Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-чизма. Товарларни группалар бўйича тақсимланиши


Download 1 Mb.
bet21/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

6.3-чизма. Товарларни группалар бўйича тақсимланиши.

Бу ерда:
Товарлар ривожланиши йўналиши


Молиялаштириш йўналиши

Барча товарларни кўрсатилган чизма асосида тасдиқлангандан сўнг қуйидаги умум стратегик қарорлардан фойдаланиш мумкин.


Фирма товар гуруҳлари бўйича барча товарларни тақсимлаб бўлгандан сўнг, қуйидаги стратегик қарорга амал қилиш мақсадга мувофиқдир.
"Юлдуз" товарлар гуруҳи, "Сигир" товарлар гуруҳи томо­нидан олинган даромаднинг бир қисми эвазига ўзларини сақлаб ва мустаҳкамлаб олишлари мумкин.
"Ит" гуруҳи товарларида иложи борича воз кечиш ёки унинг сақлаб қолишни барча йўлларини ўрганиб чиқиш.
"Сигир" гуруҳи товарлари капитал сарфлар ва пул тушумларини "Юлдуз" ва "Мушук" гуруҳи товарларига бериши юзасидан қатъий назорат ўрнатиши лозим.
"Мушук" гуруҳи товарларини "Юлдуз" гуруҳи товарларига мавжуд капитал маблағлар доирасида айланиш имкониятларини ўрганади.
Бундан кўриниб турибдики, бозорни ўрганишининг муҳим объектларидан бири харидор ҳисобланади. Бу усул иложи бо­рича кенгроқ "Маркетинг режаси" бўлимида акс эттирилади.



    1. Товарларни сотиш бозорлари

Фирманинг яна бир муҳим вазифаларидан бири ҳар бир ишлаб чиқараётган товарлар бўйича аниқ бир бозорларни сиғимини аниқлашдир. Бу кўрсаткичлар товарларни сотиш ҳажми имкониятларини ифодалаб, улар маълум бир даврда сотилган товарлар миқдори билан аниқланади.
Ушбу миқдор бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: ижтимоий, махаллий, маданий, иқтисодий ва ҳоказо.
Булар орасида энг асосийси иқтисодий омил ҳисобланади, шу жумладан имкониятли харидорнинг даромадлар даражаси, харажатлари тузилиши, инфляция даражаси, ушбу турдаги то­варларни илгари сотиолган миқдори.
Бозор сиғимини тахлил қилишда қуйидагиларга баҳо бериш лозим:
Имкониятли бозор сиғими - корхонанинг бу маълум даврда харидорни сотиб олиш мумкин бўлган товар ҳажми.
Имкониятли сотиш ҳажми - корхонанинг имкониятли бозорда хиссаси. Бу кўрсаткич ёрдамида тадбиркор ўз мижозлари миқдорини билиб олиши мумкин бўлади.
3. Аниқ сотилган товар ҳажми - бу мавжуд ишлаб чиқариш ҳолати, реклама сарфлари ва мавжуд баҳо даражасида маълум давр давомида тадбиркор қанча товар сота олиши.
Ҳаракатдаги товарлар ва бозорларда баҳо ҳақиқий маълумотларга асосланади, янги бозорлар ва янги товарларда эса тахминий маълумотларга асосланиш мумкин.
Бозорларни ўрганишда биринчи навбатда ҳар бир товар (хизмат)лар бўйича бозор турини аниқлаш керак. Шу мақсадда бозорларни қуйидагича классификация қилишимиз мумкин.






Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling