Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


МОНЕТАРИЗМ ВА НЕОЛИБЕРАЛИЗМ ЭВОЛУТСИЯСИ


Download 1.28 Mb.
bet67/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

6. МОНЕТАРИЗМ ВА НЕОЛИБЕРАЛИЗМ ЭВОЛУТСИЯСИ

Неолиберализм кейнсчилик билан деярли бир вақтда пайдо бўлди ва ХХ асрнинг 30- йилларида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг мустақил қарашлар мажмуасидан иборат. Илмий назария ва амалий ҳаётда неолиберал иқтисодий жараёнларга давлатнинг маълум даражада аралашуви туфайли чекланмаган эркин рақобат ғоясининг устуворлигига асосланади. Агар кейнсчилик иқтисодиётда давлатнинг фаол аралашувини бошиданоқ зарур деб қараса, неолиберализм давлатнинг нисбатан пассив тартибга солишини қўллайди. Кейнсчилик моделларида иқтисодиётнинг турли соҳаларини инвестициялаш, ҳукумат буютма ва ҳаридлари ҳажмини кенгайтириш, солиқ сиёсатини кучайтириш бўйича давлат чора- тадбирлари мажмуасига устуворлик берилади. Бу сиёсатнинг ўнта кенг қўлланилиш оқибатлари иқтисодий тарихдан маълум бўлган давлат бюджети камомади ва инфляцияга олиб келишида кўринади.


Неолибералистлар иқтисодиётни либераллаштиришни, эркин баҳо шаклланиш принципларидан фойдаланишни, иқтисодиётда хусусий мулк ва нодавлат тўзилмаларининг етакчи бўлишини қўллайдилар. Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини эса «тунгги қоровул» ёки «спорт судяси» қабилида бўлиши кўзда тутилади. Бу йўналишнинг йирик вакили Л.Ерҳард фйтганидек «Рақобат мумкин бўлган ҳамма ерда, тартибга солиш - зарур бўлган ерда» амалга ошуви керак. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки чекланган бўлиб, тадбиркорларнинг эркин ва мўтадил фаолияти иқтисодиётдаги мувозанатни сақлашнинг асосий шарти сифатида қаралади.
ХХ асрнинг 30-йилларида давлатнинг иқтисодиётга аралашувини чеклаш мақсадида муқобил неолиберал марказлар ташкил этилди. Бунинг сабаби шундаки, 2-жаҳон уруши арафасида пайдо бўлаётган милитаристик ғоялар ниҳоятда кучли бўлиб, кўп мамлакатларда (Германия, Италия, АҚШ, Буюк Британия...) давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кескин кучаяди.
Неолиберализмнинг энг йирик марказлари Германия, АҚШ ва Англияда вужудга келиб, шунга мувофиқ Фрайбург мактаби (етакчи вакиллари - В.Ойкен, В.Рёбке, А.Рюстов, Л.Ерҳард ва б.), Чикаго мактаби, уни «монетар мактаб» деб ҳам атайдилар (етакчи вакиллари - Л.Мизес, М.Фридмен, А.Швари ва б.), Лондон мактаби (етакчи вакиллари - Ф.Хайек, Л.Роббинс ва б.).
Францияда неолиберал ғояларнинг таниқли вакиллари сифатида иқтисодчилар Ж.Рюефф, М.Алле ва бошқаларни келтириш мумкин. Бу олимлар ўша давридаёқ ягона илмий-амалий платформани ишлаб чиқиш учун ҳаракат бошладилар. 1938 йили Париждаги конференцияда неолиберализмнинг асосий принциплари халқаро кўламда эълон қилинди. Бу неолибералларнинг йиғилиши (форуми) «Липпман коллоквиуми» деб ҳам аталади, бунинг сабаби шуки, ўша йили америкалик иқтисодчи А.Уолтер Липпман «Еркин шаҳар» китобини эълон қилди ва ундаги ғоялар неолиберал принциплар билан ҳамоҳангдир. Париждаги қўллаб-қувватланган неолиберал умумий принципларнинг моҳияти шундан иборатки, давлатлар эркин рақобат қоидаларини қайтаришга ғамўрлик қилишлари ва уларни барча хўжалик субъектлари томонидан бажарилишини таъминлашларига кўмаклашуви сўралади. Бу хужжатда хусусий мулк устунворлиги шарти, битимлар эркинлиги ва бозорлар эркинлиги давлат йўли билан фақат экстремал (уруш, стихияли офат, катастрофа ва б.) ҳолатлардагина қайта кўрилиши мумкин деб ҳисобланади.
2-жаҳон урушидан сўнг неолиберализм принциплари дастлаб Фарбий Германия (ГФР) да амалий жиҳатдан муваффақияти татбиқ этилди. Бу ерда 1948 йилдан бошлаб бу ғоялар Аденаурер-Эрҳард давлат доктринаси статусига айлантирилди. Неолиберализмнинг таниқли немис назариётчилари В.Ребне, А.Рюстов ва бошқалар озодлик ва инсонпарварлик баҳонасида монополизм вужудга келишининг барча кўринишларини танқидига бошчилик қилдилар. В.Ойкен ва унинг сафдошлари Фрайбург университетида 1948 йилдан «Ордо» номли йиллик тўпламни чиқара бошладилар, бу журнал барча давлатлар учун неолиберализнинг назарий минбари ролини ўйнайди. В.Ойкен томонидан танланган «Ордо» сўзи йиғма бўлиб, эркин бозор хўжалигининг «табииий тизими» маъносини берувчи мазмунга эга эди. Неолиберилизм Фарбий Германия доктринаси «Ойкен мактаби» таъсири остида ҳатто «Ордолиберализм» деб атала бошланди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling