Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ИЛК МЕРКАНТИЛИЗМ ТАъЛИМОТИ НАМОЁНДАЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet18/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

2. ИЛК МЕРКАНТИЛИЗМ ТАъЛИМОТИ НАМОЁНДАЛАРИ

Илк меркантилизм даврида чақалар атайлаб ишдан чиқарилган, чунки бу пуллар билан фақат ички савдо оборотини олиб бориш мумкин (ташқи савдода эса мумкин эмас), мақсад - пулни мамлакатда сақлаб қолиш.


Бу сиёсатнинг муҳим намояндалари Англияда У.Стаффорд, Италияда Г.Скаруффи ва бошқалардир. Масалан, флоренсиялик (Италия) банкир Б.Диванзетти (1529-1606) пул (чақа)ни иқтисодий организмнинг қонига ўхшатади, демак, агар чақа (пул) бўлмаса (қон каби), организм ўлади. Капитализмнинг ўсиши, савдонинг ривожи туфайли бу сиёсат ўзини оқламади (ХВИИ асрдан бошлаб ХВИИИ асргача), пул баланси сиёсати савдо баланси сиёсати билан алмашди. Бунда давлатдан пул олиб чиқишга рухсат берилди. Албатта олтин ва кумуш пулларнинг аҳамияти йўқолмаган, аммо энди имкон борича четга кўпроқ маҳсулот сотиб, аксинча четдан камроқ келтириш сиёсати олиб борилди, яъни фаол ва ижобий савдога амал қилинди. Буни протексионизм сиёсати дейилади (еркин савдога қарама-қарши). Бу сиёсатни айниқса Англия кенг қўллаган.


3. РИВОЖЛАНГАН МЕРКАНТИЛИЗМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ривожланган меркантилизм ёки савдо баланси назарияси ХВИ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва ХВИИ асрнинг ўрталарида асосан Англияда авж олди. Унинг асосий мафкурачиси Томас Манн (1571-1641) эди. Унинг фикрича, пул ташқи савдо оборотида бошлангич масканнни ташкил этади, яъни П-Т-П. Т.Манннинг фикрича ҳар бир савдо капиталисти ўз пулини маълум фойда олиш учун оборотга қўяди. Шундай йўл билан, яъни савдо йўли билан бойиш керак. Товар чиқариш миқдори (експорт), уни киритиш (импорт) дан ортиқ бўлиши зарур. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш савдони кенгайтириш воситаси сифатида қаралади. Товар, пул, фойда ва капитал орасидаги алоқадорликнинг сабабини топишга ҳаракат қилинган. У Македония подшоси Филипп Македонскийнинг «Куч натижа бермаган жойда пулни ишга солиш керак», деган иборасини яхши кўрган.


Савдо балансини ошириш учун ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга эътибор берилди, бунда биринчи навбатда ёлланма ишчиларнинг иш ҳақини чеклаш ва умуман, халқнинг турмуш даражасини пасайтириш керак, деб топилди. Иш ҳақини чеклаш зарурлиги ғоявий асосда ҳал этилди. Т.Манн ёзишича, «мўл-кўлчилик ва куч халқни қанчалик бузса, эҳтиёжсиз қилиб қўйса, қашшоқлик ва мухтожлик уни шунчалик ақлли ва меҳнатсевар қилади» эмиш. Бу албатта, савдо капитали ходимлари ҳар қандай йўл билан имкони борича кўпроқ бойиши учун йўл очиб бериш, демакдир. ХВ-ХВИИ асрларда меркантилизм ғоялари (пул тўплаш сиёсати, протексионизм, хўжалик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар) Европанинг деярли барча мамлакатларида, Португалиядан то Масковиягача ёйилди. Францияда бу ғоя ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида молия министри Колбер томонидан ривожлантирилди. Францияда судхўрликнинг ривожланиши шу сиёсат билан чамбарчас боғлиқ, унинг таъсири асрлар давомида сақланиб қолди ва миллий хусусият касб этди (П-П). Италия иқтисодчилари ҳам (А.Серра) бу таълимотни кенг тадқиқ этдилар. Агар инглизларда бу таълимот кўпроқ «савдо» билан боғлиқ бўлса, италияликларда у кўпроқ «пул», «чақа» шаклида намоён бўлган. Германияда меркантилизм камералистика шаклида бўлиб, ХИХ аср бошларигача расмий иқтисодий доктрина эди.
Аммо меркантилизмнинг иқтисодий ғоялари ва унинг назарий асоси Англияда ишлаб чиқилди. Ўз даври учун бу таълимот анча ижобий воқеа бўлди.
Меркантилизмнинг назарий ва сиёсий сиёсат сифатида миллий ҳарактерда эканлиги ўзининг асосига эга эди. Капитализмнинг тез ривожи фақат миллик рамкаларда мумкин эди ва кўп ҳолларда давлат ҳоқимиятига боғлиқ бўлган, чунки давлат капитал жамғарилишига ёрдам берган ва шу билан хўжалик ўсишини таъминлаган. Меркантилистларнинг қарашлари шу даврдаги иқтисодий ривожнинг ҳақиқий қонуният ва талабларини изхор этган. Нима учун «бойлик», яъни истеъмол қилинаётган ва жамланаётган бойликлар (яъни истеъмол қийматлари) бир мамлакатда бошқасиникидан тезроқ ўсади?
Корхона ва айниқса давлат миқёсида бойлик тезроқ кўпайиши учун нима қилиш мумкин ва зарур? деган савол туғилади. Меркантилистлар шу саволга жавоб беришга ўриндилар.
Давр тақозоси туфайли саноат ҳали феодалистик, аниқроғи капитализмгача бўлган шаклда эди ва саноат капитали ҳали етакчи эмас эди, асосий капитал савдода тўпланди. Шу даврда Ост-Индия, Африка ва бошқа колонияларнинг асосий мақсадлари савдо билан боғлиқ эди. «Миллий бойликка» асосан ва кўпроқ савдо капитали сифатида қаралган ва асосий иқтисодий категория - алмашув қийматига катта эътибор берилган.
Арасту, Ибн Халдун ва бошқа олимларга тегишли бўлган эквивалент (тенг) алмашув тамойили меркантилистларга ёт эди. Аксинча уларнинг фикрича алмашув табиатан тенгсиз, яъни ноеквивалентдир. Бу ғоянинг келиб чиқиши тарихан бўлиб, улар алмашув деганда биринчи навбатда ташқи савдо алмашувини тушунишган, айниқса ривожда ортда қолган халқлар ва мустамлакалардаги алмашув олдиндан тенг бўлмаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошқа йўналиш (Арасту), ўрта асрдаги тадқиқотчилардан фарқли равишда меркантилистлар қийматнинг меҳнат назариясини ривожлантирмадилар. Уларнинг фикрича, капиталнинг ўсиши ва жамғарилиши алмашув туфайли, айниқса ташқи савдо туфайли рўй беради, лекин улар кўп масалаларни тўғри ҳал этишга интилганлар. Меркантилизм бу даврда халқ манфаатларидан йирок сиёсатни олиб бораётганлиги очиқдан-очиқ маълум бўлиб қолди. Баъзи бир инглиз муаллифлари, масалан Ж.Чайлд, У.Темл бошқача йўл, яъни ссуда капитали миқдори (фоиз)ни камайтиришни таклиф этган. Меркантилистларнинг ғоялари буржуа сиёсий иқтисодининг аввалги давр қарашларини акс эттиради, чунки улар асосий эътиборни муомала соҳасига қаратган эдилар (бойлик асосан ишлаб чиқариш соҳасида юзага келади, буни кейинроқ кўрамиз). Меркантилизм турли давлатларда асосий соҳаларда бир хил намоён булса ҳам ўзига хос миллий хусусиятларга ҳам эга. Капиталистик ишлаб чиқаришга имкони борича кўпроқ аҳолини жалб этиш муҳим деб ҳисобланган, чунки реал иш ҳақи паст бўлган шароитда фойда келиши ошади ва капитал жамғарилиши тезлашади.
Пул тизимини тартибга солиш, бу борада давлатнинг ролини ошириш қўлланган. Айрим мутахассислар, Т.Манн четга нодир металлар чиқаришга рухсат бериш тарафдори эди. Унинг фикрича, деҳқон ҳосил олиш учун ерга дон сепиши керак бўлгани каби, савдогар ҳам четга пул олиб чиқиши ва унга чет эл товарларини сотиб олиши, уни кўплаб олиб келиб, яна қайтадан сотиши ва янги қўшимча пул ишлаб, миллатга фойда келтириши керак. Мамлакат қуйидаги халқаро алмашув йўллари билан фойда олиши мумкин: товарлар, хизматлар, нодир металлар экспорти ёки инвестиция шаклида капитал импорти (чет элдаги капитал фойдаси шаклида ҳам бўлиши мумкин). Давлат сарфлари қуйидагича: товарлар импорти, яширин импорт, нодир металлар импорти ва чет эл активлар шаклидаги капитал экспорти. Одатда бу икки ҳолат тенг бўлади. Аммо меркантилистлар шу йўл билан фойда олиш мумкинлигига ишонганлар, бу бироз хато фикрдир (қуйида кўрилади).
Меркантилизм таълимот сифатида ҳам, иқтисодий сиёсатдаги йўналиш сифатида ҳам турлича эди: эскираётган феодал муносабатларга қарама-қарши ва янги буржуазияни қўллаш орқали ўз даври учун прогрессив бўлган илк капитализмнинг шаклланишига яхши имконият яратди. Аммо Францияда Людовик ХИВ («Давлат бу мен» деган) ва Колбер томонидан мануфактураларни кўпайтириш усули миллий саноатни ривожлантириш учун эмас, абсолютизмни мустаҳкамлаш, қирол хонадонининг сарф-ҳаражатларини қоплашга қаратилди. Германиядаги камералистлар ҳам мавжуд ҳоқимиятни қўллаш, аҳолини эса уларга сўзсиз буйсундиришга ҳаракат қилдилар. Меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушунчаси ҳам кириб келди. Бу тушунча франциялик Антуан Монкретен Сер де Ваттевил томонидан киритилди (1565-1621). У 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» китобини ёзди. Бундаги асосий ғоя - «кўп сотишу, кам сотиб олиш». Олим ўз ғоялари буйича фаол меркантилист эди.
«Сиёсий иқтисод» тушунчаси ва шу номли фан ХХ асрнинг 90-йилларигача яшаб келди, айниқса собиқ сотсиалистик деб аталган мамлакатларда бу ном машхур эди, чунки давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашувини қонуният даражасига кўтарган эди. Фарбда ХИХ аср охирида (А.Маршалл) бу ибора «економикс» шаклида қўлланила бошланган (бу ҳақида қуйида гап боради). Англияда қишлоқ хўжалиги ва саноатда капиталистик ўзгаришлар эрта амалга ошган ва бунга меркантилизм ҳам ёрдам берган бўлса, Францияда аҳвол ўзгача эди. Францияда янги меркантилизм сиёсати (Людовик ХИВ) ҳукумат аъзоси (молия назоратчиси ва денгиз ишлари вазири) Жан Батист Колбер (1619-1683) томонидан кенг олиб борилди (бу сиёсат колбертизм деб аталади). Бу давлатда феодал муносабатлар (айниқса майда деҳқончилик) кенг тарқалгани учун Колбер асосий эътиборни саноатга қаратди ва аграр соҳани деярли эътиборга олмади. Масалан, четдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш қўлланган, чиқариш эса чекланган, дон нархи давлат томонидан паст ушлаб турилган.
Бу сиёсатда саноат биринчи ўринга қўйилади ва айниқса қишлоқ хўжалигининг пасайишига олиб келди, бу эса норозиликларга сабаб бўлди. Шундай ҳақиқатга яқин ривоят борки, унга кўра ишбилармонлар Колберга шикоят қилишган, шунда у «нима истайсизлар» деб сўраганда французча «лаиссер фаиер» (қилишга рухсат беринг, яъни ўз-ўзидан давом этаверсин) деган эканлар, яъни «бизга эркинлик беринг» дегани. Бу ибора ҳозирги даврда ҳам соф эркин иқтисодиёт принципларини, биринчи навбатда, давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслигини талаб этади (либерализатсия, лессе-ферр).
Меркантилизмнинг яна бир шакли камералистика (лотинчада-хазина) бўлиб, айниқса, Германияда кенг тарқалган. Бу ғоя тарафдорлари йирик феодаллар хўжаликларини бошқариш масаласини юқори қўядилар ва буни идора доирасида ҳал қиладилар. Демак, янги таълимот бўйича иқтисодиётда давлат роли биринчи ўринга кўйилади. Амалда эса турли-туман фармон, фармойиш, қонунлар юзага келиб, эркин рақобатга йўл берилмас эди. Ҳунармандчилик буйича цех тизими, феодалларнинг имтиёзларини ҳимоя қилувчи қоидалар сақлаб қолинди (тенглик йўқ). Бу тизим Францияда ХВИИИ аср охиригача, Англияда ХИХ аср бошларигача сақлаб келинди.
Меркантилизм бозор иқтисодиётининг биринчи таълимоти эди. Бу таълимот барча мамлакатларда тарихан прогрессив ҳарактерга эга. Меркантилистлар биринчи марта бойлик сифатида истеъмол қийматини эмас, балки алмашув қийматини қабул қилдилар. Улар қийматни ва демак бойликни пул билан тенглаштириб, оддий тил билан айтганда кўпол, содда шаклда бозор-капиталистик иқтисодиётнинг сири, унинг алмашув қийматига тўла тобеъ эканлигини очиб қўйдилар. Хуллас, меркантилистлар қийматнинг меҳнат назариясидан анча узоқда эдилар. Меркантилизм (протексионизм) сиёсати капиталнинг дастлабки жамғарилишини ва демак, феодализмдан капитализмга ўтишни тезлаштирди.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling