Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


-чизма. Товарлар ҳаётийлилик даври турлари


Download 1 Mb.
bet19/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

6.1-чизма. Товарлар ҳаётийлилик даври турлари.

Товар ҳаётийлик даври — бу бозорда товарни ишлаб чиқарилгани ва сотилгани оралигидаги давр. Бу кўрсаткичдан ҳозирда маркетинг стратегиясини белгилаш," ишлаб чиқиш ва сотишни ташкил этишда кенг қўлланилади.


Товар ҳаётийлик даври қуйидаги босқичларга бўлинади. Бу чизмада яққол акс эттирилган бўлиб, уларни яратиш, жорий этиш турғунлик пасайиш босқичларига бўлишимиз мумкин.
Анъанавий — аста-секин ўсиши ва талабни пасайиши.
Мода — талабнинг тез ўсиши ва узоқ даврга сақланиб туриши.
Ортиши — тез ўсиш ва талабни сусайиши.
Мавсумийлиги - йилнинг айрим даврларда талаб мавжудлиги.
Товарнинг ҳаётий даврини қуйидаги босқичларга бўлишимиз мумкин (чизма).
Ишлаб чиқиш (яратиш) босқичида товарнинг бошланғич кўрсаткичлари атрофлича таҳлил этилади, янги техник — иқтисодий тавсифи, ранги, номи, дизайн, ўраш, сотиш ва сотишдан кейинги хизматлар, кафолат, фойдаланиш юзасидан кўрсатма ва ҳоказо. Бу ерда шундай хулосага келиш керакки, бугун ва эртага харидорлар таварларни қандай бўлишини хоҳлайдилар. Ишлаб чиқиш (яратиш) босқичида товарлар самараси уч тоифага бўлинади:
Товарни тасвир этиш бўйича олинадиган самараси - бу товар­ни сотиб олгандан сўнг олинадиган самараси ҳисобланади.
Аниқ фойдаланиш ҳолатидаги товарлар самараси - бу ер­да хусусиятлари, ташқи кўриниш, сифати, маркаси ва бошқа ҳолатлари билан аниқланади.
Товарнинг йўлдаги самараси - бу ерда зарурий ўрнатиш кафолат сотишдан кейинги хизмат, етказиб бериш ва молиялаштириш эвазига олинадиган самара ҳисобланади.
Жорий этиш — бу янги товарнинг бозорга чиқиш босқичи. Янги товарни бозорга олиб чиқишда фирма қуйидаги вазифаларни ҳал этиши лозим.
Товарни қачон, қаерга, кимга ва қандай таклиф этиш мум­кин.
Бу босқичда фирмадан маркетинг хизматини кучайтиришни тақозо этади.
Талабни ортиши — бу босқич харидорларнинг тан олиши ва бу маҳсулотга бўлган талабни тез ортиши билан ифодаланади. Товарларни янги модификацияси юзага келади, сотиш тезлашади, қайта сотиб олиш сони ортади, товарнинг оммавийлашувига олиб келади.




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling