Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-мавзу. Тадбиркорликда таваккалчилик


Download 1 Mb.
bet28/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

8-мавзу. Тадбиркорликда таваккалчилик
Режа:
1. Таваккалчилик ва хавф тушунчаси.
2. Таваккалчилик турлари.
3. Таваккалчиликни бошқариш.


1. Таваккалчилик ва хавф тушунчаси.
Таваккалчилик — бу қарорлар қабул қилишда ёки тадбиркор­лик фаолияти бажаришдаги ишончсизликни, яъни ҳодиса ёки мақсадни рўёбга чиқиш ёки чиқмаслик эҳтимолига айтилади.
Таваккалчиликнинг зарурлиги - бу бозор иқтисодиёти шароитида рақобатнинг кучайиб бориши ҳисобланади. Ана шу рақобат курашига бардош бериш учун ишлаб чиқариш жараёнига техникавий янгиликларни жорий этишга ҳаракат қилинади. Бу охирги натижада таваккалчиликка олиб келади.
Бугунги кунда ишбилармонлик таваккалчилиги қуйидаги турларга бўлинади (10-чизма):


10-чизма. Таваккалчилик турлари.



Ишлаб чиқариш таваккалчилиги товарлар ишлаб чиқариш билан боғиқ бўлган фаолиятда намоён бўлади. Ушбу тавак­калчиликнинг юзага келиши сабаблари қуйидагилардан иборат:

  • Ишлаб чиқариш ҳажмининг режадагидан пасайиб кетиши.

  • Моддий ва материал ҳаражатларининг ортиши.

  • Юқори даражада солиқ ва бошқа тўловлар тўлаш юзага келиши.

Тижорат таваккалчилиги - тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва товарларни сотиш жараёнида вужудга келади. Бу таваккалчиликнинг юзага келиши сабабларига кўра ҳам турланади. У 11-чизмада акс эттирилган.

11-чизма. Таваккалчиликнинг турланиши.

Таваккалчилик пайдо бўлиш манбаларига кўра хўжалик таваккалчилигига, жисмоний шахс билан боғлиқ таваккалчиликка ва табиий омиллар таъсирида юзага келадиган таваккалчиликка бўлинади.


Таваккалчилик турланиши (классификация) пайдо бўлиш сабабларига кўра келгуси давр ноаниқлиги би­лан боғлиқ таваккалчилик ҳамкорлар хатти-ҳаракати қалтислиги билан боғлиқ таваккалчилик бугунги бозор иқтисодиёти кескин ривожланиб бораётган шароитда таваккалчиликни қуйидаги усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

  • статистик усул;

  • эксперт — баҳолаш усули;

  • аралаш усул.

Бозор шароитидй тадбиркор кўп ҳолатларда таваккал қилади. Бу жараён тадбиркордан ўта эҳтиёткорликни ва масъулиятни (жавобгарликни) талаб этади. Энг маъсулиятли тавак­калчилик ҳолати икки хил вазиятда юзага келади:
Биринчидан, тадбиркор томонидан маълум бир бизнес ғояни амалга ошириш жараёнида.
Иккинчидан, молиявий мажбуриятларга имзо чекиш ёки тасдиқлаш даврида.
Доимо эсда тутиш керакки, таваккалчилик ўзини олдиндан кўра билишни ва бошқаришни ёқтиради. Шундай экан, олдин бизнеснинг ўз моҳиятини ва уни амалга оширишдаги ўз имкониятларимизни тўғри баҳолай олишимиз лозим. Бу ерда барча ижобий ва салбий вариантларни таҳлил этиб чиқинг, сўнгра ишни амалга ошириш ҳамда оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилинганлик маъқулдир. Масалан, ҳозирги кунда бозорда ўз ўрнига эга бўлаётган бир фирма катта миқдорда россиялик ҳамкорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатди ва ўтган давр мобайнида валюта келиб тушишини кутди. Сўнгра чет эллик ҳамкорга қўнғироқ қилди, натижада аниқланадики, белгиланган манзилгоҳда юқоридаги фирма бўлмаган. Натижада бизнинг фирмамиз ботқоқлик ёқасига келиб қолган. Сабаби фирма тавак­калчиликнинг мавжуд омилларини ҳисобга олмаганлигидир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling