Оивнинг юқиш йўллари. Этиологияси ва патогенези


Download 309.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana05.04.2023
Hajmi309.92 Kb.
#1276125
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИВнинг юкиш йуллари, этиологияси ва патогенези

Вируснинг чидамлилиги. 
ОИВ учун қуйидаги хусусиятлар характерлидир: 56° иситилганда 30 
дақиқадан сўнг вирус инактивацияланади, 70° - 10 даиқадан сўнг; (100°С)да 
қайнатилганда 1-3 дақиқада нобуд бўлади. Оддий дезинфекцияловчи 
моддаларводород пероксиднинг 3% эритмаси,лизолнинг 5% эритмаси, 
натрий гипохлоритни 0,2% эритмаси, альдегид глютарнинг 1%ли эритмаси, 
70% ли этанол, эфир, ацетон, ташқи мухитда вирусни йўқ қилади. Шу билан 
бир қаторда ОИВ ультрабинафша нурлари ва ионлаштирувчи радиация 
таъсирига чидамли, 220°С хароратда қуритилган холда 4-6 кун сақланади. 
Қуйишга мўлжалланган қон таркибида вирус йиллаб яшайди, музлаган 
зардобда эса унинг фаолияти 10 йилгача сақланади. ОИВ фаоллигини сўлак 
билан терни химоя ферментлари йуқотади. 
ОИВни ўзида тутувчи потенциал хавфли биологик суюқликлар 
ОИВнинг энг кўп концентрацияси қуйидаги биологик суюқликларда 
аниқланади: 

қон; 

спермал суюқлик; 

қин суюқлиги; 

кўкрак сути. 
Бошқа биологик суюқликлар қон аралашмаларига эга бўлмаса юқиши учун 
етарли бўлмаган ОИВни паст концентрацияда ўз ичига олади.
Таркибида қон аралашмаларини тўтувчи қон ва биологик суюқликлар 
потенциал хавфли (ОИВни тиббий муассасада ва уй шароитида юқиши 
маъносида) бўлиб ҳисобланади. Агар ахлат, бурун бўшлиги ажралмаси, 
сўлак, балғам, кўз ёши, сийдик, қусуқ массалари ўз таркибида қон 
аралашмаларини тўтмаса, хавфли бўлиб ҳисобланмайди.
ОИВни юқиш хавфи қуйидаги суюкликлар орқали ўрганилмаган: 

орка мияни; 

синовиал; 

плеврал; 

перитонеал; 



перикардиал; 

амниотик. 
Юқиш умумий идиш-товоқ, қўл қисганда, бассейнда сузганда, хожатхона
сочиқлардан фойдаланганда, қон сурувчи хашоратлар (бит, бурга, чивинлар 
чаққанида) ва х.з. амалга ошмайди. 

Download 309.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling