Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


КЕЙНСЧИЛИК ВА НЕОКЕЙНСЧИЛИК


Download 1.28 Mb.
bet64/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

3. КЕЙНСЧИЛИК ВА НЕОКЕЙНСЧИЛИК

Ж.М.Кейнс ғоялари унинг издошлари томонидан .давом эттирилди ва уч оқимга ажралди, биз оқимларни кейнсчилик деб атаймиз.


Кейнс таълимоти айниқса АҚШда катта шуҳрат қозонди. Гарвард университети профессорлари Э.Хансен (1887-1975), С.Ҳаррис, Ж.М.Кларкларнинг асарларида бу ғоялар ривожлантирилди ва дастлаб янги кейнсчилик, кейинроқ эса ортодоксал кейнсчилик деб аталди. Кейнс қоидалари асосан тўлиқ қабул қилинди, аммо масалан, Хансен томонидан стагнатсия назарияси билан тўлдирилди.
Хансеннинг фикрича, капитализм қийинчиликлари унинг ички қарама-қаршиликларидан эмас, балки «ташқи импулслар»нинг сусайганлиги туфайлидир. Давлат ҳаражатларини ўстириш учун солиқларни ошириш таклиф этилади, уларнинг фикрича иш ҳақининг 25-30 фоизи эмас, балки 60 фоизини солиқ сифатида олиш, шунингдек «меъёрдаги инфляция» ҳам таклиф этилади.
Э.Хансен, Ж.М.Кларк ва бошқалар мултипликатор консепсиясини тўлдирдилар. Мултипликаторлар таъсири кейинги қатор даврларда ҳам бўлади, яъни уни узлуксиз жараён деб қарадилар.
Янги кейнсчилар самарали талабдан ҳам юқори кескин ўсишни тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Улар мултипликатор принципини акселератсия принципи билан тўлдирдилар. Бу принципга кўра, аниқ-тиниқ шароитларда даромадлар ўсиши инвестициялар ўсишига олиб келишини кўрсатувчи коеффитсент (мултипликатор тушунчасига тескари). Мултипликатор принципига кўра инвестициянинг қандай ишлатилиши жуда муҳим аҳамиятга эга эмас, у иш билан бандликни таъминлаб, даромадни ошириши керак. Янги кейнсчилар эса инвестициянинг қандай ишлатилишига катта эътибор бериб, индустрлашган инвестиция тушунчасини киритдилар. Акселератор инвестиция ўсишининг даромад ўсишига, яъни инвестициядан кейинги ва ундан олдинги даромадларнинг фарқлари нисбати билан аниқланади.
Янги принципнинг моҳияти шундаки, баъзи бир асбоб-ускуна, машина ва механизмлар ишлаб чиқариш учун нисбатан ўзоқ вақт талаб этилади, шу муддатни кўтиш мазкур машиналар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга психологик (руҳий) таъсир этади, бу эса реал талабдан ортиқ бўлади ва инвестицияга талаб ҳам ортади.
Мултипликатор ва акселератор ғояларига асосланиб иқтисодиётнинг узлуксиз ўсиш схемаси ишлаб чиқилди, унинг асосида давлат капитал қўйилмалари ётади. Давлат бюджети капиталистик иқтисодиётда тартибга солинадиган бош механизм ҳисобланади.
Солиқлар иқтисодиёт ўсганда ошади ва инқирозлар даврида камаяди. Давлат тўловлари эса аксинча, инқироз даврида ошади ва ўсиш даврида камаяди. Шу йўл билан Хансеннинг фикрича самарали талаб ҳажми меъёрлашади. Бунда хусусий капитал қўйилмаларини тартибга солиш ва давлат ҳаражатларини шароитга қараб ўзгартириш чегаралари ҳам белгиланади. Ўсиш даврида давлат ҳаражатларини чеклаш, инқирозлар даврида уни ошириш ва шу йўл билан хусусий ҳаражатларни компенсатсиялаш таклиф этилади, ҳарбий иқтисод мақталади, уни конъюнктурани меъёрлашнинг энг яхши воситаси деб қаралади (АҚШда ҳарбий ҳаражатлар доим юқори бўлишига эътибор беринг).
Франциядаги кейнсчилик хусусиятлари. ХХ асрнинг 40-йиллари Кейнс ғоялари Францияда ҳам шуҳрат қозонди. Кейнс ғояларини тўлалигича (Г.Ардан, П.Мендес-Франц) қабул қилганлар ҳам бўлди. Баъзилари (Ф.Перру) ссуда фоизини тартибга солишни самарасиз деб ҳисобладилар, бундан кўра иқтисодиётни режалаштириш таклиф этилди. Бунда давлат йўли билан тартибга солишни монополистик капиталнинг хусусий манфаатларига мослаштириш керак дейилади. Францўз олимлари императив ва индикатив режалаштиришни ажратишади. Императив режалар директив ҳарактерга эга (сотсиалистик режалаштириш). Индикатив режалаштиришда режа маркази асосий мақсадларни белгилайди ва турли услублар билан тадбиркорларни маълум ҳатти-ҳаракатларга йўналтиради. Улар фақат давлат секторидаги корхоналар учун зарурий ҳисобланади (Ҳиндистон, Малайзия ва бошқа бир қанча капиталистик мамлакатларда шу усул қўлланилади). Узоқ муддатли прогнозлар ва режалар тўзиш кенг қўлланилмоқда (бу ҳақда тўлароқ маълумот қуйида берилади).
Кейнс услуби капитализмдаги иқтисодий инқирозларнинг олдини олишга қаратилган эди, аммо ИИ Жаҳон урушидан кейин АҚШ ва бошқа мамлакатларда бу инқирозлар давом этмоқда. 1948-49, 1953-54, 1957-58, 1960-61, 1967, 1969-71, 1974-75 ва 1981-82 йиллардаги ҳамда бошқа инқирозлар бу фикримизнинг далилидир.
Булар Кейнс таълимотини танқид қилиш учун асос бўлди. Масалан, С.Ҳарриснинг фикрича, Кейнс барча қийинчиликларни ҳисобга ола олмаган, масалан, тўла бандликка эришиш ҳақида гап боради-ю, қандай қилиб уни доимо таъминлаш ҳақида таклиф йўқ, инфляциянинг энг катта даражаси ноаниқ, давлат қарзларининг чегараси ҳам берилмаган.
Кейинчалик янги кейнсчилик ўрнига посткейнсчилик вужудга келди. Инглиз иқтисодчилари Ж.Робинсон, Н.Калдор, П.Сраффа, америкалик олимлар А.Ейхнер, С.Вайнтрауб мана шу посткейнсчилар гуруҳига кирадилар. Улар капиталистик тизимнинг ички турғунлиги консепсиясини танқид қиладилар, Кейнс бўйича гўёки асосий ғоя капиталистик иқтисодиётнинг ностабиллиги бўлган. Янги кейнсчилик ғоялари ҳам танқид остига олинар экан, агар бошқа олимлар Кейнс ғояларини статик, яъни турғун деб қарасалар, улар бу таълимотни динамик, яъни ҳаракатчан назария деб қарайдилар.
Посткейнсчиларнинг аввалги даврда пайдо бўлган «юқори наф», «ишлаб чиқариш омилларининг энг юқори унуми» назарияларини танқид қилиши ҳарактерлидир. Улар ўз ғояларини Д.Рикардонинг қиймат қонунига асосланиб илгари сурадилар. Уларга полшалик иқтисодчи М.Калескийнинг тақсимот консепсияси қўл келди. Инвестициялар ўсиши билан айрим синфлар истеъмолининг ҳиссалари ўртасидаги боғланиш қонунияти қараб чиқилади. Посткейнсчилар ўз тадқиқотларига ижтимоий-иқтисодий институтлар, масалан касаба уюшмалари ролини ҳам киритадилар. Бу таълимотда ўсиш ва тақсимот муаммолари марказий ўринни эгаллайди. Ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари миллий даромаднинг тақсимотига боғлиқ, даромад ва унинг ўсиши эса жамғармага, умумий жамғарма эса иш ҳақи ва фойдадан жамғарилган жами суммага боғлиқ. «Жамғаришга мойиллик» ҳар кимда ҳар хил бўлгани сабабли, тақсимотдаги ўзгаришлар жамғарманинг умумий суммасига таъсир этади. Демак, миллий даромадни тақсимлаш унинг ўсишига таъсир қилади. Ундан ташқари, миллий даромадни тақсимлаш капитал жамғарилиши функсияси ҳисобланади. Капиталнинг жамғарилиш суръати фойда нормасини белгилайди ва демак, миллий даромаддаги фойда нормасини аниқлайди. Иш ҳақи ҳиссаси қолдиқ миқдор сифатида қаралади, аммо ишчилар кураши бу нисбатга маълум ўзгартириш киритиши мумкин. Бу йўналиш тарафдорларининг фикри реал ҳақиқатга анча яқин ғоялар ҳисобланади.
Посткейнсчилар иқтисодий сиёсатларда капиталистик иқтисодиётни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш тарафдорлари эдилар. Кўпчилик «даромадлар сиёсати»ни оқлайди, чунки бу йўл билан инфляцияга қарши кўрашиш мумкин.
Кейнс ғояларини неоклассик йўналиш билан яқинлаштиришга интилувчилар кўп бўлган. Улар орасида А.Пигунинг хизматлари катта. Унинг фикрича, инқирозларнинг асосий сабаби - бу иш ҳақининг кам эгилувчанлигидир. Бандлик тўла бўлмаган ҳолда макроитисодий мувозанат фақат иш ҳақи ва баҳоларнинг эластик (қайишқоқ) бўлмаган ҳолатида мумкин деб қаралади.
Ҳозирги давр кейнсчилигида иккита тенденсия хукмрон бўлиб ҳисобланади: 1) АҚШнинг бир қатор иқтисодчилари номи билан боғлиқ америка кейнсчилари ва 2) аввало Француз тадқиқотчилари номи билан боғлиқ Европа кейнсчилари.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling