Оламнинг ниҳояси (9) Исо алайҳиссаломнинг тушиши (3)


"Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам


Download 352.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana30.04.2023
Hajmi352.1 Kb.
#1402733
1   2   3   4
Bog'liq
uz nihayatul alam 09

олбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, 
лекин уларга шундай туюлди" 
(Нисо: 157).
"Уни 
ўлдирмаганлари аниқ. Балки уни Оллоҳ ўз 
ҳузурига кўтаргандир" 
(Нисо: 157-158)

Исо келиб, хочни синдиради, ўша уни улуғлаб, 
унга сажда қилаѐтган хочга менинг боғлиқ жойим 
йўқ, нима учун уни улуғлайсизлар? Ўзи сиз Оллоҳга 
бўҳтон қилиб Унга бола нисбатлаганингиз 
етмасмиди, энди хочни улуғлаяпсиз! – дейди.
У хочни синдиради, шунда унинг қиймати 
қолмайди ва чўчқани ўлдиради, ҳолбуки аслида чўчқа 
насронийлик динида ҳаромдир, яҳуйдийлар динида 
ҳам ҳаромдир. Исломда чўчқани ейишлик ҳаром ва 
бошқа бир қатор динларда: ҳиндусийлик ва 
буддавийликда ҳам ундаги зарарлари сабаб ҳаром 
қилинган. Исо алайҳиссалом чўчқани ейишга рухсат 
бермай, уни ўлдиради ва жизяни бекор қилади, 
мусулмонлар уни насронийлардан уларни ўз 


11
динларида қолишлари эвазига оладилар. Улар 
мусулмонларга жизя тўлайдилар, чунки улар барча 
шароитлари ва ўз ҳуқуқлари бор жамиятда 
яшайдилар, шу сабаб улар худди мусулмонлардан 
қодир бўлганлари закот чиқаргандек жизя 
тўлайдилар. Мусулмонларнинг бойларидан олиниб, 
камбағалларига берилганидек, қодир насроний ҳам 
жизя беради. У закот бермайди, чунки мусулмон 
эмас, лекин жизя беради. Исо ибн Марям келганида 
жизя олинмайди, Исломдан бошқа дин ҳам қабул 
қилинмайди. Набий алайҳиссалоту вассалом дедилар: 
"Шунда у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради ва 
жизяни бекор қилади". Исломдан бошқаси қабул 
қилинмайди. Тавҳиднигина қабул қиласан, ягона 
Оллоҳга Унга шерик қилмасдан ибодат қиласан, 
Ундан бошқа парвардигорга сиғинмайсан, Оллоҳга на 
бола, на аѐл ва на ҳамроҳ нисбатлайсан.
Исо алайҳиссалом жизяни бекор қилади, шунда 
фақат Ислом динигина қабул қилинади. Набий 
алайҳиссалоту вассалом дедилар: "Мусулмон 
жамоатнинг яхшироғи Ҳиндистонга ғазот қилган 
жамоат ва Исо ибн Марям билан бирга жанг қилган 
жамоатдир".
Исо ибн Марям билан бирга яшаганларга қандай 
ҳам яхши-я! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
бизга хабар бердиларки, Исо тушгандан кейин, қавми 
билан 40 йил туради. Оллоҳ таоло осмонга буюради, 
шунда у ѐмғир ѐғдиради, Оллоҳ таоло Ерга изн 


12
беради, у набототларни ундиради. Туя ва қўйларда 
сутларга барака беради. Оллоҳ тоало ҳар бир ниши 
бор жонвордан заҳрини олади, илондан заҳарни 
кетказади. У ҳар бир ниши бор жонвордан заҳарни 
кетказади ва арслонларни туялар билан бирга, 
йўлбарслар сигирлар билан бирга ўтлаб юрганини 
кўрасиз. Ўзаро ҳасад қилиш, ѐвлашиш, бир-бирини 
ѐмон кўриш Исо алайҳиссалом кунларида бўлмайди. 
У 40 йил туради, сўнгра Оллоҳ таоло уни вафот 
эттиради ва мусулмонлар унга жаноза ўқийдилар... 

Download 352.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling