Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни


Download 1 Mb.
bet25/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

2. Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни


Маркетинг концепциясини олиб бориш учун маркетинг функцияларини амалга ошириш орқали ҳал этилади. Маркетинг функциялари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • маркетинг тадқиқотлари;

  • маҳсулот ассортименти ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш;

  • сотиш ва тақсимот функцияси;

  • товарни силжитиш;

  • нархни ташкил этиш функцияси;

  • маркетинг-менежмент функцияси.

1. Маркетинг тадқиқотлари функциясида:

  • халқаро бозорни таҳлил этиш;

  • сотиш бозорини тадқиқ этиш;

  • истеъмолчи эҳтиёжларини тадқиқ этиш;

  • маркетинг операцияларини ўрганиш;

  • ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;

  • маркетинг-микс комплексини тадқиқ қилиш;

  • рақобатларни ўрганиш;

  • бенчмаркетинг;

  • талабни ва сотишни башорат қилиш ва бошқалар ўрганилади.

Таҳлилий функцияда ташқи муҳит омиллари, бозор, унинг элементлари ва ҳолати, истеъмолчилар, бозорни тузилиши, товар ва товарни тузилиши, шунингдек фирманинг ички муҳити таҳлил қилинади. Бунда фирма раҳбарияти томонидан назорат қилинадиган омиллар- технологик жараён, молиявий аҳволи, ташкилий тузилиш, бозорни танлаш ва бошқалар ҳисобга олинади.
Ташқи муҳит омилларига истеъмолчилар, рақобат ҳукумат, иқтисодиёт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари каби назорат қилинмайдиган омиллар киради.
2. Маҳсулот яратиш функцияси орқали маркетинг фаолиятида янги маҳсулотларни яратиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш соҳасига товар рақобатдошлиги ва сифатни бошқариш, шунингдек товар сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари ҳал этилади.
3. Сотиш функцияси орқали товарни тақсимлаш ва сотиш сиёсатини ишлаб чиқиш, савдо-тақсимот тармоғи орқали сотувни ташкил этиш, юк ташишни ва омборга жойлаштиришни ташкил этиш, товар айланмасини аниқлаш, тақсимот тизимини физик оқимларини назорат қилиш ва сотишни таҳлил этиш ўрганилади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling