Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси
-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг хориж тажрибалари
Download 1 Mb.
|
Тадбиркорлик-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-чизма. Францияда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари.
17-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг хориж тажрибалари
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун кўпчилик мамлакатларда давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланиб келган. Бунинг сабаби у муҳим макрооиқтисодий функцияларни ҳал этилишига, жумладан, миллий иқтисодиётни таркибий қисмини такомиллаштириш; иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш; ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш бандликни таъминлаш; ҳалол рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади. Шу мақсадда ривожланган мамлакатлар бошқарув тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ва ривожланишини таъминловчи махсус қўмиталар ташкил этилган. Масалан: АҚШ Конгрессида 1953 йил бизнес билан шуғулланувчи кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият тузилган бўлиб, унинг худудий қўмиталари (30-40 кишидан иборат бўлган) ҳар бир штатда ташкил этилган. Қўмитанинг бош мақсади мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳисобланган. Шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий асосларини тартибга солувчи махсус қонунлар ҳам қабул қилган. Бунинг асосида 1970-1973 йилларда "Малое прекрасное" шиори юзага келган. Натижада йирик компаниялар майда корхоналарга ажрала бошлаган. Англияда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тартибга солишда маъмурий воситалардан кенг фойдаланилган. Корея Республикасида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида бир катор қонунлар қабул қилинган бўлиб, унинг моҳияти уларни боқимандалик ҳолатларидан олиб чиқиш ва оёққа турғизиш ҳисобланган. Францияда ҳукумат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни асосий йўналишлари белгилаб берилган. У қуйидаги чизмада акс эттирилган (2-чизмага қаранг). 2-чизма. Францияда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари. Японияда ҳар 10 та корхонанинг 9 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ҳисобланиб, улар мамлакат иқтисодиёти юксалишида ўз ўрнига эга. Шу мақсадда асосий эътибор унинг ҳуқуқий асосини яратишга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Бундай қарорлар жумласига: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик муносабат бўйича сиёсат асослари, уларни модернизациялашга ёрдам кўрсатиш, кичик бизнес фаолиятига раҳбарлик қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни киритиш мумкин. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўлами ҳар бир мамлакат иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ахволи ҳолатидан келиб чиқади. Шунинг учун бу борада аниқ йўл ва кўрсатмалар мавжуд бўлмаса-да, мавжуд тажрибаларга таяниб қуйидаги йўналишларни тавсия этишимиз мумкин: давлат бюджета маблағлари эвазига қўллаб-қувватлаш; ҳар хил фондлар ва уюшмалар маблағлари ҳисобига; молия ва кредит тизимида турли имтиёзлар бериш орқали; ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб бориш ва ҳоказо. 2 Экономика предприятия. Под ред. проф. Грузинова В.П.- М.: «ЮНИТИ», 1998 3 Экономика предприятия. Под ред. проф. Горфинкеля В.Я., Купрякова Е.М. –М.: «ЮНИТИ», 1996 4 Экономика предприятия. Под ред. проф. Грузинова В.П.- М.: «ЮНИТИ», 1998 5[11] Риккардо Д. Начало политической экономики и налогового обложения. Сочинения./ т. 1. /Пер. с англ. - М.: Госполитиздат, с.380. 6[12] Пепеляев С.Г. Основы налогового права. -М., 1995. с.24. 7[13] Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике. –М.: Финансы, 1992. №3 с.19. 8[14] Болдырев Б.Г. Финансы капитализма. - М.: Финансы, 1987. 21. 9[15] Олимжонов О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати. Ҳаёт ва иқтисод. 1992. 10[16] Вахобов А., Срожиддинова З. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети. –Т.: ТМИ, 2002. 36 – бет. 11[17] Мальмигин И. Налоги как элементы финанса. Пер. с анг. - М.:, 1997 . стр. 69 Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling