Оивнинг юқиш йўллари. Этиологияси ва патогенези


Download 309.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana05.04.2023
Hajmi309.92 Kb.
#1276125
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИВнинг юкиш йуллари, этиологияси ва патогенези

Юқиш 
эхтимоли, % 
Қон қўйиш 
9250
92,5 


Онадан болага 
1500-3000
15-30 
Инъекцион 
гиёхванд 
моддаларни 
юбориш 
учун 
умумий 
нина 
шприцлардан 
фойдаланиш. 
80
0,80 
Тери орқали нина билан тиббий 
муолажа 
30 
0,30 
Шиллиқ қаватлар орқали 
10
0,10 
Қин орқали жинсий алоқа 
(аёллар учун) 
15
0,01-0,15 
Қин орқали жинсий алоқа 
(эркаклар) 

0,05 
ОИВ одам организмига жинсий, парентерал ёки перинатал йллар орқали 
тўшиб, бир неча кунлар ичида бутун организмга тарқалади ва СД4 
рецепторлар ва CCR5 ёки CXCR4,корецепторлар эга хужайраларга боғланади 
ва вируснинг жадал репликацияси бошланади, бу холат касалликнинг ўткир 
даврига тўғри келади. 


Яллиғланиш жараёни бир неча кундан сўнг пасаяди ва бир неча йилгача 
секин ривожланиш кўринишини олади. 
Сўнгра вируснинг интенсив репликацияси бошланади, бу холат беморларда 
ОИВ га боғлиқ хар хил бактериал, замбуруғли, вирусли ва ўсма 
касалликларнинг қўшилиши билан характерланади. 
3.Жадвал 
ОИВ-инфекциясига боғлиқ касалликлар 
ИНФЕКЦИЯЛАР 
Касалликлар ва шикастланишлар 
Бактериал 
Сил 
Нафас 
йўли 
органларининг 
бошқа 
касалликлари 
Ичак инфекциялари 
Атипик микобактериозлар 
Бактериал ангиоматоз 
Замбуруғли 
Кандидоз 
Криптококоз 
Гистоплазмоз 
Кокцидиоидоз 
Пневмоцистали пневмония 
Вирусли 
Герпес вируси чақирган инфекциялар (1-8 
тип) 
Гепатит «В» ва «С» 
Протозой 
Токсоплазмоз 
Крипотоспориодиоз 
Микроспориодиоз 
Изоспориоз 
Лейшманиоз 
Бошқа касалликлар 
Ноходжкинлимфома 
Бачадон бўйни раки 
Энцефолопатия 
Вакуоляр миопатия 


Касаллик оғирлиги кўп холатларда СД4 лимфоцитларининг миқдорига 
тескари ва вируснинг қондаги ва бошқа биологик суюқликлардаги миқдори 
(вирусли юкламага)га тўғри пропорционал равишда боғлиқ бўлади. 
ОИВ инфекцияси-белгиларсиз кечишдан тортиб, иммун тизимнинг пасайиб 
кетиши натижасида келиб чиқадиган оғир касалликлар билан намоён бўлади. 
ОИТС - бу ОИВ натижасида келиб чиқадиган иккиламчи иммун танқислик 
бўлиб, унинг учун оппортунистик касалликлар, хавфли ўсмалар, нерв 
тизимининг шикастланиши характерлидир, яъни бу ОИВ инфекциясининг 
кеч, якунловчи давридир. 
ОИВ инфекциясида кучайиб борувчи иммунтанқислик холатига олиб 
келувчи иммун танқислик патогенезининг асосий йўналтирувчи звеноси 
иммункомпетент хужайралар (Т-хелперлар, гуморал ва хужайравий иммун 
жавобнинг асосий жавоб звеносидир) нинг селектив шикастланишидир. ОИВ 
одам организмининг СД4 рецепторига эга бўлган хамма хужайраларини 
шикастлаш қобилиятига эга. Вирус нишонга оладиган асосий хужайраларга 
лимфоцитлар, макрофаглар ва микроглия хужайралари киради. Вирус 
таъсирида макрофаглар рецептор системасининг ёт антигенни таниш 
хусусиятини бузилади. 
Иммунтанқислик патогенезини схематик 2 даврга бўлиш мумкин: 
1.СД4 хужайраларнинг аста-секинлик билан камайиши, бу касаллик латент 
даврига тўғри келади. Иммун танқисликнинг ривожланиши секинлик ва 
тўлқинсимон тарзда ойлаб ва йиллаб кечади, чунки иммун танқислик холати 
янги пайдо бўлаётган хужайралар билан компенсацияланиб туради. 
Организмда вируснинг йиғилиши натижасида бирламчи хужайралар ва 
лимфоид тўқима хужайраларининг камайиши кучайиб бораётган иммун 
тизимининг хамма звеноларида танқисликка олиб келади.
2. СД4 хужайраларнинг катастрофик камайиши касалликнин клиник намоён 
бўлган даврларига тўғри келади. Натижада иммун тизим нафақат патоген 
микроорганизмлар, балки организмнинг хар хил орган ва тўқималарида 
латент холда персистенциядаги шартли патоген ва сапрофит флора 
қўзғатувчиларидан хам химоя қила олмай қолади. Шартли патоген ва 
сапрофит 
микроорганизмларнинг 
активлашиши 
“оппортунистик 
касалликлар” деб номланувчи касалликларнинг келиб чиқишига олиб келади. 
ОИВ инфекциясида хужайралар дифференциясида тўхтаб қолган бластли 
хужайраларнинг актив кўпайиши кузатилади. Бу хужайралар организм учун 
антигендек қабўл қилингани учун, иммун тизим фаол ишлаган пайтда тўлиқ 
етилмасдан емирилиб кетади, иммун танқислик холатида эса тез кўпая 
бошлайди. Бу эса ОИВ инфекцияли беморларда иммунтанқислик холатида 
хавфли ўсмалар (лимфома, Капоши саркомаси ва бошқалар) келиб 


чиқишининг асоси ҳисобланади. ОИВнинг нерв тўқимасида паразит 
кўринишида яшаши, хужайрараларни нобуд бўлиши га олиб келувчи 
аўтоиммун реакцияларга олиб келади. Бу иммунтанқисликгача юзага 
келадиган неврологик ўзгаришларнинг пайдо бўлишининг сабабидир. 

Download 309.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling