Ойбекдиссер
Спорт бўйича мураббий-ўқитувчи
Download 474 Kb.
|
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўриқчи-услубчи
- Тиббиёт ходими
- Спорт мактаби
Спорт бўйича мураббий-ўқитувчи жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ва тиббий томондан қаршилик бўлмаган шахсларни спорт мактабига, бўлимига, спорт ва соғломлаштириш гуруҳларига танлашни амалга оширади, улар билан ўқув-машғулот ва тарбиявий ишларни олиб боради, энг истиқболли болалар ва ўсмирларни танлайди ва келажакда уларнинг спорт натижаларининг такомиллаштириш бўйича ишларни олиб боради. Шуғулланувчиларнинг жисмоний, теоретик, аҳлоқ - иродасини, техник ва спорт тайёргарлигини оширишни, машғулот жараёнида уларнинг соғлиғини сақлаш ва мустақкамлашни, ўқув-машғулот даврида хавфсизликни таъминлайди. Спортчилар томонидан турли қил допинглар қабул қилиш холларини йўқ қилишга кўмак беради. Тайёргарлик бўйича йиллик ва жорий режаларни ишлаб чиқади, шуғулланувчилар билан ишлашда ўз иши натижаларини умумлаштириб, доимий (систематик) равишда белгилаб боради ва таҳлил қилади. Ўз фаолиятида шуғулланувчиларнинг спорт тайёргарлиги ва соғломлаштиришда энг самарали услублардан фойдаланади. Ўқувчиларнинг спорт машғулотларида таълим-тарбия, жисмоний тайёргарлик усулларини; техника хавфсизлиги қоидаларини; санитар-гигиеник меъёрларни билиши керак.
Йўриқчи-услубчи спорт мактабига шуғулланувчиларни танлаб олиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва услубий таъминлайди, уларнинг ўқув машқ ва тарбиявий жараёнларини, спорт йўналишларини мувофиқлаштириб боради. Ўқув машқ ва тарбия жараёни натижаларини, ўқув гуруҳларини жамлаш, таъминлаш бўйича назоратни олиб боради, ташкил қилади. Спорт бўйича мураббий ўқитувчилар малакаларини ошириш бўйича очиқ ўқув машғулотларини ташкил этади. Спорт мактаби, бўлимлари ёки тайёрлов босқичи натижаларининг кўп йиллик ҳисоботи, натижаларнинг таҳлили ва умумлаштирилишини олиб боради. Спорт мактаби натижалари. Кўрсаткичлари бўйича статистик ҳисоботларни тайёрлайди ёки тайёрлашда иштирок этади. У спорт мактаби спортчи-ўқувчилари тайёргарлигини белгиловчи, ифодаловчи меъёрий ҳужжатларни билиши шарт. Тиббиёт ходими вазифаларини ягона тариф-малака маълумотномаси (ЕТКС) бўйича спорт мактаби директори белгилайди. Тиббий ходим ўқув машғулотларини олиб бориш жараёнини назорат қилади, спортчи ўқувчиларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтишлари учун жавобгар ҳисобланади. Спорт мактаби жамоаси иш фаолиятини ташкил этиш, ишчи ходимлар ва ўқувчилар ҳукуқ ва бурчлари ички меҳнат интизоми қоидалари билан тартибга солинади. Жамоа бўлиб қарор чиқариш мақсадида спорт мактаби ходимлари педагогик ва мураббийлар кенгашлари, ёки жамоачилик асосида бошқа уюшмалар ташкил этишлари ва ҳукуқларини белгилаб олишлари мумкин. Download 474 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling