Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети “Қурилишда менежмент” кафедраси


Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар


Download 1 Mb.
bet44/51
Sana20.06.2023
Hajmi1 Mb.
#1633126
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51
Bog'liq
Тадбиркорлик-2023

Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар

Ушбу чизмадан кўриниб турибдики, солиқ тизимида мавжуд билвосита ва бевосита солиқларнинг аксарияти юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ҳисобланади. Шунингдек, Республика бюджети даромадларини ташкил қилувчи солиқлар билан бирга маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаи ҳисобланувчи солиқларнинг асосий қисми юридик шахслардан ундириладиган солиқларни ташкил қилади.




2. Юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги тутган ўрни.
Маълумки, солиқлар ўзига хос равишдаги фискал функцияни бажаради ва давлат бюджети даромадининг асосий манбаи ҳисобланади.
Солиқ тизимидаги мавжуд солиқлар ва хусусан юқори даражадаги фискал аҳамият касб этувчи солиқлар юридик шахслардан олинадиган солиқлар ҳисобланади.
жадвал
Давлат бюджети даромадлари таркиби

Даромадларнинг турлари

2009 й.

2010 й.

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

Мақсадли фондларсиз даромадларнинг турлари

10421,3

100

13116,4

100

1. Бевосита солиқлар

2769,2

26,6

3420,6‎

26,0

2. Билвосита солиқлар

5162,1

49,6

6973,8

53,3

3. Ресурс тўловлари ва мулк солиғи

1662,5

15,9

1974,1

15,0

4. Бошқа даромадлар

827,6

7,9

747,8

5,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий салмоққа эга бўлаётган билвосита солиқлар: қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқ юридик шахслардан ундириладиган солиқ ҳисобланади. Бевосита солиқларнинг таркибидаги юридик шахслар фойдасидан унириладиган солиқ ҳам юридик шахслардан ундириладиган солиқ ҳисобланади.
Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар қаторида ер солиғи, мол мулк солиғи ҳам мавжуд бўлиб, улар маҳаллий бюджетларнинг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Бу ўз навбатида юридик шахслардан ундириладиган солиқларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришдаги аҳамиятининг юқорилигидан далолат беради.
Умуман, хулоса сифатида айтиладиган бўлинса, юридик шахслардан ундириладиган солиқлар солиқ тизимида етакчи мавқега эга бўлиб давлат бюджети даромадларини асосий саломғини ташкил қилади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бевосита солиқлар туркумига киритилиб, хўжалик субуъектларини қонунчиликда белгиланган тартибда олган даромадлари(фойдаси)ни бир қисмини бюджетга ундириш усулидир.
Фойда солиғи умумдавлат солиғи ҳисобланиб Республика бюджетининг даромад манбаи ҳисобланади. Шунингдек, тартибга солувчи солиқлар қаторида меъёрий ажратмалар асосида маҳаллий бюджетларга ҳам бериладиган солиқ ҳисобланади.
Фойда солиғининг иқтисодий момҳияти ва хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:
-фойда солиғи бевосита солиқ сифатида солиқ тўловчиларнинг молиявий хшўжалик фаолиятига тўғридан тўғри таъсир қилади;
-ушбу солиқ бўйича солиқ юки слиқ тўловчи юридик шахс зиммасига юкланади;
-фойда солиғи хўжалик субъектларининг асосий молиявий натижаси ҳисобланувчи фойдадан ундирилади яъни солиқнинг манбаи корхоналарнинг молиявий натижаси ҳисобланади;
- фойда солиғи умумудавлат солиғи ҳисоблансада, тартибга солувчи солиқ сифатида маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади.
Фойда солиғининг солиқ тизимидаги тутган ўрни алоҳида аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларида фойда солиғининг ҳиссаси

Кўрсаткичлар 

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Сумма

Улуши

Сумма

Улуши

Сумма

Улуши

Даромадлар, мақсадли жамғармаларсиз - жами

8 761

100%

10 834

100%

13 116

100%

ЯИМга нисбатан, %

23,2%




22,5%




21,8%




Бевосита солиқлар

2 316

26,4%

2 840

26,2%

3 421

26,1%

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

433

4,9%

545

5,0%

645

4,9%
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling