Директор БЎСМ, ОЗСМни бошқаради. У олий, магистр ёки бакалавр жисмоний тарбия ёки педагогик маълумоти бўлган, болалар билан ишлаш тажрибасига эга мутахассислар орасидан танланади ва мактаб муассиси томонидан тайинланади.
Ўқув ишлари ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир (директор ўринбосари) жисмоний тарбия бўйича бакалавр (олий) маълумоти бўлган ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидат мураббийлик-ўқитувчилик тажрибаси 5 йилдан кам бўлмаган мутахассислар орасидан тайинланади. У ўқув жараёни ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш учун, спорт соҳасида мураббий-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун жавобгар. Мудир мактабда спорт мусобақаларини ўтказишни ва ўқувчиларнинг туман, шаҳар, Республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлайди, спортчиларнинг ўқув услубий машғулотларини янада мукамаллаштириш чораларини кўради.
Директор ва ўқув ишлари ҳамда маънавият ва маърифат ишларибўйича мудир (директор муовини) мактаб муассиси томонидан, ўрнатилган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан бўшатилади.
Катта мураббий спорт тури бўйича жамоанинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини ва тайёргарлигини таъминлайди. Жамоа таркибини шакллантиради. Жамоа мураббийлари ва бошқа мутахассислар билан биргаликда жамоа тайёргарлигининг жорий режалари ва умумий дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, тасдиқланган режалар ва замонавий илмий-услубий талаблар асосида спортчиларнинг шахсий (индивидуал) режаларининг шаклланиши ва бажарилишини назорат қилади, жамоа спортчилари билан ўқув-машғулот ва тарбиявий ишларни ташкил қилади ва олиб боради. (Жамоа мураббийлари ва бошқа мутахассислари ишларига раҳбарлик қилади ва бошқаради.) У маблағлар харажатини назорат қилади, харажат ва уларнинг мақсадли фойдаланилиши учун жавобгардир. Ўрнатилган тартибда спортчилар ва мураббийларни рағбатлантириш, етакчи спортчилар ва мураббийларни хорижга ишга юбориш ҳақида таклиф киритади. Мамлакатимизда спортнинг ривожланиш истиқболлари ва йўналишларини аниқлаб берувчи услубий ва меъёрий ҳужжатларни, юқори малакали спортчилар ва спорт келажагини тайёрлаш услубида ватанимиз ва хориж фанининг ютуқларини; техника хавфсизлиги қоидаларини; санитар-гигиеник меъёрларни; меҳнат қонунчилигининг асосларини билиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |