﴾Оламнинг ниҳояси (7) Исо алайҳиссаломнинг тушиши (1) ﴿


Китобда Марямни зикр қилинг: У ўз аҳли-


Download 264.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana30.04.2023
Hajmi264.77 Kb.
#1402732
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
uz nihayatul alam 07

Китобда Марямни зикр қилинг: У ўз аҳли-
оиласидан четга – кун чиқар томонга бориб
улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз 
руҳимиз - (яъни Жаброил)ни юбордик. Бас унга бус-
бутун одам бўлиб кўринди. (Марям унга): «Мен 
Раҳмонга сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо 
қилурман. Агар (Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг 
(менга зиён етказмагин)», деди. (Жаброил) айтди: 
«(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил 
ҳадя қилиш учун (келган) Раббингнинг 
элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга 
одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам менда 
қаёқдан фарзанд бўлсин?!» (Жаброил) айтди: 
«Шундай. Раббинг айтурки, бу (иш) Менга 
осондир. Биз у (болани) одамлар учун оят-мўъжиза 
ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат-марҳамат 
қилурмиз. Бу, ҳукми чиқиб бўлган ишдир". Сен 
ҳеч эътироз қилолмайсан, ҳолбуки бу ҳукми чиқиб 
бўлган ишдир.
Марям одатидагидай ҳожатига чиқиб, ибодат 
ўрнига қайтаётганда, одамлардан узоқроқда экан 
баногоҳ қаршисидан бир киши чиқди. У одам 
фарзандидан эмас, балки у башар суратидаги бир 


10
фаришта эди. Марям унга қараб: “Мен Раҳмонга 
сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. 
Агар тақводор бўлсанг менга зиён етказмагин”, – 
деди. Агар сенда Оллоҳдан тақвоинг ва қўрқувинг 
бўлса, мен Оллоҳдан сенинг ёмонлигинг, менга зиён-
заҳмат етказишингдан паноҳ сўраб, Унга сиғинаман. 
Мендан юз ўгир, кет! Агар қўрқувчи бўлсанг, менинг 
Раббимдан паноҳ сўраётганимни эътиборга олда мени 
тинч қўй!
Марям бу ким экан деб қўрқувдан титраб 
кетди, шунда у башардан эмаслигини баён қилиб, мен 
осмондан келган фариштаман: Мен фақат сенга бир 
пок ўғил ҳадя қилиш учун келган Раббингнинг 
элчисидирман, холос, деди. Марям: менда қаёқдан 
фарзанд бўлсин?!, турмуш қурмаган, одамзод 
тегмаган ва бузуқ аёл бўлмасам, бузуқ аёл эмасманки 
бирортани яқинлашишига рози бўлсам, эрим бўлмаса, 
бузуқ аёл бўлмасам?!, – деди. Шунда Жаброил 
алайҳиссалом унга қалбини хотиржам қиладиган ва 
уни тинчлантирадиган жавобни берди. Жаброил 
алайҳиссалом деди: "Мен фақат сенга бир покиза 

Download 264.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling