Оивнинг юқиш йўллари. Этиологияси ва патогенези
Download 309.92 Kb. Pdf ko'rish
|
ОИВнинг юкиш йуллари, этиологияси ва патогенези
ОИВнинг репликация цикли
Вируснинг кўпайиши фақат муайян бир хужайралар билан боғлик. Вирус ташқи томонида СD4+ рецептори жойлашган хужайралар ичига фаол равишда кира олади, деб ҳисобланади (рис.1.2.). Расм 1.1. Вирусни хужайралар билан ўзаро таъсири (электрон расм) СД4+ рецепторни асосан қуйидаги хужайралар ўзида тўтади: Т-лимфоцитлар (Т-хелперлар); Қоннинг ўзак хужайралари; Эндотелиал хужайралар; ОИТни эпителиал хужайралари; Дендрит хужайралар (Лангерганс хужайралари, эпителий хужайралари, лимфотугунларнинг фолликуляр хужайралари). ОИВни хаёт цикли 4 та босқичдан иборат (расм. 1.3.): 1) эндоцитоз йўли билан вирусни хужайрага кириши ва адсорбцияси; 2) Вирусли РНКнинг ажралиши, провирус ДНК синтези ва уни хужайинни- хужайрани геномига интеграцияси; 3) вирус РНКсининг синтези, вирусли оқсилларнинг трансляцияси ва шаклланиши; 4) янги шаклланган вирионларни куртакланиш йўли билан йиғилиши, етилиши ва ажралиб чиқиши. Вируснинг тўлиқ хаёт цикли анча тез амалга ошади, хаммаси бўлиб кунига 1- 2 сўткада 1 млрд. вирусли бўлакчалар шаклланади, шунинг учун организмда узоқ вақт ичида кўп миқдорда ОИВни янги вариантлари тўпланиши мумкин. Вируснинг ўзгарувчанлиги натижасида кўп характеристикаларга кўра, шунингдек турли антиретровирусли агентларга чидамлилиги ва сезгирлиги билан фарқланадиган штаммлар юзага келиши мумкин. Расм. 1.2. ОИВ нинг хаёт цикли Download 309.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling