Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
Ривожланган меркантилизм, савдо баланси (ёки мануфактура системаси) (ХВИ-ХВИИИ аср ўрталари).
Янги таълимот вужудга келиши мануфактура билан бевосита боғлиқдир. Иқтисодиёт тарихида саноатнинг уч хил шаклини ажратиш мумкин: уй ҳунармандчилиги, мануфактура ва фабрика. Меркантилизмнинг биринчи даври ўша давр ибораси билан айтганда монетар, яъни олтин ва кумуш пуллар, жавоҳирларни тўплаш билан боғлиқ эди. Бунда пул баланси сиёсати олиб борилган, четдан имкони борича кам тайёр товар сотиб олишга ўринилган. Қимматбаҳо металлни ташқарига, четга олиб кетиш тақиқланган. Савдогарларга олиб чиқиладиган маҳсулотнинг бир қисмига пул олиб келиш мажбурияти юкланган (қолгани товар бўлиши мумкин). Чет эллик савдогарларни эса сотилган мол пулининг ҳаммасига янги товар сотиб олишга мажбур қилинган (пул олиб чиқиб кетмасликлари учун). Бу сиёсат назорат кучли бўлишини талаб этган, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожини сусайтирган. Таниқли иқтисодчи Н.Д.Кондратев фикрича, меркантилистларнинг иқтисодий тизими амалий сиёсат бўлиб, халқ хўжалиги қаднай бўлиши керак ва унга нисбатан давлат ҳоқимиятининг муносабати масаласи асосийдир. Меркантилизмни қисқача қилиб қуйидагича таърифлаш мумкин: иқтисодий сиёсатда: мамлакатда ва давлат хазинасида имкони борича нодир металларни (олтин, кумуш, жавоҳир, зар ва дурларни) кўпроқ тўплаш; назария ва таълимотда: савдо, пул обороти, яъни муомала соҳасида иқтисодий қонуниятларни излаб топиш. «Инсонлар металл учун қурбон булмоқда», яъни олтин фетишизми бутун капиталистик жамият ривожига ҳамоханг бўлган янги ҳаёт тарзи ва фикрлашнинг таркибий қисмидир. Айниқса, савдо капитали даврида бу ёрқин намоён бўлди. Савдо капиталининг асосий тамойили - қимматроқ сотиш учун сотиб олиш (бу ҳодиса Ўзбекистонда ҳам ҳозирги давр ўзгаришларида учраб туради). Уларнинг, яъни сотиб олиш ва сотиш фарқи эса сариқ металл шаклида намоён бўлади. Фарқ, яъни фойда фақат ишлаб чиқаришда, фақат меҳнат йўли билан юзага келиши мумкинлиги ҳақида ўйланмайди. Чет элларга кўпроқ чиқариш ва улардан камроқ олиш сиёсати ҳам давлат сиёсатига айланди. Агар давлатда пул кўп бўлса, ҳамма нарса яхши бўлади деган фикр асосий бўлган ва бу давлатнинг, дворянларнинг ва буржуазиянинг талаб-эҳтиёжларига мос тушган. Бу капиталнинг дастлабки жамғарилиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай тадбиркорлик пулдан бошланади ва пул капиталга айланади, чунки унга ишчилар ёлланади, қайта ишлаш ёки сотиш учун товарлар сотиб олинади. Уни амалга ошириш ниҳоятда примитив (содда) йўллар билан амалга оширилади, бу ишлар одатда давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви билан, маъмурий йўллар билан бажарилган. Бу жараёнда эса давлатнинг иқтисодиётга аралашуви анча чекланган бўлиб, ривожланган меркантилизм тарафдорлари давлат аралашувини табиий ҳуқуқ тамойилларига мос бўлишини истайдилар. Қадимги Шарқда пайдо бўлган табиий ҳуқуқ фалсафаси антик дунёда (Арасту ва бошқа олимлар томонидан) ривожлантирилди ва айниқса уйғониш даврида юксалди. Бу ҳуқуқ лар абстракт «инсон табиати» ва унинг «табиий ҳуқуқлари»дан иборат деб қабул қилинган ва кўп ҳолларда Ўрта асрдаги черков ва дунёвий (давлат) деспотизмига қарама-қарши бўлган прогрессив(ижобий) элементлардан иборат. Файласуфлар ва уларнинг ақидаларига амал қилган меркантилизм амалиётчилари давлатга мурожаат этиб, инсонларнинг табиий ҳуқуқларини таъминлашни талаб этганлар. Ана шу талаблар орасида мулкчилик ва хавфсизлик бор. Бу таълимотнинг ижтимоий маъноси шуки, давлат янги жамият бойлиги ўсишини таъминловчи шароитни яратиши ва қўллаши шарт эди. Иқтисодий таълимотларнинг табиий ҳуқуқ билан алоқаси кейинчалик меркантилизмдан классик иқтисодий мактабга ҳам ўтди. Лекин бу алоқа мазмуни кейинги даврда анча ўзгарди (Франциядаги физиократизм, Англиядаги Смит), чунки бу даврда буржуазия давлат ҳомийлигига унчалик мухтож эмас эди, хатто у давлатнинг имкони борича иқтисодиётга аралашувига қарши бўлган. М.Блауг фикрича, меркантилистлар илмий дунёқарашининг етакчи тамойиллари қуйидагилар: 1)олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар бойликнинг асоси сифатида қаралади; 2) мамлакатга олтин ва кумушларнинг оқиб келишини таъминлаш мақсадида ташқи савдони тартибга солиш; 3)арзон хом ашёни импорт қилиш йўли билан саноатни қўллаб-қувватлаш; 4) импорт қилинадиган тайёр саноат товарларига протексионистик (юқори) таърифлар; 5) экспортни, айниқса тайёр саноат маҳсулот экспортини рағбатлантириш; 6) иш ҳақининг паст даражасини ушлаб туриш учун аҳоли сонининг ўсиши. Шак-шубхасиз, миллий фаровонликнинг асосий шарти сифатида актив савдо баланси ҳисобланган ва бу меркантилизм ғоясининг юраги эди (експорт импортдан катта). Таҳлил методи (услуби) сифатида асосан эмпиризм (тажриба)дан фойдаланилади, бунда иқтисодий ҳодисаларнинг ташқи кўринишларигина таърифланиб, иқтисодиётнинг барча соҳаларини ўз ичига олган маълум тизим асосида таҳлил этиш истисно этилади; Пулнинг кашф этилиши инсонларнинг сунъий кашфиёт оқибати деб ҳисобланади, пулнинг ўзи эса айнан бойлик деб қаралади; Пул қиймати (қиммати) келиб чиқишини олтин ва кумушнинг «объектив (жонли) табиати» дан ва уларнинг мамлакатдаги миқдори билан белгиланади; Меҳнатга таклифнинг ўсиши иш ҳақининг юқори эмас, паст бўлиш зарурати билан боғланади; Давлатнинг тартибга солиши туфайли иқтисодий ўсиш мамлакат пул бойлигининг кўпайиш оқибати сифатида қаралади, бунда ташқи савдо ва савдо баланси салдосининг ижобий (актив) бўлиши таъминланиши керак. Мануфактураларнинг ривожи мустамлакалардан келтирилган арзон, кўп ва сифатли хом ашё ҳисобига рўй берди, тайёр моллар эса ўша ва бошқа мамлакатларга олиб борилиб, анча қимматга пулланган. Ноеквивалент алмашув оқибатида метрополия бойиб борган. Бу соҳада Англия юксак ютуқларни қўлга киритди. Агар Англия худудини 1 деб олсак, у ўзидан 120 марта катта бўлган ерни колонияга айлантирган ва ундан усталик билан фойдаланган. Демак, меркантилизм бўйича бойликнинг асоси пул (давлатда қанча пул кўп бўлса, у шунча бой деб ҳисобланган) ва пул миқдорини давлат ҳоқимияти ёрдамида ошириш мумкин. Аслида меркантилизм буюк географик кашфиётлардан олдинроқ пайдо бўлди ва ХВИ асрнинг ўрталаригача (асосий олтинлар йиғиб олингунча) яшади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling