Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
МЕРКАНТИЛИЗМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р.Кантилон
- Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси
4. МЕРКАНТИЛИЗМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН
ХВИИИ асрнинг охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши сифатида тарих саҳнасидан тушди. Саноат инқилоби (тўнтариши) шароитида бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди. Хуш, бу таълимот нега тарих синовидан ўта олмади, унинг «бўш жойлари» нималардан иборат? Бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, хатто айрим меркантилистлар ҳам тан олган. А.Смитнинг фикрича, бу «бизнинг савдогар ва саноатчилар томонидан сотқин парламентга ўтказилган протексионистик англашилмовчиликнинг қоришмасидан иборат ва бойлик бу пулга эгалик билан боғлиқ энг оддий тушунчадан иборат. Агар ўз бойлигини ошираман деса, ҳар бир индивид каби давлат ҳам олаётганидан кам сарфлаши керак. Истеъмол этилганидан ташқари қайси моддий шаклда бўлади? Оддийроқ айтганда, даромад ва буромаднинг фарқи нимада ифодаланади? Меркантилистлар уни мустаҳкам пул ёки олтин, зеб-зийнатлардан иборат деб билганлар. Пул ва капитал ўртасида тенглик қўйилиши хато эди. Шунингдек, савдо балансининг актив салдоси билан йиллик фойданинг истеъмолдан ортиқчаси ҳам тенглаштирилган. А.Смит ва унинг издошлари бу таълимотнинг хатоларини шундай изоҳлайдилар. Ўша даврдаги (ва ҳозирги) олимларнинг фикрича, мамлакат бойлиги олтин ва кумуш заҳираларидангина иборат бўлмай, ер, қурилиш ва бошқа кўплаб истеъмол молларидан иборатдир. Масалан, В.Петти Англиянинг ХВИИИ аср охиридаги пул микдорига баҳо бериб, бу пуллар барча мулкнинг 3 фоизидан камроқ эканлигини исботлаб берди. Актив савдо баланси фақат вақтинча самара беради. 1630 йилда Т.Манн ўзи ҳам мамлакатга қимматбаҳо металларнинг оқиб келиши ички баҳолар кўтарилишига олиб келишини ва «қимматроқ сотиш, арзонроқ олиш» доктринаси мамлакатнинг ўзига қарши эканлигини тушунди. Таниқли инглиз иқтисодчиси Р.Кантилон (1680-1734) ва Д.Юм (1711-1776)лар ҳам меркантилистлар ғоясининг нотўғри эканлигини исботлаб бердилар. Соф автоматик механизмлар савдо килаётган давлатлар ўртасидаги «пул металларининг табиий тақсимланиши»га ва ички баҳолар даражасининг шундай ўрнатилишига олиб келадики, ҳар бир мамлакат экспорти унинг импортига тенг бўлади. Алоҳида мамлакатда ҳар бир қўшимча олтин қазиб олиш ҳажмлари бошқа мамлакатларга нисбатан ички баҳолар даражасини оширади. Импортнинг экспортдан ортиқлиги оқибатида олтиннинг оқиб кетиши билан қопланиши керак. Бу жараён савдо қилаётган барча давлатларда экспорт ва импорт ўртасида олтинга юқорироқ талабга мос бўлган янги тенглик пайдо булгунча давом этади. Ташқи савдо ва олтин, туташ идишлардаги сув бир сатҳда бўлишига интилгани каби, актив савдо баланси ортидан қувиш ўз-ўзини инкор этади. 1690 йили Жон Локк баҳоларнинг муомаладаги пулнинг миқдорига маълум пропорцияда ўзгаришини аниқ кўрсатиб берди. Лекин импорт капитал кўпроқ қўлланиладиган хом ашё ва ярим фабрикатлардан, экспорт ва меҳнат интенсив қўлланиладиган охирги маҳсулотдан бўлиши умумий қоида сифатида қабул қилинган, чунки меҳнатнинг соф экспорти мамлакат ичида аҳолини иш билан бандлигини қуллайди ва чет эл манбаларидан фойдани кўпайтиради. Меркантилистлар ўзларининг юқоридаги яхши маълум ғояларига ҳарбий ва стратегик соҳани ҳамда ҳали мустаҳкам оёққа турмаган саноатни ҳимоя қилиш кераклигини ҳам қўшадилар. Шундай килиб, классик иқтисодий мактаб вакиллари (В.Петти, П.Буагилбер, А.Смит ва бошқалар) меркантилизмни қаттиқ танқид остига олдилар ва бу ҳукм асрлар давомида сақланиб келди. Меркантилизмнинг ғояларини амалда жорий қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги Жон Лолоу тарихий тажрибаси мисолида ибратлидир. Эслатма. Бу масала талабалар томонидан мустақил ўқиш учун берилади. Европада протексионизмнинг тикланиши (Англияда протексионизм, Францияда континентал қамал (блокада) ва бошқалар) ва немис тарихий мактаби (бу ҳақда қуйида гап боради) вужудга келиши билан меркантилизм ғоялари яна тилга олина бошланди. Аввал Рошер ва Шмоллер, сўнгра уларнинг инглиз издошлари Каннингем ва Эшлилар меркантилизм ғояларини тўла ратсионал ва маълум истак-натижаларига эришувда, масалан, миллий автаркия ва давлат ҳоқимиятини кучайтиришда яроқли сиёсат деб қарадилар. А.Смит машҳур асарининг бир жойида оҳистагина «Мамлакат хавсизлиги фаровонликдан муҳимроқ» деб ёзиш билан шундай нуқтаи назарни илгари сурдики, унга кўра меркантилистлар жиддий қабул қилиниши керак эди. Бу муносабат меркантилизм давридаги бош масалалардан бирига ойдинлик киритишга имкон берди: давлат қурилишининг мақсади кушни давлатлар иқтисодий куч-қудратини пасайтириш ҳисобига ҳам эришилади, бунда ушбу давлат қудратининг ошиши рўй беради. Локкнинг фикрича, бу шундай рўй беради: «бойлик» олтин ва кумушнинг оддий кўплигинигина англатмайди, балки бошқа давлатларникидан ортиқроқ бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, кўпчилик меркантилистлар шундай нуқтаи назарни ҳимоя қилганларки, унга кўра миллатларнинг иқтисодий манфаатлари антагонистик, яъни қарама-қаршидир, гўёки дунёда чекланган миқдордаги ресурслар мавжуд, уларни эса бир давлат иккинчи давлат ҳисобига олиши мумкин. Бу меркантилистларнинг «кушнингни талон-торож қил» деган сиёсатини уялмасдан ҳимоя қилишини тушунтириб беради. Ундан ташқари бу ғояда ички истеъмолни камайтириш миллий сиёсатнинг мақсади қилиб кўрсатилади. Меркантилизмни қайтадан қўллаш, классик мактабни (бу ҳақда қуйида гапирилади) тан олмаслик, капитализм йўлига кейинроқ ўтган давлатларда рўй берди. Янги давлатлар иқтисодиётда тўла эркинликка қарши эди, ёки бу эркинлик фақат кучли Англия учун кулайлик ва устунлик беради деб бежиз ўйламаганлар. Шу сабабли бу ерда меркантилистларнинг давлатнинг иқтисодиётни бошқариш, протексионизм, мамлакатда пул мўл-кўллигини таъминлаш ва бошқалар ҳукуматлар сиёсатига айлантирилди. ХХ асрда монополистик жараёнлар ривожи билан давлатнинг иқтисодиётдаги роли тобора ошиб борди. Инқирозлар тез-тез такрорланиб турди. Айниқса, 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқироз бутун дунёни ларзага солди. Шу даврда Ж.М.Кейнс номи билан боғлиқ таълимот юзага келди. У «Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936й.) номли асарларида меркантилизмнинг айрим ғояларини қўллайди, унда «амалий донолик» куртаклари борлиги таъкидланади. Экспортнинг импортдан кўплиги, олтинларнинг оқиб келиши эса пулга таклифни кучайтириб, фоиз ставкаларини пасайтиради ва шу билан инвестиция ва бандликни рағбатлантиради. Кейнс шуларни «меркантилизм доктринасидаги илмий хақиқат уруғлари» деб атайди. Умуман, Ж.М.Кейнс мавжуд шароитларда классик мактаб ақидалари иш бермаслигини таъкидлайди, ҳозирги тил билан айтганда бозор муносабатлари автоматик равишда барча зиддиятларни ҳал эта олмайди, шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга фаол иштирок этиши таклиф этилади (булар ҳақида тўла маълумот кейнс берилади). Кейнс ўзини меркантилистлар билан яқинлаштирувчи тўрт соҳани берди: 1. Меркантилистлар мамлакатдаги пул массасини оширишга интилиб, ссуда фоизини пасайтириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни ўйлаганлар; 2. Меркантилистлар баҳолар ошувидан қўрқмаганлар ва юқори баҳолар савдо ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришини рағбатлантирган. Кейнснинг фикрича, «мўтадил инфляция» иқтисодий фаолликни қўллаб-кувватлайди; 3. Меркантилистлар «пулнинг етишмаслиги ишсизликнинг сабабчиси эканлиги» тўғрисидаги тушунчанинг асосчилари бўлганлар. Кейнснинг фикрича, банк ва давлат бюджети камомадини кредит экспансиясини ошириш йўли билан пул микдорини ошириш ишсизликка қарши кўрашишда муҳим қурол бўлиши мумкин. Ишсизлик бир қанча объектив сабабларга боғлиқ эди, масалан аграр соҳада у кўпинча мавсумий эди, яъни қишлоқ хўжалиги ишларининг тугашига ёки кам ҳосилли йилларга тўғри келади. Хатто саноатда ҳам бу холат қайд этилади, яъни дарёдаги қишки музлар ёки баҳорги тошкинлар сув тегирмонларини тўхтатиб қуйганидек; 4. Меркантилистлар ўз сиёсатларининг миллий ҳарактери ва унинг урушлар очиш йўналишини очиқдан-очиқ намоён қиладилар. Кейнс протексионизм мазкур мамлакатда ишсизлик муаммосини ҳал этишга ёрдам бера олади деб ҳисоблаган ва иқтисодий миллатчилик тарафдори бўлган. Бунга яна бир масалани, бешинчи моддани ҳам қўшмоқ керак, чунки давлат бу ҳолатда иқтисодиётда муҳим рол ўйнайди. Буни Кейнс ўз-ўзидан равшан нарса деб тушунган бўлса эҳтимол. Маълумки, ХХ аср 60-70-йиллари мустамлакачилик тизимининг емирилиши ва кўплаб янги мустақил давлатларнинг вужудга келиш даври ҳисобланади. Бу даврда «номеркантилизм» ғоялари илгари сурилмоқда. Ёш, ривожланаётган давлатларнинг кўпчилигида иқтисодиётда давлат секторининг катталиги, халқ хўжалигида режа ва дастурлар мавжудлиги, миллий саноатни божхона тарифлари билан ҳимоя қилиш ва бошқа чоралар «номеркантилистик» ҳисобланади. Икки томонлама савдо шартномалари, давлат заёмлари йўли билан индустриализатсияни молиялаш, баҳоларни тартибга солиш ва монополиялар даромадини чеклаш ҳам шу таълимотга тўғри келади. 90-йилларда бошланган, илгариги сотсиалистик ривожланиш йўлидан бораётган давлатларнинг бозор муносабатларига ўтиш давридаги иқтисодий сиёсати ҳам кўп жихатдан юкорида келтирилган ҳолатларга жуда ўхшашдир. Айниқса, тадрижий (еволюсион) йўлни танлаган давлатларда бу сиёсат анча кучлидир (бу тўғрида керакли маълумотлар кейин берилади). Шу сабабли меркантилизм таълимотини ҳар томонлама ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. ХУЛОСА ХВ аср охири - ХВИИИ асрлар давомида янги иқтисодий таълимот - меркантилизм ва у билан боғлиқ сиёсат пайдо бўлди. Бу таълимот бўйича миллат (халқ) бойлигининг асоси муомала соҳасида юзага келади (аввалги қарашлардан принципиал фарқ қилади). Бу таълимотда икки даврни ажратиш мумкин: 1. Илк меркантилизм ёки монетаризм (яъни пул дегани) ХВ-ХВИ асрларда (қисман ХВИИ асрда) мавжуд бўлди ва бойлик асосан олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо жавоҳирлардан иборат бўлади, деган ғояни илгари сурди. Шунга оид сиёсат ҳам олиб борилган, унда четдан имкони борича кўпроқ нодир металлар келтириш ва уларни четга камроқ чиқариш тарғиб қилинган. 2. Ривожланган меркантилизм таълимотида бойлик савдо-сотиқ соҳасида савдо баланси асосида юзага келган, имкони борича кўпроқ экспорт қилиш ва мумкин қадар камроқ импорт қилиш ғояси илгари сурилган. Меркантилизмнинг айрим мамлакатлардаги кўриниши миллий хусусият касб этган, айниқса Францияда колбертизм, Германияда камералистика шакллари яхши маълум. Бу таълимот янги туғилаётган жамият - капитализм ривожи учун ижобий прогрессив ҳарактерга эга бўлди. Капиталнинг дастлабки жамғарилишига имкон яратди, мустамлакачилик тизимини қўллаб-қувватлади, товар-пул муомаласи ривожига олиб келди, молия тизимининг ривожи туфайли иқтисодиёт жонланди. Меркантилизм таълимотида давлат иқтисодиётга фаол иштирок этиши шарт, шунга оид иқтисодий сиёсат ҳам юзага келди. Меркантилизм тарихан чекланган бўлса ҳам (у ХВИИИ асрда тўғри ва қаттиқ танқидга учради), таълимотлар тарихидан муносиб ўринни эгаллайди. Лекин бу таълимот ва унга асосланган сиёсатни тўла амалга ошириш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги Жон Ло тажрибасидан маълум. Маърузанинг бу қисми талабаларга мустақил тайёргарлик қуриш учун берилади. Меркантилизм молия тизими ва савдо ривожига муҳим ҳисса қўшди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling