Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet14/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Т.Кампанелла Неапол (Италия) меҳнаткашларининг қашшоқлигини кўрган. У ўзининг «Офтоб шаҳри» (1602 й. ёзилган, 1623 йилда чоп этилган) китобида золимларнинг шохона ҳаётини танқид қилади, у ҳам Т.Мор каби, бу тенгсизликнинг асосий сабаби хусусий мулкчилик, дейди. У келажак жамият тўғрисидаги ўз тасаввўрини ҳам беради, улар Т.Морга ухшаш: ижтимоий мулкчилик мавжуд, ҳамманинг меҳнат қилиши зарур, машина меҳнати қўлланилганлиги туфайли иш кунлари чекланган (4 соат), ақлий меҳнат жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилади, бунда ҳунармандчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан нисбатан текис шуғулланиш шарт қилиб қўйилади, текис, пулсиз тақсимот амалга оширилади. У файласуф, шоир, сиёсий арбоб бўлган, кейинчалик эса (1582) рохиб бўлган. Испания босқинчиларига қарши исён уюштиргани учун қамоққа олинган, 27 йил камокда ётиб, фалсафа, фалакиёт, сиёсат, медитсинага оид ўнлаб асарлар ёзган. Унинг «Офтоб шаҳри» асари денгизчининг ҳикояси шаклида берилган. Янги жамиятда олим кохинлар табақаси томонидан бошқарилувчи идеал жамоа бўлади, хусусий мулк ва оила бўлмайди, болалар давлат томонидан тарбияланади, фан ва маориф тараққий этади (Галилейни ҳимоя қилган).
Файласуфларнинг берган баҳосига кўра, бу олимларнинг жамияти «хомаки ишланган» «қўпол коммунизм»дир. Улар асосан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка асосланган тенглаштириш хусусиятига эга. Аммо шунисига эътибор берингки, бу кишилар ҳар жиҳатдан таъминланган, билимли давлат арбоби бўлганлар, коммунистик жамият ғояси К.Маркс ва Ф.Енгелсларнинггина ғояси эмаслигини ҳам эслатиб ўтиш зарур. Хаёлий сотсиализм тўғрисидаги дастлабки ғоялар Осиёда Абу Наср ибн Муҳаммад Форобий, Германияда Томас Мюнсер (1420-1525)лар томонидан ҳам илгари сурилган. Инжил ва Қуръони каримда ҳам унинг элементлари бор. Марказий Осиёдаги сарбадорлар (бошини дорга тикканлар) давлати ҳам шу тамойилларга асосланган (Самарқандда Абу Бакр Калавий, Мавлонозода, Хурдаки Бухорий ва бошқалар).
Кейинчалик Абдурахмон Жомий ва А.Навоий, асарларида ҳам бундай ғоялар бор.


ХУЛОСА

Дастлабки иқтисодий ғоялар инсониятнинг пайдо бўлиши билан шаклланган, аммо бизгача етиб келганлари м.а. 2-минг йилликка тўғри келиб, кўпроқ қадимий Осиё халқларининг хўжалик фаолиятини акс эттиради.


Феодал ер эгалиги даврида натурал хўжалик, айниқса қишлоқ хўжалиги асосий эди, аммо шу билан бирга бу пайтда шаҳарлар сони ўсди, товар-пул муносабатлари ҳам анча ривожланди, нисбатан эркин ва самарали ишлаб чиқариш усули бўлган крепостнойликка ўтилди. Аввалги даврдаги натурал хўжалик ишлаб чиқариши (Т-Т) аста-секин Т-П-Т муносабатлари билан алмаша борди (аграр йўналиш ҳал қилувчи), истеъмол қийматларини яратиш барибир асосий мақсад бўлган ва шу ғоя ҳимоя этилган, меҳнат қуроллари такомиллашмаган даврда бу табиий бир хол эди.
Феодал муносабатлар Шарқда нисбатан эрта таркиб топди ва узоқроқ давом этди. Араб мамлакатларининг иқтисодиётига ислом ақидалари фаол ижобий таъсир этди. Қуръони карим ва хадисларда келтирилган иқтисодиётга алоқадор қонун-қоидалар «Хидоя» ва шу каби бошқа фиқх китобларида кенг ўрганилиб, амалга оширилди, натижада муҳим иқтисодий ғоялар илгари сурилди. Меҳнат, айниқса, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва савдо қўллаб-қувватланди. Исрофгарчилик, меҳнатсиз даромад, айниқса судхўрлик ҳаром деб эълон қилинди.
Миллий иқтисодий тафаккурнинг шаклланишида Марказий Осиёдаги донишмандларнинг ҳамда, халқ оғзаки ижоди намуналарининг аҳамияти шубҳасиз муҳим ўрин тутади. Бундай ғоялар шаклланишининг асосини «Авесто» даги тарихий бой манба ташкил этади. Кейинги босқични эса ислом таълимотининг Ўрта Осиёга ёйилиши билан боғлаш мумкин. Жумладан, Марказий Осиёдаги иқтисодий ғояларнинг равнақ топишида Бурхониддин ал-Марғинонийнинг «Хидоя» асаридаги иқтисодий фикрлар аҳамиятлидир. Кейинги босқичда эса, 9-10-асрдаги иқтисодий ғоялар ривожида муҳим ҳисса қўшган қомусий алломалар Форобий, Ибн Сино, Беруний ҳамда Юсуф Хос Хожибнинг фикр ва қарашлари муҳим ҳисобланади.
ХИВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВ аср тарихий ижтимоий сабоқлар даври ҳисобланади. Бу даврда Амир Темур бошчилигида ягона туғ остида марказлашган кучли ва мустақил давлат ташкил топди. Бу давлатни идора этиш ва бошқариш учун Амир Темур асосий қонун-қоидалар тўплами «Тузуклар»ни яратди. «Тузуклар» ислом дини мафкурасига асосланган бўлиб, мамлакатни обод этишга ҳизмат қилди. Хўжалик асоси бўлган деҳқончилик ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо кенгайди, фан ва маданиятнинг равнақи учун маълум шарт-шароитлар яратилди.
Амир Темурдан кейин унинг ўғли Шохрух Мирзо ва набираси Мирзо Улуғбек давридаги ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарорлашуви ва равнақ топишига шарт-шароит яратди. Айниқса, 1428 йилда Улуғбек томонидан ўтказилган пул ислоҳоти катта ижобий аҳамият касб этди. ХВ асрдаги иқтисодий ғоялар мажмуасида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг иқтисодий қарашлари муҳим ўрин тутади. Навоий дастлабки иқтисодий қарашлари «Хилолия» (1469) асарида ўз аксини топган. кейинроқ «Вақфия» (1482) асарида ҳам бойликнинг тўпланиши ва тақсимланишидаги адолатлилик ва ҳақгўйлик жамиятнинг фаровонлигига бевосита таъсири айниқса ижтимоий манфаатларнинг устуворлиги мамлакат ижтимоий иқтисодий тараққиётининг асоси эканлиги алоҳида таъкидланган. «Махбуб-ул қулуб» асарида эса ижтимоий табақаларга тавсиф берилган. Ҳар бир касб ҳунарнинг жамият ижтимоий тузилишидаги ўрнига баҳо берилган. Бобур ва бобурийлар давридаги иқтисодий ғояларнинг негизини ислом таълимотидаги мезонлар ташкил этади. «Закот тўғрисидаги катта китоб», «Мубаййин» каби асарлар шулар жумласидандир. 1601 йилда чоп этилган «Акбарнома» китобида солиқ тартиби ҳамда мураккаб иқтисодий муаммолар ечимига қаратилган қатор фикрлар илгари сурилган.
Ана шундай шароитда хаёлий (утопик) сотсиализм ғоялари таркиб топди. Аслида бу ғояларнинг элементлари илгариги даврда ҳам бўлган. Янги йўналиш тарафдорлари барча офат хусусий мулк ва пулдан келиб чиқади, деб ўйлашган. Улар бойлик ҳамманинг меҳнати асосида, ижтимоий мулкчилик шароитида ҳосил қилинса, хусусий мулк эса текис тақсимот йўли билан (пулсиз) амалга оширилса, барчанинг фаровонлиги таъминланади деган фикрда эдилар.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling