Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Download 1 Mb.
bet2/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

Тадбиркорлик белгилари

Ҳозирга келиб тадбиркорнинг фаолият доираси мазмунан, миқкдор ва сифат жиҳатидан ҳам ўзгарди. Энди у маҳсулотни қачон, қанча, қаерга, ким учун ишлаб чиқариши керак деган масалаларни мустақил ҳал этувчига айланди. Бундан ташқари, канча миқдорда ишлаб чиқариш ресурслари (бино, хом ашё, материал, қурилма, меҳнат, транспорт воситалари, капитал маблағлар, омбор майдонлари ва ҳ.к.) зарурлигини аниқлайди, улардан оқилона фойдаланиш ҳисобига юқори фойда олишга ҳаракат қилади. Олинган даромадлар эвазига давлат бюджети тўловларини тўлаш ва фаолиятини янада юксалтиришни бош мақсад деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорга қуйидаги таърифни бериш мумкин:
Тадбиркор – ўзининг маълум бир миқдордаги молиявий маблағани таваккал қилган ҳолда бозорга янги ғоя, маҳсулот, хизмат ва ишлар билан кириб борувчи ишбилармон шахсдир.
Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари мазмунан бир-бирига яқин. У ишиларнинг ишбилармонлик фаолиятидан келиб чиққан муносабат бўлиб, бирон-бир унумли иш, фаолият би­лан боғлиқликни англатади.
Бизнес билан боғлиқ шахс бизнесмен дейилади. Бизнес — бу инглизча сўздан олинган бўлиб, бизнес — иш, мен - одам деган маънони англатади. Тадбиркорлик (бизнес), иқтисодий кате­гория бўлиб, хўжалик юритиш усули, иқтисодий фикрлаш туридир.
Тадбиркорлик (бизнес)ни ўрганишни аввало, иқтисодий объект ва субъектлардан бошлаш керак. Унинг субъектларини кўриб чиқайлик. Тадбиркорлик якка, гуруҳ ва жамоа ҳолида юз бериши мумкин.
Бизнес (business) - инглизча сўз бўлиб, умумиқтисодий атама сифатида хўжалик субъекти иқтисодий қизиқишларидан иборат фаолият доирасини ифодалайди ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан иборат фойдали маҳсулотлар яратиш ҳамда хизматлар кўрсатиш тизимидан иборатдир.
Бизнес тушунчаси қачон, ким томонидан қандай вазиятда дастлаб ишлатилганлиги тўғрисида маълумотлар тарихий манбаларда деярли учрамайди. Лекин, бизнес сўзини инглизчадан олинганлиги ва XVIII-XIX асрлардаги саноат инқилоби, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиёт Буюк Британияда юз берганини ҳисобга олиб, унинг ватани Буюк Британия де­ган тахминлар мавжуд.
Тадбиркорлик фаолияти натижалари хусусий мулк ва мулкчилик муносабатларининг шаклланиши билан юзага келиб, тараққий этган бўлсада, унинг том маънодаги моҳияти замонавий бизнеснинг қарор топишида иқтисодий эркинлик асосида тадбиркорлик олиб боришда яққол намоён бўлади.
Бизнес - бу фойда (даромад) олиш билан боғлиқ бўлган унумли фаолият ёки шахсий фойда (даромад) топиш борасидаги жараёнлар тўплами.
Бизнес фаолияти билан шуғулланувчилар бизнесменлар ёки ишбилармон тадбиркорлар деб юритилади. Тадбиркорлик объекти деганда, аввало, маълум бир фаолиятни: ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги тад­биркорлиқ савдо-сотиқ тадбиркорлиги, молия соҳасидаги тад­биркорлик тушунилади. Тадбиркорликда ишлаб чиқарилган товар (кўрсатилаган хизмат)лар шунга яраша даромадга моддийлашади. Даромад тадбиркорлик фаолиятини баҳолайдиган асосий мезон ҳисобланиб, у фаолиятнинг барча омилларидан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Тадбиркорлик даставвал маълум бир соҳада фаолият кўрсатиш имконини белгилаш учун керак бўлса, сўнгра бундай ресурсларнинг янги комбинациялари тадбиркор учун ўта зарур бўлиб қолади. Кўриниб турибдики, реал ҳолатда тадбиркорликнинг объекти ресурслар комбинациясини амалга оширишдан иборат экан.


Тадбиркорлик шаклларининг орасида қуйидаги умумийликлар мавжуд:

Мулкий муносабатларнинг иштирокчиси бўлиш

Тадбиркорликнинг муҳим белгилари

Иқтисодий эркинлик

Фойда олишга интилиш

Тижорат сирига эга бўлиш

Рақобат курашида қатнашиш

Имиджга эга бўлиш

Иқтисодий хатти-ҳаракатлар учун масъулиятни ўз зиммасига олиш



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling