Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
КЕЙНС ТАъЛИМОТИ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА БОШҚА ТАъЛИМОТЛАРНИНГ ЎРНИ
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жон Мейнард Кейнс
- Пул муомаласи ва Ҳиндистон молияси
- Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси
1. КЕЙНС ТАъЛИМОТИ ВУЖУДГА КЕЛИШИДА БОШҚА ТАъЛИМОТЛАРНИНГ ЎРНИ
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози саноат жиҳатидан ривожланган ва паст ривожланган мамлакатларга катта зарба берди. Аввалги (классик, неклассик) таълимотлар тадқиқотида микроиқтисодий таҳлил (алоҳида корхона) асосий ўринни эгаллаган бўлса, инқироз катта ишсизлик шароитида бошқача, макроиқтисодий таҳлил (давлат, жаҳон) га зарурат туғулган эди. Фаннинг бу соҳасида ҳозирги даврнинг таниқли иқтисодчиси Ж.М.Кейнс муҳим кашфиётни яратди. Худди шу даврда ижтимоий иқтисодиёт масаларида мунозара кучайди. Унда эркин хўжалик фаолияти ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, трестлар ва синдикатлар, протексионизм ва фритредерлик муомалалари кўндаланг бўлиб турар эди. Шу даврдаги илмий тадқиқотлар муаммоси ҳозирга даврда, ҳозирги кунларда ҳам ниҳоят долзарб, чунки давлат бозор иқтисодиётини тартибга солиши кераклиги керакми-йўқми масаласи ўзул-кесил ҳал этилмаган. Бу борада икки йўналиш ҳукмрон. Кейнс таълимотиги тўла асосланувчилар - кейнсчилар ва унга қисман қўшилувчилар неолибералллардир. ХХ асрнинг биринчи ярмида иқтисодий инқирозларнинг дамба-дам такрорланиши туфайли кўпгина «капитализмни тартибга солишга» оид иқтисодий ғоялар сони кўпайди. Ана шундай йўналишнинг ёрқин тарафдори бўлиб инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс (1884-1946) шуҳрат қозонди. Иқтисодчи, давлат арбоби бўлган Кейнс Итон ва Кембридж университетларида иқтисодиёт ва математикадан таълим олди, А.Маршалл қўлида ўқиди (1902-1906, 1909-1915 йилларда ўқитувчилик қилди, 1920 йилдан Кембридж университетида профессор, 1913-46 йилларда иқтисодий журнал муҳаррири бўлиб ишлади. 1909 йил «Индекс услуби» иқтисодий мақоласи, 1913 йилда унинг биринчи асари - «Пул муомаласи ва Ҳиндистон молияси» китоби чоп этилди. 1919 йилда «Версал тинчлик шартномасининг иқтисодий оқибатлари» нашр этилиши билан у иқтисодчи сифатида кўпчиликка танилди. Бу асарида у шартномага нисбатан бир қанча танқидий фикрлар билдирган эди. Кейнс 20-30 йилларда иқтисодиётга оид бир нечта китоблар ёзди («Еҳтимоллик тўғрисидаги рисола» (1921), «Пул ислоҳоти тўғрисида рисола» (1923), «Мистер Черчелнинг иқтисодий оқибатлари» (1925), «Еркин тадбиркорликнинг интиҳоси» (1926), «Пул тўғрисидаги рисола» (1930) ва бошқалар), аммо унга машҳурлик келтирган бош асари - «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) китобидир. 1940 йилда «Уруш ҳаражатларини қандай қоплаш мумкин» деган китоби ҳам нашр этилди. Бу асарлардаги бош масала капитализмни оқлаш, унинг инқирозларсиз ривожини таъминлашнинг абадийлигини исботлашга ўринишдир. Унинг яратган назарияси иқтисодиёт таълимотлари тарихида алоҳида ўрин эгаллайди ва бу ўзига хос инқилоб бўлиб, ҳозирги даврда ҳам аҳамиятлидир. Кейнс асосий асарининг бошидаёқ классик мактабга қарши эканлигини баён этди. Кейнс таълимотининг асосий ва янги ғоя шуки, бозор иқтисодий муносабатлари тизими мукаммал ва ўз-ўзини автоматик равишда тартибга сола олмайди. Шу сабабли максимал даражада бандликни ва иқтисодий ўсишни фақат давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви таъминлай олади. Бу иш давридаги амалий иқтисодиётдаги конкрет аҳвол билан чамбарчас боғлиқ эди. Етакчи олимларнинг таъкидлашича (Ж.К. Гелбрейт, М.Блауг), фирмалар, монополия ва олигополиялар фаолиятидаги тенгсизлик нисбатан кичик доирадаги одамларнинг фаолияти билан боғлиқ, бу тенгсизлик принципида давлатнинг аралашуви билан тўзатилиши мумкин эди. Аслида у иқтисодчи Алфред Маршаллнинг - Кембридж мактабининг давомчисидир, аммо ёндошув бошқача. Асосий назарий муаммолар қиймат, капитал, иш ҳақи ва бошқалар бўйича асосланади. Психологик омилларнинг устунлигига ишонади ва қийматнинг меҳнат назариясини, қўшимча қийматни инкор этади, уни ишлаб чиқариш омиллари консепсияси билан алмаштиради. Кейнс капитализм бозор иқтисодий иллатларини тўғрилаш учун давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви тарафдори бўлиб чиқди. Ваҳоланки, аввалги олимлар (классик мактаб) буни инкор этганлар ва инқирозни тасодифий воқеа деб ҳисоблаганлар. Аввалги тадқиқотчилардан фарқли равишда «самарали талаб»ни, яъни истеъмол ва жамғаришни биринчи ўринга қўяди. Юқорида қараб чиқилган иқтисодий таълимотлардан бири - меркантилизимда давлатнинг иқтисодиёт (сиёсат)га аралашуви талаб этилади, протексионизм иқтисодий сиёсати шуни талаб этади. Ж.М.Кейнс у яратган консепсияга меркантилистларнинг таъсирини имкор этмайди. Иккала таълимотдаги умумий ғоялар қуйидагилардан иборат: Мамлакатда пул масаласини кўпайтириш учун интилиш (пулнинг қадрини бироз пасайтириш), ва шунга муаофиқ ссуда фоизини камайтириш ва ишлаб чиқаришга инвестицияларни қўйишни рағбатлантириш воситаси сифатида, баҳо (нарх-наво)лар ошувини қўллаш (савдо ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш усули сифатида), пулнинг етишмаслиги ишсизлик сабаби деб тан олинади иқтисодий сиёсатнинг миллий (давлат) ҳарактерига эга эканлиги тушунилади. У тадқиқотнинг макроиқтисодий услубини, яъни макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган миллий даромад ва жамғармалар ўртасидаги боғланиш ва нисбатларни тадқиқ қилиш ғоясини илгари сурди. Бу тадқиқот усули ўз даврида физиократлар (Ф.Кене, А.Тюрго) К.Маркс томонидан қўлланилган Кейнсгача микроиқтисодий ёндашув, яъни алоҳида хўжалик объектлари бўлган фирмалар иқтисодиётини таҳлил этиш расм бўлган эди. Фирманинг ривожи миллат мамлакат равнақи билан бир деб қаралар эди. Асосий эътибор умумий иқтисодиётга эмас, балки фирмага қаратилган эди. Кейнс таълимоти иқтисодий сиёсат билан чамбарчас боғлиқдир. Агар Маркс капиталистик тизимнинг емирилишини ба1шорат қилган бўлса, Кейнс капитализм муҳандиси сифатида уни таъмирлаш йўлини аниқлаб берди. Давлат томонидан рағбатлантираладиган талаб «самарали талаб» консепсияси илгари сурилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling