Ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти


Download 0.59 Mb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1566987
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 тема

Суд тизими деб...
Умумий судлар бўғини
Асосий бўғин
туман (шаҳар), туманлараро
Ўрта бўғин
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят ва Тошкент шаҳар судлари
Юқори бўғин
Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Суд тизимида бўғин тушунчаси

  • Суд тизимини ташкилий бирлик нуқтаи назаридан тавсифлаш учун бўғин тушунчасидан фойдаланиш керак. Суд тизими бўғини — бу бир типдаги судларнинг мажмуи бўлиб, улар уюшиқ ваколатларга эга бўлади ҳамда ЎзРнинг маъмурий-ҳудудий ва миллий-давлат тузилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган бўлади

Биринчи инстанция тушунчаси

  • Биринчи инстанция суди деб мазкур иш учун асосий бўлган масалаларни мазмунан кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга айтилади. Жиноий ишлар бўйича бундай масалаларга айбланувчи шахснинг у ёки бу жиноятни содир этишда айбдорлиги ёки айбдор эмаслиги ва унга қандай жазо тайинланиши кераклиги масаласи киради.
  • Фуқаролик ишлари бўйича ишнинг моҳиятини қилинаётган даъво асосли ёки асосли эмаслиги ҳамда бунинг натижасида вужудга келиши мумкин бўлган оқибатлар хусусидаги масалалар ташкил этади.

Апелляция инстанцияси суди

  • Қонуний кучга кириб улгурмаган қарор ва ҳукмларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишга қаратилган. Умумий юрисдикция судлари тизимида бундай судлар сифатида асосий бўғин судларига кирмайдиган барча юқори турувчи судлар майдонга чиқиши мумкин. Апелляция тартибида кўриб чиқилган иш кассация тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.

Кассация инстанцияси суди

  • Қонуний кучга кирган ҳукм ва қарорларнинг қонунийлигини текширади. Умумий ва ҳарбий судлар тизимида бундай судлар сифатида асосий бўғин судларидан ташқари барча судлар чиқиши мумкин. Хўжалик судларида эса бу вазифани Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди амалга оширади.

Кайта кассация инстанцияси

Судларнинг қонуний кучга кирган ҳукм ва қарорларини қонуний ва асослилигини текширувчи суд бўлинмалари белгиланади. Умумий юрисдикция судлари ичида бундай судлар сифатида ўрта бўғин судлари Президиумлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президиуми ва коллегиялари бўлиши мумкин.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling