Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Темир йўл қатновининг узунлиги(км.)


Download 1.46 Mb.
bet31/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

10-расм. Темир йўл қатновининг узунлиги(км.)
Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий сайтининг маълумотлари асосида.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси (МАК) томонидан 1176,9 мингта йўловчи ташилди, 10671 та рейс бажарилди. Битта рейсга тўғри келадиган ўртача йўловчи юкламаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 111 та йўловчини ташкил этди. Рейслар ва йўловчилар сонининг ошиши узоқ хорижий йўналишларда кўпайгани кузатилмоқда. Шунингдек, юк ташишлари кўрсаткичлари ҳам ошди. Ҳисобот даврида МАК пуллик багаж ва почтани ҳисобга олганда 19,7 минг тонна юк ташиди, ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан ўсиш 107, 5 % ташкил этди (11-расм).
2016 йил 11 июндан бошлаб “Ангрен-Поп” янги йўлдан юк поездлари юра бошлади. Тошкентдан Андижонга биринчи йўловчи рейси эса мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида амалга оширилди. Ҳар куни янги темир йўлдан 15 дан ортиқ товар маҳсулотлари ортилган поездлар ҳаракатланмоқда. Ушбу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши биланм амлакатнинг барча ҳудудларини бирлаштирувчи ягона темир йўл тизимининг яратилиши якунланди.

11-расм. Ҳаво транспорти орқали йўловчиларни ташиш ва йўловчиларни ташиш айланмаси
Манба: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий сайтининг маълумотлари асосида.
Европа логистикаси Ўзбекистон логистикасидан интеграциясининг юқори даражада эканлиги билан фарқ қилади. Бу эса, бир томондан, хизматларнинг стандартлашувини, иккинчи томондан эса божхонадаги соддалашти-ришларни юзага келтиради. Европа Иттифоқида бутун европа ҳудуди ва унинг ташқарисида ваколатхоналар, омборхона хўжаликлари, терминалларнинг кенг тармоғига эга бўлган бир қатор транспорт-логистик компаниялар фаол ишлаб келмоқда. Асосан транспорт оқимларини оптималлаштириш ва божхона жараёнларидан ўтишни енгиллаштириш учун ўз таъсирини бутун ҳудудларга ва ҳатто қитъаларга ёядиган глобал бирлашмалар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистоннинг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфрату-зилмасини тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг 2015-2019 йиллларга мўлжалланган Дастурига мувофиқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилда Тошкент шаҳрида “Тошкент шаҳри аэропортининг янги халқаро йўловчи терминали қурилиши (Тошкент-4)” инвестицион лойиҳасини амалга оширишга киришди.
Европа логистика тизимининг ривожланиш тамойиллари 2007 йилдаги логистикани ривожлантириш Дастурига киритилган бўлиб (Logistics Action Plan), бу дастур Европа Иттифоқи логистик тизимини такомиллаштиришнинг бир қатор муайян йўналишларини белгилаб беради. Улардан асосийлари бу юк ташишлари тўғрисидаги электрон ахборот тизимлари, мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, логистик жараёнларни соддалаш-тириш, шаҳарда ва шаҳарлараро юк ташишларда қўлланиладиган юк транспортининг экологик бўлишига қўйиладаган талабларнинг қатъийлашиши ҳисобланади. Европача ҳаракатлар дастури Европа Иттифоқининг логистика бўйича комиссиясининг ўрта муддатга мўлжалланган ишини белгилаб беради. Масалан, Дастурга кўра, Комиссиянинг бош вазифалари Европа Иттифоқидаги транспорт оқимларини оптимал фаолият кўрсатишига ёрдам бериш ва алоҳида транспорт бирликларини ҳамда уларнинг логистик тизимларга интеграциялашувини кузатиш ҳисобланади.
Комиссиянинг бош мақсади европа транспорт тизимининг самарадор-лигини, интеграциясини ва барқарорлигини ошириш ҳисобланади, шунингдек:

  • ҳудуд ичида ва унинг ташқарисида товар оқимларининг ошиб боришига мослашиш;

  • ижтимоий соҳа ва атроф муҳитга таъсир қилишига эътибор;

  • узоқ ва яқин масофалардаги транспорт оқимларини оптималлашти-риш;

  • бозорнинг бўлиниб кетишига йўл қўймаслик;

  • импорт қилинадиган ва қазиб олинадиган ёқилғи маҳсулотларига боғлиқ бўлишни пасайтириш ҳам комиссиянинг мақсадлари ҳисобланади.

LPI рейтингида 9-ўринда бўлган Хитой логистика тизими ташкил этилиш даражаси бўйича Европаникидан орқада, бироқ МДҲ давлатларидан анча олдинда ҳисобланади. Бунда сўнгги йилларда Хитой логистика тизимининг ривожланиш суръатларининг сезиларли даражада тезлашгани асосий омил сифатида қаралади. 2022 йилдаги Хитой логистик хизматларининг умумий ҳажми 2021 йилга нисбатан 15%ни ташкил этди ва бундай ўсиш тенденцияси сўнгги ўн йилликда кузатилмоқда. Хитойнинг замонавий логистика бозори унинг ривожланишини фаол равишда инвестиция қилаётган хорижий компанияларнинг жиддий эътиборини ўзига тортмоқда.
Хитой логистик тизими фаолият кўрсатишининг Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Ўзбекистондан фарқ қилувчи ўзига хос жиҳати шундаки, уларда логистика инфратузилмасига инвестиция қилиш фақатгина хусусий сектор томонидан амалга оширилади, давлатнинг аралашуви эса интеграциялашув, кооперациялашув ва стандартлашувни кучайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳозирги вақтда логистика соҳасининг ривожланиши бўйича Ғарбий Европа мамлакатлари ва ривожланган осиё мамлакатлари қатъий етакчиликни сақлаб туришибди. Бироқ LPI рейтингида еткачи бўлган ривожланган мамлакатларнинг логистик тизимлари нусха кўчириш учун оптимал танлов ҳисобланмайди, чунки уларнинг ҳар бирида, биринчидан ўзига хос камчиликлар мавжуд, иккинчидан, улар муайян ҳудуднинг имкониятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. Чунки логистиканинг ривожланиши ва уни инвестициялаш турли мамлакатларда миллий иқтисодий сиёсат, географик, демографик ўзига хос жиҳатлари, урбанизация ва муайян ҳудудларнинг умумий инфратузилмасининг ривожланиш даражасига қараб турлича амалга оширилади.
Логистиканинг ривожланиши даражасига кўра Ўзбекистоннинг ҳозирги ўрни бу борада ҳали жиддий лойиҳалар амалга ошириш кераклигини тақозо этади. Бу борада охирги вақтда бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий бюджетлар ва хусусий сектор ҳисобига қурилиш ва автомобил йўлларини тиклаш, логистиканинг ҳудудий инфратузилмасини ривожлантириш борасида ижобий тенденциялар кузатилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар Буюк Ипак Йўлида жойлашган мамлакатимизнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиб шаклланадиган ўзбек логистика модели қурилишининг тизимли элементлари бўлиб хизмат қилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда ҳозирги вақтда ҳали юқори замонавий стандартларга мос келмайдиган Ўзбекистон логистика тизимини шакллантиришни фақатгина муайян логистика моделларини қўллаш ҳисобига эмас, балки уларни илғор хорижий мамлакатларда жорий қилиш тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига тезлаштириш мумкин. Бунда муайян ҳудудга хос бўлган ва самарали эксплуатация қилинаётган логистик тизимларни маҳаллий шароитга мослаштириш, унинг афзалликларини ўзлаштириш анчайин оқилона йўллардан бири ҳисобланади. Бу ўз навбатида қўшни ва узоқ хорижий мамлакатлар билан ташқи алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган логистик тизимни шакллантиришга нисбатан ўзининг ёндашувини ишлаб чиқишга асосий йўналишларини белгилашга ҳам ёрдам беради.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling