Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-мавзу. Тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш


Download 1 Mb.
bet18/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

6-мавзу. Тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
Режа:

  1. Маркетинг тушунчаси ва ривожланиш тарихи.

  2. Товарларни сотиш бозорлари.

  3. Маркетинг турлари.




    1. Маркетинг ва тадбиркор.

Маркетинг тушунчаси бозор соҳасини ҳар қандай фаолияти билан боғлиқдир. Маркетинг сўзи инглизча market – бозор, ing – фаол, фаолият, ҳаракат маъносини англатади. Маркетинг инсоннинг айирбошлаш воситасида талаб ва эҳтиёжни қондиришга қаратилган фаолиятидир. Маркетингни бир қанча тарифлари бўлиб, деярли ҳар бир маркетинг соҳасининг олимлари маркетингга ўзларини таърифларини беришган.
Игор Константинович Беляевский шундай деган: «Маркетинг - бу бозорни ўрганиш, тартибга солиш ва бошқариш тизимидир». Жан-Жак Ламбен эса маркетингга шундай таъриф беради: «Маркетинг ташкилотлар ва кишиларни хоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларини эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир».
Ҳозирги кунда ишбилармон тадбиркор шундай товар турларини танласин, уни ишлаб чиқариш, сотиш иложи борича кам кооперацияни талаб этиб ва четдан келтиришни ёки хом ашё ва материалларини ўрни алмашувини таъминласин.
Шундай экан фирма бошқарувчининг асосий функцияларидан бири товар турларини режалаштириш ҳисобланади.
Бу ерда биринчи навбатда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак бўлади:
фирма имкониятлари;
ишлаб чиқариш, молия ва материал ресурслар манбаи;
маҳсулотни сотиш тизими;
мавжуд ходимларнинг малакаси ва бошқа омиллар.
Шу асосда бозор талаби ва имкониятли харидорларни товар кўрсаткичлари бўйича талаблари ўрганилади.
Фирманинг имкониятлари харидорлар ва бозор талабларидан келиб чиқиб товарлар ассортименти танланади. Бундан ташқари, ҳар бир товарнинг бозорда тутган ўрни ҳам аниқланади.
Бу ерда мезон қилиб рақобатчилар товарлари ва шу турдаги бошқа ишлаб чиқарувчилар товарлари олинади.
Фирма доим ўзи ишлаб чиқараёгган маҳсулотларни сифатини ошириш бўйича мақсадли ишлар олиб боради, иложи борича ха­ридорлар талабига мос келишини таъминлашга интилади.
Товарлар ассортименти (тури)ни танлашда барча маҳсулотларни ҳисобга олиш лозим. Бу ерда маҳсулотларнинг сифатига қараб шартли равишда уларни 4 та гуруҳга бўлиб олишимиз мумкин.
Олий навли маҳсулотлар — бу барча кўрсаткичлари бўйича бошқа товарлардан устун турадиган маҳсулотлар ҳисобланади. Уларга кўп холларда янги турдаги маҳсулотлар киради.
Бундай товарларни ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларга юқори баҳо белгилаш ёрдамида ўз фойдасини ва бозордаги улуши (хиссаси)ни ошириши мумкин.
Рақобатбардош маҳсулот — олий навли маҳсулотга мос ке­лади ва бошқа товарларга нисбатан бозорда ўртача даражага эга бўлади. Одатда, рақобатбардошлик қуйидаги омиллар ҳисобига эришилади. Уларга рекламалар орқали мақсадли мар­кетинг тадбирлари олиб бориш, сотишни рағбатлантириш, баҳони шакллантириш, сотишдан кейинги хизматларни жорий этиш ва ҳоказо.
Сифати пасайтирилган даражадаги маҳсулотлар — бу бошқа рақиб маҳсулотларига нисбатан бир неча салбий истеъмол хусусиятларга эга бўлган маҳсулотлардир. Бу ерда ишлаб чиқарувчи баҳони пасайтириш стратегиясидан фойдаланиши мумкин.
Паст сифат даражасидаги маҳсулотларга рақобатбардош ҳисобланмайдиган, ўз истеъмолчиларини топа олмайдиган, кўп ҳолатларда паст баҳолар билан сотиладиган маҳсулотларга айтилади. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчи маҳсулот сифатини яхшилаши ёки ташлаб юбориб янги маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин.
Товар ассортиментини шакллантиришда маркетинг тадқиқотлари асосида товарнинг ҳаётийлик даврини билиб олиш лозим (чизмага қаранг).




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling