Ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти


Ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти


Download 0.59 Mb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1566987
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 тема

Ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти

Суд ҳокимиятининг таърифига нисбатан фанда мавжуд бўлган турли ёндошувларда қуйидагиларни ажратиб кўрсатиб ўтиш мумкин.

Бир гуруҳ процессуалчи олимларнинг фикрларига кўра, суд ҳокимияти "қонунга бўйсунган органларнинг шундай тизимини ташкил этадики, бу органлар қонунларни судловни амалга ошириш орқали қўллайди".

Суд ҳокимиятини таърифлашга бўлган бошқа ёндошувга кўра суд ҳокимияти бу суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятдир. Суд ҳокимиятининг иккала гуруҳ вакиллари томонидан берилган таърифларида ажралмас умумий хусусият касб этувчи иккита асосий нуқта (момент) кўзга ташланади.


Суд ҳокимияти - бу ҳокимиятнинг алоҳида тури бўлиб, у ўз табиати бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлишлиги демократик давлатнинг муҳим белгисидир. Суд ҳокимиятининг давлатнинг бошқа тузилмаларидан мустақил ажралиб чиқиши мазкур мамлакат-нинг ҳуқуқ устунлиги принципини, ундаги эркинлик ва адолат ғояларини амалга татбиқ этишдаги жиддий ютуқлари ҳақида гувоҳлик беради. Суд ҳокимиятининг асосий мақсад-вазифаси бўлиб, жамият аъзоларини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинлик-ларини, қонуний манфаатларини жамият бошқа аъзолари-нинг ҳуқуққа хилоф тажовузларидан, давлатни нотўғри ҳаракатлардан асраш, ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бундай фаолиятни амалга оширмай туриб, ҳеч қайси бир давлатни ҳуқуқий ҳисоблаб бўлмайди.
Sud hokimiyati tushunchasining ayrim taʻriflarini keltiramiz. Masalan, YU.A. Dmitriev va G.G Cheremnix sud hokimiyatining tushunchasiga quyidagi taʻrif berishadi: haqiqatni aniqlashga, adolatni tiklashga va aybdorlarni jazolashga yoʻnaltirilgan va qonunda nazarda tutilgan vakolatlarga ega boʻlgan davlat va mahalliy organlar tizimi. Boshqa olimlar sud hokimiyatini huquqni qoʻllash jarayonida yuzaga qiladigan va sudlarning vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish boʻyicha davlatning maxsus organlari boʻlgan sudlarga taqdim etilgan vakolatlar sifatida hamda konstitutsiyaviy, fuqarolik, jinoyat, maʻmuriy, arbitraj sud ishlarini, protsessual normalariga rioya qilgan holda yuritish orqali koʻrsatilgan vakolatlarni amalga oshiruvchi sifatida taʻriflashadi
Nazarimizda, sud hokimiyatiga aniq taʻrif berishga boshqa olimlarga qaraganda V.A. Lazareva yaqinlashdi. Uning fikriga binoan, sud hokimiyati alohida protsessual shaklida odil sudlovni amalga oshirish va ijro uchun majburiy boʻlgan qarorlani qabul qilish orqali jamiyatda vujudga kelgan huquqiy tusdagi nizolarni hal qilish boʻyicha sudlarga taqdim etilgan maxsus vakolat sifatida taʻriflanishi mumkin.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling