Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Жаҳон бозорида логистик хизматларни ривожлантириш йўналишлари


Download 1.46 Mb.
bet28/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

3.2. Жаҳон бозорида логистик хизматларни ривожлантириш йўналишлари
Замонавий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири хизматлар соҳаси улушининг барқарор ўсиши ҳисобланади. Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, сервис соҳасида даромадларнинг кўпайиши, ушбу соҳада бандлик даражасининг ўсиши, рақобатнинг кучайиши, хизматлар экспорти ва импортидаги ошиш тенденциялари аксарият мамлакатларга хосдир. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг(АКТ) тезлик билан ривожланиши халқаро хизматлар савдосининг динамик ривожига катта таъсир кўрсатмоқда, уларни кенг жорий қилиш ҳатто ишлаб чиқарувчидан узоқ масофада жойлашган истеъмолчилар учун ҳам турли хизматлардан фойдаланишни осонлаштиришга олиб келмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев логистик тизимни ривожлантиришга тўхталиб, “...минтақанинг транзит-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш лозим. Бу йўналишда минтақа мамлакатлари томонидан амалий қадамлар қўйилганини мамнуният билан қайд этишни истардим. 
Туркманистонлик дўстларимиз томонидан Амударёдан ўтадиган Туркманобод – Фороб янги темир ва автомобиль йўллари кўприклари ишга туширилди. У Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон транспорт-тран
-зит йўналишининг муҳим тармоғидир. Тез орада Ўзбекистон– Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилишини бошлаш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, ушбу транспорт йўлаги бўйлаб синов тариқасидаги автопойга амалга оширилди. Шу муносабат билан Транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумминтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз”, – деб таъкидлаб ўтдилар.
Логистикани тавсифлашда бошқарувнинг бирламчилигига Л.Б. Миротин ва Э.Ташбаев қўйидагича таъриф беради: «Логистика – корхонанинг, шунингдек, улар таркибидаги бўлинмалар ходимларининг, корхонанинг умумий ресурс харажатларини минималлаштириш мақсадида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларини интеграциялаш ва мувофиқлаштириш асосида етказиб беришлар занжири бўйича маҳсулотнинг ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги фандир».
Логистиканинг замонавий тавсифларида янги “логистик тизим” атамаси учрайди. Қуйида илмий адабиётларда логистик тизим атамасининг тавсифларини таҳлил қилиб чиқамиз.
«Бозор ва логистика» китобида муаллифлар бу тушунчани ишлаб чиқариш жараёнига қўллаган ҳолда қцйидагича фикр билдиришади: «Логистик тизим – бу хом ашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган моддий оқимлар, шунингдек материалларнинг ҳаракатига ёрдам берадиган ахборот оқимлари динамикасини бошқариш тизимидир».
«Логистик тизим – бу мураккаб, ташкилий жиҳатдан якунланган иқтисодий тизим бўлиб, у ягона бошқарув жараёнида ўзаро боғланган моддий оқимлардан иборат бўлади. Уларнинг мажмуаси, фаолият кўрсатиш чегаралари ва вазифалари бизнесни ташкил этишнинг ички ва ташқи мақсадлари билан бирлашган бўлади»-дейилади В.И.Сергеевнинг тадқиқотларида.
Логистик тизим тавсифларининг турли туманлиги уларни синфлаштириш заруриятини келтириб чиқарди. Иқтисодий адабиётлардан кўриниб турганидек, барча логистик тизимлар фаолият кўрсатиш соҳасининг кўлами нуқтаи назаридан микрологистик ва макрологистик тизимларга бўлинади. Микрологистик тизим деганда, одатда, алоҳида корхонанинг фаолият кўрсатиш соҳасини қамраб оладиган фазовий, объектли йўналтирилган ишлаб чиқариш ва савдо тузилмаси назарда тутилади.
Мос равишда макрологистик тизим С.А.Уваровнинг тадқиқотларида турли ҳудудлардаги корхоналар ва саноат ташкилотлари, турли муассасаларнинг таъминот-сотиш ва транспорт ташкилотларини ўз ичига олган фазовий-тақсимланган, функционал-йўналтирилган ишлаб чиқариш-савдо тузилмаси сифатида қаралади.
Шунингдек, В.И.Сергеев, Л.A.Мясникова ва бошқалар тижорий тизимли тузилмалар доирасида оқимли жараёнларни ташкил этиш ва бошқа-риш билан боғланган мезологистик тизимларни ҳам ажратиб кўрсатишади. Соҳани ўрганган маҳаллий олималардан М.М.Таирова ўз тадқиқотларида Ю.М.Неруш ва А.М.Гаджинскийнинг логистик тизим бўйича изланишларини қўйидагича солиштирган:

  1. Ю.М.Неруш тадқиқотларида логистик тизимнинг фаолият йўналишлари иккита таркибий қисм: моддий ресурсларни бошқариш ва тақсимотни бошқариш сифатида изоҳланган (7-расм). Бунда бозор муносабатларининг энг муҳим аломати-“пул-товар” муносабатлари асос қилиб олинади.






Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling