Октябрь 2020 17-қисм


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/43
Sana29.09.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1689922
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
8Fizika matematika 2 qism

Октябрь 2020 17-қисм
Тошкент
пАРАллел Уяли пОликАРБОнАт кОллектОРи ЁРдАМидА 
ФОтОиССиҚлик БАтАРеяСининг пАРАМетРлАРини ОШиРиШ
Юлдошов Б. А.
Физика-техника институти 
 таянч докторанти
Телефон:+998(94) 515 63 87
b.yuldoshov10@mail.ru
Эшходжаева М.Б.
Паркент тумани 
50 – мактаб ўқитувчиси
Телефон:+998(99) 811 06 33
Аннотация: мақолада фотоэлектрик батареянинг (Фэб) орқа юзаси билан тўлиқ бир хил 
иссиқлик алоқасида бўладиган параллел уяли поликарбонат асосидаги янги фотоиссиқлик 
батареяси (Фиб) да олинган тажриба натижалари муҳокама қилинади. Ушбу янги дизайн 
иссиқлик коллектори вазифасидан ташқари электр қувватини ва Фэб нинг иш самарадор-
лигини оширишда ёрдам беради.
калит сўзлар: фотоэлектрик батарея, фотоиссиқлик батарея, параллел уяли поликар-
бонат, яримўтказгичли қуёш элементи, электр энергияси, қисқа туташув токи, кучланиш, 
қувват, иссиқлик коллектори, иссиқ сув.
иссиқ иқлимли бўлган мамлакатларда (хусусан, Ўзбекистонда) фотоэлектрик 
қурилмалардан фойдаланишда бошқа мамлакатларда фойдаланиш шартларидан фарқ 
қилувчи ўзига хос омиллар мавжуд. бундай омиллар – фавқулодда ҳарорат шароитлари 
ва нисбатан юқори чанг миқдори фотоэлектрик станцияларининг самарадорлиги пасайи-
шига олиб келади. иккала омил ҳам бир вақтнинг ўзида апрел ойидан октябрь ойигача
айниқса ёзда кўпроқ таъсир қилади. Ўзбекистонда қишлоқ жойлар фотоэлектрик станция 
томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг асосий истеъмолчиси эканлиги 
сабабли, юқоридаги омиллар фотоэлектрик станция кўрсаткичларига салбий таъсири яна-
да аниқроқдир. Қишлоқ жойларда Фэб ни ишлатишда сувнинг мавжудлигини (кран ёки 
артезиан) ҳисобга олиш керак. Сувнинг борлиги Фэб ни иссиқлик коллектори сифатида 
ишлатиб, унинг қувват самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. марказлашти-
рилган энергия манбаларидан (вилоят марказларидан) узоқда жойлашган қишлоқ жойла-
рида ишончли электр таъминоти тизимига эга автоном фотоэлектрик станцияларни яра-
тиш зарурдир. Фиб лар турли мақсадларда фойдаланишда қулайлик яратиш учун электр 
энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайдиган ҳолатда бўлиши керак.
Тажрибаларимиз давомида Фэб ни орқа томонига коллектор ўрнатиб унинг самара-
дорлиги оширишга эришдик ва уни фотоиссиқлик батареяси деб номладик. Фиб нинг 
оғирлиги, материалнинг нархи ва коллектор қисмини металл конструкциялардан фойда-
ланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг мураккаб технологияси ундан олинадиган фойда учун 
арзийди албатта.
Ушбу қурилманинг ундаги полимер параллел уяли поликарбонат коллектордан тайёр-
ланган иссиқлик коллектори билан параметрларини ўрганилди. параллел уяли поликарбо-
нат коллектор ўзига хос хусусиятларга эга: иссиқлик қаршилиги паст, шаффоф, енгил, эла-
стик, чидамли ва турли соҳаларда таркибий материаллар сифатида ишлатилади. параллел 
уяли поликарбонат иссиқлик коллектори қилиб ишлатишда у Фэб шишаси ўлчамида кесиб 
олиниб, Фэб нинг орқа томонига жойлаштирилади ва каналларидан совуқ сув ўтказилади. 
натижада ундан иссиқ сув чиқа бошлайди.


27

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling