1-чизма. Тадбиркорликнинг муҳим белгилари.
Тадбиркорликни ривожланиши
Тадбиркорликнинг мустақиллиги ва эркинлиги бозор механизмини таъминлаган ҳолда, аниқ бир қарор қабул қилиш имконини беришни англатади. Тадбиркорликнинг мустақиллиги билан иқтисодий манфаатдорлиги узвий боғланган. Даромад, фойдани юқори даражага етказиш тадбиркорлик фаолияти мезонидир. Шунинг учун стратегия шунга қаратилади.
Тадбиркорлик фаолиятини ҳеч қачон хавф-хатардан холи деб бўлмайди. Сабаби — бозор рақобатдан холис эмас. Жавобгарлик — бу масъулиятни хис этиш имкониятдан онгли ва оқилона фойдаланиш ҳамда бозорда ўз ўрнини сақлаб қолиш гаровидир.
Тадбиркорликни тараққий этиш нуқтаи назаридан: ривожланган, ривожланаётган ва ривожланмаган тадбиркорликка бўлишимиз мумкин.
Ўтиш даври учун ривожланаётган тадбиркорлик хос бўлса, тараққий этган давлатларга ривожланган тадбиркорлик хосдир. Айрим мамлакатлар тараққиёти даражасидан келиб чиққан ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, уларда ривожланмаган тадбиркорлик ҳам мавжуддир.
Саволлар:
1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг мазмуни ва моҳияти ҳақида нималарни айта оласиз.
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш босқичларини айтиб беринг.
3. Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари.
4. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётда тутган ўрни.
5. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари нималардан иборат?
2-мавзу. Тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари
Режа:
1. Тадбиркорлик турлари.
2. Тадбиркорлик шакллари.
1. Тадбиркорлик турлари.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига: якка тадбиркорлик; тўла ўртоқлик (шериклик); ишонч асосида ўртоқлик (шериклик); маъсулияти чекланган жамият; қўшимча масъулиятли жамият; очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти; ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти; "Тобе" хўжалик жамияти; ишлаб чиқариш кооперативлари; ижтимоий-диний ташкилотлар; фондлар; ассоциация ва иттифоқлар киради.
Бизнес қоидаларини ишлаб чиқиш, назорат қилиш билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва ундаги меҳнат жамоалари тадбиркорлик субъектлари бўла олмайди.
Қуйида келтирилган 1-жадвалда тадбиркорликнинг ташкилий - ҳуқуқий шаклларига тавсифнома берилган.
Ҳозирги кунда тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири сифатида хусусий корхона эътироф этилмокда.
Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб аталади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |