Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Ю.М.Неруш таклифи бўйича логистик тизимнинг тузилиши


Download 1.46 Mb.
bet29/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

7-расм. Ю.М.Неруш таклифи бўйича логистик тизимнинг тузилиши
Манба: Неруш Ю.М. Логистика: учеб. для вузов / Ю.М. Неруш // М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2016. -389 с.
А.М. Гаджинский таклифига кўра, логистик тизимнинг тузилиши учта таркибий уч қисмга ажратилади: тайёрлов логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси ва тақсимот логистикаси (8-расм). А.М.Гаджинский тадқиқотларида логистик ёндашувни, техника, технология, иқтисодиёт ва математика соҳасидаги масалаларни ечиш зарурияти билан боғлиқ, деб тушунтиради. Унинг фикрича, моддий оқимнинг турли босқичдаги жараёнлари бир-биридан кескин фарқ қилувчи ўзига хосликка эга бўлганлиги сабабли, логистиканинг функционал соҳаларини ўрганиш ва татбиқ этишда ихтисослашув мақбул ҳисобланади.

Пул

Товар

Ишлаб чиқариш



Товар

Пул
ё

Тақсимот
логистикаси

Ишлаб чиқариш логистикаси


Тайёрлов логистикаси




Логистик тизим

9 –расм. А.М.Гаджинский таклифига асосланган логистик тизим тузилиши
Манба: Неруш Ю.М. Логистика: учеб. для вузов / Ю.М. Неруш // М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2016. -389 с.

Шунинг учун қуйидаги беш функционал соҳалар алоҳида таҳлил этилган: тайёрлов логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, тақсимот логистикаси, транспорт логистикаси ва ахборот логистикаси. Юк айланмаси, йўловчи айланмаси, йўлларнинг умумий узунлиги ва ушбу тизим ишида банд бўлган кишилар сони жаҳон транспорт тизимининг асосий баҳолаш кўрсаткичи ҳисобланади. Йўлларнинг замонавий инфратузилмасини ташкил этувчи элементлар бўлиб, транспорт йўлаклари ва транспорт узеллари ҳисобланади (1-илова). Замонавий халқаро хизматлар бозори ишлаб чиқарувчилар сингари транспорт харажатларини қисқартириш ҳисобига кўрсатилган хизматлар улушини ошириш, аввало, товар шаклига эга бўлган хизматларга талаб ортиши билан тавсифланади.


Бу каби ўзгаришлар мамлакатлар ўртасидаги ортиб борувчи товар айланиши ва кишиларни доимий жойлаштириш миқёслари кенгайиб бориши билан бирга замонавий жаҳон бозорида логистика хизматларининг ўсишини кўрсатади. Сўнгги вақтларда турли мамлакатларга хос бўлган логистик хизматлар ҳажмининг ўсиши жаҳондаги товар ва хизматлар савдосига жалб этилган ҳамма мамлакатларда кузатила бошланди. Бундан ташқари логистика глобаллашув жараёнларининг асосини ташкил этмоқда. Жаҳон бозорини ривожлантиришнинг санаб ўтилган тенденциялари логистик хизматларни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолатини тадқиқ этишнинг долзарблигини кўрсатади.
Логистик тизимни шакллантириш ва фаолият кўрсатиш тамойиллари ҳамда механизмларини тадқиқ қилишнинг энг муҳим йўналишларидан бири ушбу соҳада энг яхши натижаларга эришган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини тизимли ўрганишдан иборат. Жаҳон иқтисодиёти ривожланишини ўрганишда тадқиқот базаси сифатида логистик жараёнларни бажарилиш индекси (LPI) рейтингида еткачи бўлган мамлакатларнинг логистик моделларини олиш ўзини илмий жиҳатдан оқлайди.
LPI бугунги кунда мамлакат божхона хизмати, транспорт инфратузилмаси, халқаро ташишлар тизими, логистик фаолиятни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш тизими, юк ташишнинг ривожланиши, логистик хизматларни кўрсатишнинг тўхтовсизлиги ва ўз вақтидалик даражаси каби кўрсаткичлар асосида баҳолаш асосида мамлакат транспорт-логистик ривожланиш даражаси ҳақида энг объектив кўрсаткичларни акс бериши билан аҳамиятлидир. Унда ҳар бир кўрсатилган элементлар бўйича максимал баҳо 5 баллни ташкил этади. Параметрлар мажмуаси бўйича ҳар бир мамлакатнинг ўртача баҳоси ўзаро солиштирилади ва рейтинг Жаҳон Банкининг расмий сайтида эълон қилинади (10-жадвал).
Ҳозирги вақтда LPI рейтингига кўра Европа Иттифоқи мамлакатларининг логистик моделлари етакчилик қилиб келмоқда. Масалан, 2018 йил маълумотларига кўра логистика ривожланишининг умумий даражаси бўйича жаҳон етакчиси сифатида Германия Федератив Республикаси тан олинган ва унинг индекси 4,45 баллни ташкил этган. Германиянинг учун логистика инфратузилмасининг ривожланиши LPIнинг барча элементлари бўйича 1-ўринда туради(4,36 балл). LPIга кўра божхона фаолияти, бозор инфратузилмасининг ривожланиши, транспорт-логистик ва йўлдош хизматларнинг ташкил этилиши бўйича ҳам Германия жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди. LPI рейтингида иккинчи ўринни Люксембург банд этган ва унинг индекси 4,23 баллга тенг. Учинчи ўринда Швеция бўлиб, унинг индекси 4,2 баллни ташкил этади. Кейинги ўринларда Нидерландия (4,19), Сингапур (4,14), Бельгия (4,11), Австрия (4,10), Буюк Британия (4,07), Хитой (4,07) давлатлари келади ва етакчилар ўнлигини АҚШ логистик тизими якунлайди (3,99).

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling