Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Биринчидан, фирма ҳамкор танлашда хатоликка йўл қўйди. Иккинчидан


Download 1 Mb.
bet29/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

Биринчидан, фирма ҳамкор танлашда хатоликка йўл қўйди.
Иккинчидан, фирма шартнома тузиш ва тўлов шартларини аниқлашда эҳтиётсизликка йўл қўйди. Эсда тутинг! Ишончсиз ҳамкор олдиндан тўловни талаб қилади.
Учинчидан, ушбу операциянинг оқибатидаги таваккалчи­ликни баҳолай олмади.
Тўртинчидан, ҳеч қачон ўз сармоянгизнинг асосий қисмини ёки барчасини бир ишга сарфламанг.
Юқоридаги ҳолатлар ҳозирда ҳам кўплаб учраб турибди, ҳар қандай бизнесмен ёки тадбиркорнинг таваккал қилишига қуйидагилар сабаб бўлади:

    1. Катта буюртма.

    2. Қўшимча ходим ёллаш.

    3. Ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ёки янги фаолият турини бошлаш.

    4. Рақобатлашув.

Уларни тўғри баҳолай олиш тадбиркорликда яхши натижаларга эришишга олиб келади.


9-мавзу. Тадбиркорликда баъзи бир хўжалик таваккалчилик турларини суғурталаш
Режа: 
1. Суғурта тушунчаси.
2. Суғурта қилиш жараёни.
3. Ўзбекистонда фаолият юритаётган суғурта компаниялари.


1. Суғурта тушунчаси.
Бугунги кунда иқтисодий амалиётда таваккалчиликнинг ҳар хил турлари ва ундан муҳофазаланишнинг усуллари берилган. Уни барча тадбиркорлар билишлари ва тадбиркорлик фаолиятига татбиқ этишлари лозим.
1-жадвал
Таваккалчиликдан мухофазаланиш усуллари

Таваккалчилик турлари

Салбий оқибатларни камайтириш усуллари

1.Тижорат таваккалчилиги

Молиявий фаолият кўрсаткичлари орасидаги муносабатни тўғри аниқланг ва амал қилинг. Ўз бизнесингизда сармоя самарадорлиги ортиши усулларини топинг

2. Манбаларни оқилона тақсимламаслик таваккалчилиги

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар режаси бўйича манбаларни тўғри тақсимланг

3. Талабнинг ўзгариши ва иқтисодий қалқиш

Буни доимо олдиндан кўра билиб ва режада ҳисобга олиб бориш лозим

4. Рақиблар ҳаракати

Доимий таҳлил асосида рақиблар ҳаракатини олдиндан кўра билиш зарур ва ундан ўз қарорларингизни қабул қилишда фойдаланиш

5.Ходимларнинг норозилиги

Хизматчилар талабига кўра ижтимоий-иқтисодий дастурларни яхши ишлаб чиқинг. Уларга руҳий ҳолат яратин

6. Молиявий таваккалчилик

Молиявий манбаларни эркин бошқаринг

7. Бошқарувчи хатоси

Бизнесни барча бўғинларида назорат тизимини жорий этинг

8.Фойда даражаси, талаб ва баҳо ўзгариши

Ушбу омиллар бўйича илмий асосланган олдиндан кўра билиш тадқиқотларини ўтказинг

9. Лойиҳани нотуфи тан- лаш таваккалчилиги.

Барча аргументларни чуқур ўрганинг, текширинг, зарур бўлса ЭҲМ моделларидан фойдаланинг

10.Бизнесда оғир асорат қолдирувчи кутилмаган сиёсий воқеалар

Буларни доимо олдиндан кўриб бўлмайди. Шундай экан, ўз ҳаётий ва руҳий кучингизга таянинг

Жаҳон амалиётида таваккалчиликни суғурталаш оммавий тус олган. Таваккалчиликни суғурталаш қуйидаги ҳолатларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади:



  • ёнғин ва бошқа табиий офатлар натижасида зарар кўрганда;

  • автомобил ҳалокати туфайли зарар кўрганда;

  • ташиш жараёнида товар хусусияти бузилиши оқибатида зарар кўрганда;

  • ходимлар эҳтиётсизлиги туфайли зарар кўрилганда;

  • ходимларни қўли эгрилиги натижасида йўқотиш юзага келганда;

  • маълум бир ходимлар томонидан ўз мажбуриятларини бажара олмаслик натижасида зарар кўрганда;

  • корхонанинг ишбилармонлик активлиги ўзгариши эвази­га зарар кўрганда;

  • раҳбарнинг бетоб бўлиб қолишди ёки вафот этиши ҳисобига салбий молиявий ҳолат юзага келганда.

Бизнинг республикамизда 28 та суғурта компаниялари фао­лият олиб бормокда. Суғурта компаниялари томонидан мулк уй ҳайвонлари, тижорат операциялари ва фуқаролар ҳаёти кенг миқёсда суғурталанмоқда.
Барча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларнинг суғурта хизматларидан фойдаланиши фаолият муваффақияти кафолатидир.
Бундан ташқари, мулкларни элтиб бериш, банкротлик ва­люта шаклидаги сармоя, фойда, кредит, тўловлар, ходимлар, ишсизлик ҳам суғурта қилинади.
Б анк Мижоз Суғурта компанияси
Ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати суғуртаси кенг тарқалган. Агар маҳсулот сифати қанча юқори бўлса, суғурта мукофоти шунча паст бўлади. Суғурта миқдори реализация ҳажмига нисбатан 0 дан 0,6 фоизгача белгиланада.
Суғурта компаниясини танлашда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

  • суғурта компаниясининг Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтганлигига;

  • суғурта компаниясининг қонунчиликка амал қилиш таҳлилига;

  • томонлар орасида тузилган шартнома шартларига;

  • суғурта фирмаси тўлов қобилиятига;

  • суғурта компанияси томонидан амалга оширилаётган инвестицион сиёсат ва уни келгусидаги истиқболига;

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, суғурта компанияси томонидан қуйидаги шартлар бажарилса таваккал қилиш фойдали ҳисобланади:

    1. Суғурта компанияси тўлов шароитида шартномада кўрсатилган сўммани тўлаганда.

    2. Барча мулкларни бозор баҳосида, инфляцияни ҳисобга олиб суғурталашга рози бўлганда.

    3. Суғурта қиладики, ҳаёт суғуртаси, меҳнат қобилияти ва қарилик нафақалари аниқ инфляция жараёнини суғурталашда ҳисобга олса.

Суғуртада корхона ва фуқаролар мулкини физик ва маънавий эскириши динамикасини аниқ ҳисобга олса.
Барча ҳолатларда суғурталаш содда, тушунарли ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлгани маъқулдир.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling