Оламнинг ниҳояси (9) Исо алайҳиссаломнинг тушиши (3)
"Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор
Download 352.1 Kb. Pdf ko'rish
|
uz nihayatul alam 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, худди шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, поясида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган бир ўсимликка
"Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор
жонзот ўлди" (Зумар: 68) , "Ва Раббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиѐр қилур" (Қасос: 68) . Қиѐмат қоим бўлишидан олдин юз берадиган 4 аломатлар бор, жумладан, Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг нузули. Оллоҳ таоло уни пайғамбарлар орасидан, охирзамонда тушиб, Ўзининг ҳужжатини бани Исроил устида қоим қилиш учун танлаб олди. Исо Оллоҳнинг ўғли эмас, балки Унинг бандаларидан бир банда, набий, мукаррам, мурсалдир. Унинг Оллоҳ ҳузурида юксак мақоми бор. Исо алайҳиссаломга Оллоҳ таоло Инжилда умматимизни мисол келтирди, "Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, худди шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, поясида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган бир ўсимликка ўхшайди, (бу мисол) кофирларнинг ғазабини қўзиш учундир" (Фатҳ: 29) . Исо алайҳиссалом бу оятни ўқиди, у Инжилда бу васфни ўқиб, ушбу умматга ҳайрон қолди ва ўша умматдан бўлишни орзу қилди. Оллоҳ таоло унга ўшани берди ва Исо алайҳиссаломни охирзамонда унинг мақтови ва мадҳини ўқиган ушбу умматга тушадиган қилди. Исо алайҳиссалом ўта қийин вазиятда тушади, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дедилар: “Байтул Мақдиснинг обод бўлиб, Мадинанинг хароб бўлиши ёки Ясрибнинг хароб бўлиши, Ясрибнинг хароб бўлиши малҳаманинг чиқиши демакдир”, – дедилар. Малҳама мусулмонлар билан насронийлар орасида юз берадиган уруш бўлиб, унда мусулмонларнинг қўмондони Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасаний ал-Алавий ал-Маҳдий бўлади. Кейин Набий алайҳиссалоту вассалом: "Малҳаманинг чиқиши, 5 Қустантиниянинг фатҳи ва Қустантиния- нинг фатҳи Дажжолнинг чиқиши демакдир", – дедилар. Дажжол чиқиши билан ҳамма жойлардаги одамлар ундан қочади. Улардан Дажжолга эргашганлари ҳам бўлади. Мўминлар тоғда қуршовда қоладилар, Дажжол эса тоғ ѐн-бағрида бўлади. Мўминларга вазият тобора қийинлашаркан, Дажжол билан бирга қўлларида қурол тутган, устларига тайласон кийган 70 минг яҳудий, унга эргашган нодонлар ва бошқалар бўлади. Мўминлар эса тоғда қуршов остида, Маҳдий Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам улар билан бирга бўлади. Улар қочиб борадиган ва беркинадиган жой топмайдилар, балки шу тоғдан бошқа жой ҳам йўқ эди. Мана шу ҳолатда вақт ўтаркан, улардан баъзилари бошқаларига қачонгача кутамиз? Чиқингларда ўша фожир, ўша ғилай, қаллоб билан урушинглар, – дейди. Дажжол тоғ ѐн-бағрида бўлиб, мўминларнинг олдига чиқолмаса, мўминлар ҳам унинг олдига туша олмасдилар. Мусулмонлар охири бир кеча Дажжолга қарши бомдод намозидан кейин уруш қилишга келишиб оладилар. Улар бомдодга азон айтиб, намозга такбир туширадилар. Уларга Маҳдий имомлик қилади, сўнгра жангга чиқадилар. Ё нусрат, ѐ шаҳидлик! Биз бу тоғда бу аҳволда ортиқ қололмаймиз, дейишади. Шунда Оллоҳ таоло уларнинг устига қаттиқ қоронғуликни туширадики, бир-бирларини кўрмай қоладилар, ҳатто баъзилари қўлини чиқариб, унида кўролмайди. Ана ўшанда Исо алайҳиссалом Дамашқнинг шарқидаги оқ минорага 6 (Шом-Суриядаги минорага) тушади. Бу минора бугун мавжуд бўлиб, уни шахсан ўзим зиѐрат қилиб, унга разм солдим. У масжиднинг минораси эмас, балки бозордаги бир минора бўлиб, унинг остида равоқ бор, одамлар бозорга ундан киради. У оқ минора бўлиб, адашмасам унинг узунлиги 15 мертга етади, тагига шарқий дарвоза, 13-милодий йил деб ѐзилган, жуда қадимийдир. Исо алайҳиссалом унинг устига тушади. У Дамашқнинг шарқидаги оқ минорадир. У оқ минора бўлиб, у маҳалланинг бутун аҳолиси насронийлардир. Ибн Касир “ал-Бидаяту ван- Ниҳоя”да 747-йилда содир бўлган тарихни айтиб, бу минора бузилган ва уни насронийлар ўз моллари ҳисобига бино қилган, – дейди. Умавийлар жомеъ масжидининг икки минорасидан бирига тушади, деган гап ҳам айтилган. Тўғрисини эса Оллоҳ билувчироқ. Осмон эшиклари очилади, мусулмонлар Дажжол қуршовида. Улар чиқиб, бомдод намозидан кейин, Дажжол билан урушишга келишиб турганларида, баногоҳ осмон эшиклари очилади ва Оллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни туширади. У икки қўлини икки фариштанинг қанотларига қўйган ҳолатда тушади, эгнида сариқ ва заъфаронга бўялган матодан иборат икки либос бўлади, сочлари ялтираган, худди бошидан сув қуйгандай, агар бошини энгаштирса, ундан маржондек, дур мисоли сув томади. Сочи эса 7 силлиқ бўлиб, ўша икки фариштани тутган ҳолда Маҳдий ва унинг ҳамроҳлари олдига тушади. Исо ибн Марям алайҳиссалом икки қўлини икки фариштанинг қанотларига қўйган ҳолатда тушади. Агар бошини эгса, ундан худди марварид-дур мисоли сув томади. У сочи силлиқ, кўкси кенг, ўрта бўйли: жуда узун ҳам, жуда калта ҳам эмас, ўртача қомадли бўлиб, оқ-қизилга мойил рангли кишидир. Булар унинг сифатидир. У оқ минора-Дамашқнинг шарқий қисмидаги оқ минорага тушади, сўнгра ҳалиги қуршовдаги мўминлар олдига бориб, улар Оллоҳ устиларига туширган қоронғиликда эканлик- ларида уларнинг орасига киради. Вақтики зулмат тарқалганда қарасалар, Исо алайҳиссалом олдиларида, эгнида жанг совутини кийиб турибди. Исо мужоҳид жангчи ҳолида келади. Исо алайҳиссалом уларнинг юзларини – динларида мустаҳкам турган, ақидаларини маҳкам тутган ва Дажжолнинг уйдурмалари ва сеҳрига қиѐ боқмаган мўминларнинг юзларини – силайди. Улар оз сондаги солиҳ бандалар бўлиб, аҳли-оилаларидан ва юртларидан айрилиб синалдилар. Улар мана шундай аҳволда эканлар, Исо алайҳиссалом келиб, солиҳ қавмнинг юзларига қараб, уларнинг юзларини силай бошлайди, юзларини силайди ва юзларини силаб, уларнинг жаннатдаги даражаларини айтиб беради, ҳа, жаннатдаги даражаларини айтиб беради. 8 Дажжол эса, тоғ ѐн-бағрида мўминларни ўлдириш пайидадир. Исо ибн Марям мўминларга уч нарса ўртасида ихтиѐр беради: Оллоҳ таоло Дажжолга бир қўшин жўнатиб, уни ўлдириши; Оллоҳ таоло Дажжолни ерга юттириши; ва Оллоҳ Дажжол ва унинг тўдасининг қуролларини мусулмонлардан тўсиб қўйиб, мусулмонларнинг қуролларини эса мустаҳкам бўлиши ўртасида ихтиѐр беради. Шунда мусулмонлар Исога: Эй Руҳуллоҳ! Учинчиси бизга суюкли ва қалбимизни оромлантирувчироғи экан, дейишади. Дажжол аҳлимиздан бир қисмини ўлдириб, уларни танг аҳволга солди ва уларни фитналантирди. Учинчиси бизга суюкли ва қалбимизни оромлантирувчироқдир. Анави 70 минг эгниларида тайласон бўлган Исфаҳон яҳудийлари бизни қисиб қўйди ва кўпчилигимизни ўлдирди, дуо қилинг динимизга ва аҳли-оиламизга ҳимоячи бўлайлик, дейишди. Кейин Исо ибн Марям тушади ва Оллоҳ таоло Дажжолнинг қўшини қалбига қўрқувни солади, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадилар: “Ҳатто сен мечкай, басавлат бир Download 352.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling