Ойбекдиссер


БЎСМларда ўқув тренировка жараёнларини илмий услубий асосларини ўрганиш


Download 474 Kb.
bet7/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

1.2. БЎСМларда ўқув тренировка жараёнларини илмий услубий асосларини ўрганиш
Спорт мактабларида ўқув - машғулот жараёнини ташкил этиш
1. БЎСМ, ИОЗБГСМ, ОЗБЎМларда ўқув йили 2 сентябрда бошланади.
2. Бўлимларда спорт турлари бўйича ўқув машғулотлар жараёни 52 ҳафтага мўлжалланган ўқув режаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастури бўйича спорт мактаби шароитида олиб борилади.
3. Ўқув машғулот жараёнининг асосий шакли гуруҳларда теоретик
ўқув машғулотларни олиб бориш, алоҳида режа бўйича ишлаш, тиббий-тиклаш тадбирлари, мусобақаларда, ўқув машғулот йиғинларида, спорт соғломлаштириш оромгоҳларида, йўрикчилик ва ҳакамлик амалиётларида иштирок этиш ҳисобланади.
4. Бошланғич тайёрлов гуруҳи машғулотлари умумтаълим
мактабларида мавжуд бўлган спорт иншоотларида ўқув йили давомида ўтказилиши мумкин. Ўқувчилар сони гуруҳларда белгиланган ўқувчилар сонига тўғри келганда ёзги таътил давомида машғулотлар давом эттирилади.
5. Машғулотнинг давомийлиги:

  1. Бошланғич тайёрлов гуруҳда 2 академик соатдан ошмаслиги лозим.

  1. Ўқув машғулот гуруҳида 3 академик соатдан ошмаслиги лозим.
    Бунда машғулотлар хафтасига 4 марттадан кам бўлмаслиги керак.

  1. Юкламалар хафтасига 20 соат бўлганда 4 академик соатдан кўпроқ,
    якка спорт турларида кунига 2 марта машғулот ўтказилганда 4 академик соатгача ўтказилади.

  1. 1 академик соат 45 дақиқа.

  1. Мураббий ўқитувчи хафталик юкламаси 24 соат.

  1. Мураббий ўқитувчи дарс юкламаси 2 ставкадан ошмаслиги керак.

  2. Замонавий кўпкураш машғулотларида мураббий ўқитувчига хақ тўлашда ўқув соатлари 2.5 баробар кўпайтирилиши керак. Спорт ва бадиий гимнастика, сувга сакраш, акробатика, синхрон сузиш, фристайл, енгил атлетика кўпкураши, от спорти турларида ўқув дастурга киритилган спорт турлари бўйича мураббий-ўқитувчиларнинг ойлик иш хақига нисбатан 1.5 баробар кўпайтирилиши керак.

  3. Спорт ва бадиий гимнастика, синхрон сузиш, фигурали учиш бўлимларида машғулотлар умумий дарс соатларининг 70% гача мусиқа билан ўтказилиши мумкин акробатика, сувга сакраш, батутда сакраш, фристайл бўлимларида аккомпониатрлар ставкаси ўқув режаси бўйича хореографияга ажратилган соатлар ҳисобидан ажратилади.

  4. Ўқув машғулот, спорт маҳорати, олий спорт маҳорати гуруҳларида машғулотларни ўтказиш учун ўқув дастурида белгиланган ўқув-машғулотлар олиб бориш тартибида берилган соатлардан чиқмаган ҳолда асосий мураббий ўқитувчидан ташқари барча спорт турлари бўйича кўшимча иккинчи мураббий жалб қилиниши мумкин.

12. БЎСМ, ИОЗБЎСМлари ўқув машғулотларига хақ тўлашда Халқаро, Республика вилоят мусобақаларига иштирок этишларига рухсат берилган жамоа ва ўқувчиларни тайёрлаш мақсадида вилоят мусобақаларига 12 кунгача, Респуплика мусобақаларига 15 кунгача, Халқаро мусобақаларига 20 кунгача ўқув машғулот йиғинлари ўтказиш хукукига эгадирлар.

  1. Ўқув машғулотларни йил давомида ўтказилишини ва ўқувчиларни фаол дам олишлари таъйинлаш мақсадида қишки ва ёзги таътил даврида спорт соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади.

  1. Спорт соғломлаштириш оромгоҳларини Ўзбекистон Республикаси конунларида белгиланган тартибда тузилган ва тасдиқланган низом асосида ташкил этилади ва фаолият юритади.

15. БЎСМ, ИОЗБЎСМларида спорт бўйича мураббий ўқитувчилар жамоаси ташкил этилиши, тузилиши мумкин. Жамоа ўқув машғулот ва тарбия жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ва ўтказиш, ўқувчи спортчиларни танлаш масалаларини хал қилади. Мураббийлар жамоаси ва уларнинг вазифалари тегишли вазирлик қарори асосида спорт мактаби буйруғи билан тасдиқланади
БЎСМ, ОЗСМларда ёш спортчилар таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда давлат тамонидан тавсия этилган маъмурий ҳужжатларга асосланади.Ташкилий ишларни директор ва унинг ўринбосарлари бошқаради.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling