕРМОЦИКЛЕР” аппарати

ТЕРМОЦИКЛЕР” аппарати

  • ОИВ инфекцияси диагностикасининг махсус бўлмаган
  • ( носпецифик) усули

СД-4 хужайралар сонини аниқлаш

  • Иммун статус ҳолатини аниқлашнинг носпецифик усули ҳисобланади. СД-4 хужайралар Т-лимфоцитлар (Т-хелперлар) субпопуляциясининг вакили бўлиб, меъёрда уларнинг миқдори одамнинг ёшига қараб 1 мкл қонда 500 дан 1500 тагача бўлади. Т-хелперлар (СД-4) сонининг камайиши ОИВ инфекциясида Т-ҳужайра даражасидаги иммун танқисликнинг энг асосий башоратловчи кўрсаткичи ҳисобланади
  • ВИРУС ЮКЛАМАСИ БУ -
  • 1 мл қон зардобида вирус РНКлари нусхаларини сонидир.
  • - 1 мл қонда - 500 дан 30 000 гача вируси юкламаси аниқланса - ОИВ инфекцияси юққан бўлади.
  • - 1 мл қонда - 30 000 дан 100 000 гача вирус юкламаси аниқланса - ОИВга хос касалликлар мавжуд бўлади.
  • 1 мл қонда - 100 000 дан ортиқ вирус юкламаси аниқланса - ОИТС босқичи хисобланади.

Т-ХЕЛПЕРЛАР

ОИВ инфекциясига текширув алгоритми.

  • Мусбат натижа
  • Тасдикловчи текширув (шу ёки бошка тест система билан текширув)
  • Мусбат ёки гумон натижа
  • (+) (+ -)
  • Мусбат натижа
  • Мусбат натижа
  • Манфий натижа
  • (якуний)
  • Эксперт тест ИФА + ИммуноБлот
  • Гумон натижа
  • Манфий натижа
  • (якуний)
  • Манфий натижа
  • (якуний)
  • ОИВ инфекция
  • 1, 3, 6, 12 ойларда
  • кайта текширув

Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling