Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “ ”


Download 267.58 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2023
Hajmi267.58 Kb.
#1228744
1   2   3
Bog'liq
МУСТАҚИЛ ИШ

Абу Райхон Берунийнинг таъкидлашича, инсон ақл соҳиби эканлиги билан ҳайвондан фарқланади. Бу фарқ инсоннинг жамиятдаги турфа эҳтиёжлари билан изоҳланади. Мазкур эҳтиёжлар энг аввало ундан «яширинган нар­сани билишга» интилишда ва келажакда бўладиганини кўриб қўйишда, нимани ҳалокатга кетаётган бўлса, олдиндан ҳозирланиб, олдини олиш имкониятига эга бўлишда кўзга ташланади». Абу Райхон Беру­ний ахлоқликнинг ижтимоий мезони сифатида инсон ҳаётида меҳнатнинг аҳамиятини шун­дай таъкидлайди: «Бахтсизликдан, жоҳилликдан қутулиш учун меҳнат қилиш зарур».
Кайковуснинг «Қобуснома» асари Шарқ педагогик фикр тараққиётида инсон камоло­тини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Унда Шарқ пандномаларидаги анъанага биноан ва Х асрда пайдо бўлган ёшлар жамо­аси жувонмардлик тарбияси ифодаланади.
Муаллиф жувонмардлик ҳақида энг охирги бобда сўз юритади. У одамларнинг хислатла­рини уч хилга бўлади: ақл, ростлик ва жувон­мардлик. Жувонмардликнинг асосини Кайко­вус уч нарсада деб билади. Биринчиси, айтган сўзнинг устидан чиқиш, яъни ростлик; иккин­чиси ростликка хилоф қилмаслик; учинчиси, хайр ишини илгари тутиш.
Юсуф Хос Хожиб «Қутадғу билиг»да инсон қадри билимдонлигида эканлиги ҳақида ҳикмат борлигини қуйидагича таърифлайди: «Одамзод наслининг улуғлиги - билимдон. У ақл идрок туфайли не-не тугунларни ечишга қодир. Ўқув-идрок ва билим эгаси бўлган ҳар ўқувни улуғ, шу икков улуғлар кишини тулуғ» дея уқтириб, ҳар бир киши туғилган кундан бошлаб зарур таълим-тарбияни олмоғи лозимлигини уқтиради. «Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти-ҳаракатларига бери­лишининг олди олинади», дейди аллома.
Шундай қилиб, инсон ва уни тарбиялаш масалалари ва адолатли жамият ҳақида карашлари асносида Шарқ мутафаккирлари ва аллома­лари ўз асарларида инсоннинг билим олиши, ҳунар эгаллаши, ундаги юксак маънавий-аҳлоқий сифатларни улуғлайдилар ва шундай фазилатларга эга бўлишга барчани чорлайди­лар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Абу. наср Форобий. Мукаммал таълим ҳақида рисола. – Т.: Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти. Инв. 62385.XXVII.328а.вар.


2. Тллашев Х.Х., Камолова Н.К. Ўрта аср қомусий олимлари ва уларнинг маънавий – 2. маърифий қарашлари. - Т.: «Чўлпон», 2004. - 19 бет.
3. Шарипов А. Абу Райхон Беруний. – Т.: Фан, 1999. – Б. – 114.3.
4. Кайковус. Қобуснома. Нашрга тайёрловчи С.Долимов. – Тошкент» Ўқитувчи», 4. 2004. – 153 б.
5. Тўхлиев Б. Хос Юсуф Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарига сўзбоши. Нашрга тай­5. ёрловчи Қаюм Каримов. – Тошкент: «Фан» нашриёти, 1971. - 115-бет.
6. Алиқулов Ҳ. Жалолиддин Да6. воний. – Тошкент: «Ўзбекистон», 1992. – 20 б.
Download 267.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling