Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети тжа-28-19-гуруҳ талабаси


Download 198.29 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi198.29 Kb.
#1262555
Bog'liq
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ТЖА-28-19-ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
_________________________________________________________НИНГ
____________________________________ ФАНИДАН БАЖАРГАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
ТЕКШИРДИ: _______________________
ТОШКЕНТ- 2023
Мавзу: _______________________________________________________________

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ


1.
    • Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш.

2.
    • Корхонанинг таннархини турлари

3.
    • Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш таннархи

4.
    • Саноат маҳсулотларининг таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари.

Режа:

1. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш

  • Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф килинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли мехнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.
  • Ишлаб чиқариш харажатлари корхонага махсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.
  • Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини куйидагича туркумлаш мумкин:
  • 1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
  • - ишлаб чиқариш харажатлари;
  • - ноишлаб чиқариш харажатлари.
  • 2. Ишлаб чиқариш ресурсларининг манбаига кўра:
  • - ички харажатлар;
  • - ташки харажатлар.

3. Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига нисбатан:

  • 3. Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига нисбатан:
  • - доимий харажатлар;
  • - ўзгарувчан харажатлар.
  • 4. Махсулот таннархига олиб борилиши жихатидан:
  • - бевосита харажатлар;
  • - билвосита харажатлар.
  • 5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
  • - махсулот таннархига киритиладиган харажатлар;
  • - давр харажатлари;
  • - молиявий фаолият бўйича харажатлар;
  • - фавкулодда зарарлар.
  • Ўзгармайдиган харажатлар - доимий харажатлардир. Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара хақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради.
  • Ўзгарувчан харажатлар деб, ишлаб чиқариш хажмига нисбатан тўғри пропорционал бўлган харажатларга айтилади.

2.Корхонанинг таннархини турлари

  • Моддий харажатлар ўз ичига куйидагиларни олади:
  • " хомашё ва материал харажатлари;
  • " ёқилғи ва энергия;
  • " сотиб олинувчи бутловчи қисмлар ва ярим тайёр махсулотлар;
  • " кадоклаш ва ўров материаллари;
  • " эхтиёт қисмлар;
  • " бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш хизматлари;
  • " табиий хомашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солик, йиғим ва бошқа тўловлар;
  • " ишлаб чиқаришда бекор туриб колиш ва сифатсизлик туфайли юзага келадиган йўкотишлар;
  • " табиий йўкотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган холда юзага келадиган йўкотишлар.

Меҳнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар элементлари каторига куйидагилар киритилган:

  • Меҳнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар элементлари каторига куйидагилар киритилган:
  • " амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари;
  • " ходимларга натурал тўлов шаклида берилувчи махсулотлар қиймати;
  • " ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа тўловлар;
  • " хар йиллик меҳнат ва ўкув та`тили учун амалга оширилувчи тўловлар;
  • " қонунчиликка асосан ба`зи тармоқлардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озик-овкат, уй-жой, коммунал хизмат ва х.к.;
  • " штатлар кискариши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга тўланувчи маблағлар.
  • Ижтимоий суғуртага ажратмаларга куйидагилар киради:
  • " қонун хужжатлари билан белгиланган нормалар бўйича меҳнатга хақ тўлаш фондига ижтимоий мажбурий ажратмалар;
  • " нодавлат пенсия жамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғуртага, бандлик фондига ажратмалар.

3. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чикариш таннархи

  • Махсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга куйидагилар тегишли:
  • - бевосита моддий харажатлар;
  • - бевосита меҳнат харажатлари;
  • - ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар.

Махсулот таннархи бир турдаги махсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу махсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:
MT = MX+IX+ST+A+BIX / M
Бу ерда:
MT – махсулот таннархи, сўм;
MX - ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари, сўм;
IX - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга хақ тўлаш харажатлари, сўм;
ST - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта тўловлари, сўм;
A - асосий воситалар амортизацияси, сўм;
BIX - бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, сўм;
M - махсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва хақозо

4.Саноат маҳсулотларининг таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари

  • Меҳнат унумдорлигини ошириш, хомашё ва материал, ёқилғи ва электр энергия харажатларини камайтириш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш сарфларини қисқартириш, ишлаб чиқаришдан ташкари харажатларни тежаш махсулот таннархини пасайтиришнинг муҳим манбалари хисобланади.

Download 198.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling