Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Download 1 Mb.
bet23/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

3. Маркетинг турлари
Ҳозирда аниқ шароитдан келиб чиқиб маркетингни 8 турга бўлишимиз мумкин.
Конверцион маркетинг - бу кўпчилик имкониятли хари­дорларни товар ва хизматлардан воз кечишидир. Бу ерда бош вазифа харидорлар фикрини ўзартириш ҳисобланади.
Рағбатлантирувчи маркетинг — товарларга талабни йўқлиги билан боғлиқ бўлиб, асосий вазифаси сабабини ўрганиш ва уни хал этиш тадбирларини ишлаб чиқиш.
Ривожланаётган маркетинг — янги яратилаётган товар­ларга талабни шаклланиши.
Ремаркетинг - товарларнинг ҳаётийлик даврининг маълум бир вақтда барча товарларга талаб сусайиши. Маркетингнинг мақсади — янги имкониятларга таянган холда талаб­ни жойлаштиришни такомиллаштириш.
Синхромаркетинг - сотишни турғунлаштириш мақсадида талабни ўзгариб туришидан (қалқиб туришдан) фойдаланишига айтилади.
Кўмаклашувчи маркетинг — товар даражаси ва тузилишини тўлиғича талаб даражаси ва тузилишига мос келиши.
Демаркетинг - товарга талабни таклифдан ҳаддан ташқари ортиб кетишида қўлланилади.
Қарши характерловчи марктеинг — талабни камайтириш мақсадида қўлланилади.
Маркетинг борасида фирманинг комплекс тадбирларини белгилашда қуйидагиларга асосий эътиборни қаратмоғимиз лозим:
фирма товарлари истеъмолчилари ва уларнинг ҳулқатворини етарли даражада ўрганиш;
фирманинг бозор имкониятлари тахлили;
ишлаб чиқарилаётган товарларга баҳо бериш ва уларнинг келгусидаги истиқболларини белгилаш;
товарларни сотиш (тарқтиш) шакли ва йўллари тахлил этиш;
фирма фойдаланилаётган баҳони шакллантириш усулларига баҳо бериш;
бозорда товарлар ҳаракатини ўрганиш;
рақибларни ўрганиш;
бозор улушини (хиссасини) аниқлаш ва танлаш.
Бозорни сегментларга ажратишда бир қатор талабларга жа­воб беришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳар бир қурилаётган бозор сегмента аниқ белгиланган бўлиши керак.
Танланган бозор сегменти кўзда тутилган даромад келтириши лозим.
Бозор сегментлари сотишнинг самарали йўлларидан фойдаланишга мос келиши зарур.
Бозор сегмент ўринли бўлиши шарт.
Бозор сегментлари мосланувчан, ўрин алмашувчи бўлиши керак.
Маълум турдаги харидорлардан фойдаланиш иш тажрибаларига жавоб бериш лозим.
Рақобатдан максимал даражада ҳимояланганликни таъминлаши керак.
Фирма бозор сегментни танлашда қуйидаги мезонларга таянади:
ижтимоий - иқтисодий;
демографик;
ҳудудий (регионал).
Бозорни сегментларга ажратилиши тадбиркорга айрим харидорлар гуруҳларини чуқур ўрганиш ва улар эҳтиёжларини таъминлашни баҳолаш имконини беради.
Жаҳон амалиётида бозорни эгаллашнинг бир неча стратегияси мавжуд. Уларга:
Ялпи маркетинг.
Товар - табақалашган маркетинг.
Мақсадга қаратилган маркетинг.
Маркетинг режасининг муҳим элементларидан бири — баҳони шакллантириш ҳисобланади. Баҳо мураккаб иқтисодий категория ҳисобланиб, маҳсулот қийматининг пулда ифодаланишидир.
Товарлар ҳаётийлик даврида баҳо ўзгариб туриши мумкин.
Баҳони юқори ва қуйи чегараси — бу аниқ бир товарга хос бўлади.
Фирма баҳони шакллантиришда қуйидагиларга таяниш мақсадга мувофиқдир:
маҳсулот тан нархига;
рақиб товарлар баҳосига;
товарнинг афзалликларига ва камчиликларига;
ушбу товарга бўлган талаб даражасига.
Баҳо сиёсатининг бош мақсади бозорда маълум бир улушга эга бўлиши ва юқори фойда олишдир.
Маркетингнинг муҳим элементларидан бири товарларни тақсимлаш схемасига асосланиб, бу сотиш йўлларини ташкил этишни англатади.
Маркетинг режасининг яна бир элемента товарлар ҳаракатини рағбатлантириш усулларидир.
Сотишни рағбатлантириш олди-сотди жараёнини амалга оширишда ҳар хил турдаги рағбатлантирувчи воситалардан фойдаланишга айтилади.
Уларга:
истеъмолчиларни рағбатлантириш;
савдо фаолиятини рағбатлантириш;
фирма савдо ходимларини рағбатлантириш.
Маркетингнинг яна бир муҳим элементларидан бири сотиш ва сотишдан кейинги хизматларни ташкил этишдир.
Маркетинг яна бир муҳим элемента бу — реклама. Рекламанинг мақсади харидорларга товарларни таништириш, уларни эътиборини жалб этиш, товар сотиб олишга маслаҳатлар ва кўрсатмалар беришдир.
Рекламанинг бош функцияси истеъмолчиларга товарнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тўла масъулият беришдир.




Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling