O`lchashlar birliligini ta`minlash davlat tizimi va standartlari


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana22.12.2022
Hajmi1 Mb.
#1042719
1   2   3   4   5
Bog'liq
resources

 
Асосий физикавий катталик деб, тизимга кирадиган ва шарт бўйича тизимнинг бошқа 
катталикларига нисбатан мустақил равишда қабул қилиб олинган физикавий катталикка 
айтилади. Уларнинг бирликлари асосий бирликлар дейилади. 
Ҳосилавий физикавий катталик деб, тизимга кирадиган ва тизимнинг катталиклари орқали 
таърифланадиган физикавий катталикка айтилади. Бирликлари ҳосилавий дейилади. 





Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат
 
тизими
 
ва
 
Стандартлари 
Ўлчалар бирлилигини таъминлаш давлат тизими 
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ҳар қандай мамлакат учун муҳим давлат вазифаси 
ҳисобланади. Мамлакатнинг барча тадбиркор субъектлари уларнинг қандай маҳкамага 
қарашлиги ва мулкдорлик шаклидан қатъий назар, ўлчашлар бирлилигига риоя қилиши 
лозим. 
Ўзбекистонда ўлчашлар бирлилиги, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг 
фаолияти натижасида таъминланади. 
Ўзбекистон ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (Ўз ЎБТТ) – бу Ўзбекистон 
Республикасининг халқ-хўжалик комплексининг самарали иқтисодий ривожланиши 
талабларидан келиб чиққан, ўлчашлар бирлилигига эришиш ва уни асраш илмий-
асосланган, техник мақбул ва иқтисодий мақсадга мувофиқ меъёрлар, қоидалар ва 
процедуралар тизимидир. 
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг асосий низомлари ЎзРСТ 8.001-1998 “Ўз 
ЎлчДавТиз. Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими. Асосий низомлар” да баён этилган. 


 
 
Ўз ЎБТТ нинг асосий мақсадлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда қуйидагича белгиланган: 
– ўрнатилган қонун-тартибларни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва 
манфаатларини ўлчашлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш; 
– ўлчаш воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, сотиш ва ижара масалалари бўйича 
бошқариш давлат идоралари билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги 
муносабатларни тартибга солиш; 
– Ўзбекистон халқ хўжалиги комплексининг барча соҳаларида ўлчашларнинг бирлилиги ва 
талаб этилган аниқлигига эришишни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратиш; 
– Ўз ЎДТ қоидалари, меъёрлари ва процедураларини халқаро ташкилотлар ва бошқа 
давлатлар ўхшаш тизимларининг тавсияномалари билан уйғунлаштириб, халқаро 
ҳамкорликда техник тўсиқларни бартараф этиш; 


– метрологик фаолият доирасидаги ишларни халқаро ва ҳудудий даражаларда ўзаро 
ҳамкорлик қилиш ва тан олишни таъминлаш; 
– тадбиркорлик субъектлари даражасида Ўз ЎБТТ талабларини бошқа тизимларнинг 
талаблари билан уйғунлаштириш.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling