Оммавий жисмоний тарбия ташкилотлари: болалар ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослашган олимпия захиралари болалар ўсмирлар спорт мактаблари, олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия захиралари коллежлари, спорт-томоша ташкилотлари, жисмоний тарбия соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, алпинистик лагерлар, туристик базалар, ўқув машғулот базалари ва марказлари, шахмат-шашка базалари «жисмоний тарбия ва саломатлик» ташкилотлари, спорт турлари бўйича спорт клублари, отиш жойлари, кичик калибирли ва пневматик тирлар.
Катта мураббийга малакавий талаблар. Жисмоний тарбия бўйича бакалавр (олий) маълумоти, спорт бўйича мураббий-олий ўқитувчининг биринчи малака тоифаси бўлиши ва мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси бўлиши керак.
Спорт бўйича мураббий ўқитувчи: жисмоний тарбия бўйича олий-бакалавр (ўрта махсус) маълумоти меҳнат фаолиятига такдим этиш талаб этилмайди.
Спорт бўйича мураббий ўқитувчиларга (кейинги ўринларда мураббийлар) малака тоифалар (кейинги ўринларда тоифалар) 2-иловадаги баҳолаш мезонига асосан эришган натижалари, амалга оширган ишларига берилади (тақдим килинади).
Жисмоний тарбия спорт ташкилотларида мураббий ўқитувчшшк,
ташкилий-услубий ва бошқарув ишларида 2-илова талабларини бажарган ҳолатларда мураббийга тоифа бериш хукуки берилади.
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» фахрий унвони мавжуд мураббийларга чекланмаган муддатга олий тоифа берилади.
II тоифа талабларини бажарган мураббийлар тайёрлаган спортчилари бошқа мураббийларга ўтган бўлса ҳам, тайёрлаган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг қайси худуди (вилоят, туман) бўлишидан ёки қайси ташкилот тасарруфидаги спорт ташкилотида ҳамда спорт турларида ўз маҳоратларини ошириб бораётганларидан қатьий назар ундан юқори тоифалар олишга ҳаклидирлар.
Жисмоний тарбия институтини, Университет ва педагогика институтларининг жисмоний тарбия факультетларини аъло баҳоларга томомлаган ҳамда мазкур ўқув юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом ва «Спорт устаси», «Ўзбекистон спорт устаси» унвонлари мавжуд бўлса II тоифа такдим қилиш ҳукукини беради. Мазкур тоифалар диплом берилган вақтдан бошлаб берилади ёки тақдим этилади. Тоифалар берилган
вақтдан бошлаб 5 йил муддатгача ҳақиқийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |