Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
-Мавзу. ИНСТИТУТСИОНАЛИЗМ Ё'НАЛИШИ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЙ ТАъЛИМОТЛАРИ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
9-Мавзу. ИНСТИТУТСИОНАЛИЗМ Ё'НАЛИШИ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Режа: Ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий хусусиятлари Институтсионализм йўналиши ҲОЗИРГИ ЗАМОН ИҚТИСОДИЙ ТАъЛИМОТЛАРИ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ Биринчи навбатда «ҳозирги замон» тушунчасига аниқлик киритиш керак. Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, ХИХ аср охирларида вужудга келган иқтисодий ғоя, таълимот ва консепсиялар ҳозирги замонники деб тан олинади. Бу изоҳда мантиқ бор, албатта, чунки ўша даврда юзага келган иқтисодий ғоялар кейинги иқтисодий қарашлар учун таянч, асос ролини ўйнайди. Аммо бу изоҳнинг чекланганлигини ҳам айтиш керак, негаки ХХ асрнинг ўрталари, айниқса иккинчи Жаҳон урушидан кейин иқтисодий таълимотлар бир қанча янги қараш, ғоя, консепсия ва назариялар билан бойиди, уларни ҳам албатта «ҳозирги замон» иқтисодий ғояларига киритиш табиийдир, аммо уларнинг эволюсияси рўй берган. Шу ерда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, иқтисодий таълимотларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожи доимо тарихан диалектик равишда рўй бермоқда. Тарихнинг гувоҳлик беришича, маълум даврда юзага келган у ёки бу таълимот вақт ва шароит тақозоси билан доим эволюсияда, ривожланишда бўлади. Масалан, ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида тўла шаклланган классик иқтисодий мактаб бозор иқтисодиётининг асосий хусусиятларини таърифлаб берган, аммо бу мактабнинг асосий қоидалари, умумий йўналиши сақланган ҳолда, уларнинг амалда намоён бўлиши турли давр ва давлатларда ниҳоятда хилма-хилдир. ХХ асрнинг 50-60- йиллари, айниқса кейинги пайтларда жаҳондаги бир қанча аввалдан ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Франция, Италия, Канада ва бошқа Европа Иттифоқи давлатлари...) қаторига янги-янги давлатлар келиб қўшилмоқда, айниқса Япония, Туркия ва янги индустриал мамлакатлар (ЯИМ) «тўрт аждаҳо»: Корея Республикаси, Тайван, Сингапур ва Гонконг (Сянган) ҳамда шулар ривожига яқинлашаётган Малайзия, Филиппин, Таиланд каби давлатлар сони ортиб бормоқда. Илгарилари дам-бадам бўлиб турадиган инқирозлар сони ва кўлами кескин камайди. Аммо йўқолган эмас, бу нисбийютуқлар бир томондан илмий техника инқилоби натижаларидан омилкорлик билан фойдаланилганлиги ва иккинчидан аҳоли ижтимоий талабларини тўлароқ қондириш билан боғлиқ бўлган таълимотлар қўлланилаётганлигидир, оқибатда кўпчилик мамлакатларда иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик ҳукм сурмоқда. Аммо капитализм йўлини танлаб олган, бозор иқтисодиётидан фойдаланаётган юзлаб қолоқ давлатлар борлигини ҳам инкор этиш мумкин эмас. Демак, иқтисодий ривожланишнинг яна бошқа омиллари ҳам бўлса керакки (иқтисодий консепсия, сиёсат...), улардан самарали фойдаланаётган давлатлар (уларнинг сони 20-25 та) жаҳон иқтисодиётида ютуқларга эришмоқдалар. Шу тажрибани ўрганиш ва амалиётда фойдаланиш ҳаётий заруриятга айланди. Кўриниб турибдики, ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари тобора чуқурлашиб, назарий масалалар ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ бўлиб бормоқда. Худди шунингдек, иқтисодиёт фани учун иқтисодий жараёнларни математик моделлаштириш, программалаштириш ва моделлаштириш, электрон-ҳисоб машиналар, компютерлар, информатика ва кибернетикадан фойдаланиш асосида кенг шакллантириш иқтисодий сиёсат масалаларига тобора яқинлашиб бормоқда ва ҳозирги давр ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларида уларнинг аҳамияти кескин ўсиб бормоқда, шунга оид иқтисодий тадқиқот ва таълимотлар ҳам кўпайиб бормоқда. Биз юқорида келтирган иқтисодий таълимотлар доимо ривожланишда бўлиб, уларнинг ҳеч бири соф ҳолда бирор бир мамлакатда қўлланилмайди. Амалиётда бу мавжуд иқтисодий таълимотлар, уларнинг турли оқимлари, мактабларнинг қоришмалари қўлланилади. Ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосан уч йўналишини ажратиш мумкин: 1. Неоклассик (янги классик). 2. Ижтимоий-институтсионал. 3. Кейнсчилик. Иқтисодиётда бир қанча офатлар, хусусан, оммавий ишсизлик ва инфляция ижтимоий-иқтисодий ривожланишда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Қандай қилиб аҳолонинг мўтадил ва тўла бандлигини, реал даромадлар Ўсишини таъминлаш мумкин деган саволлар ҳаммани, иқтисодиёт фани ноёндоларини ҳам қизиқтириб келмоқда. Айниқса инқирозсиз иқтисодий циклнинг сирлари нимани муҳимдир. Бу ва бошқа масалалар билан неоклассик синтез йўналиши шуғулланиб, унда классик иқтисодий таълимот томонидан илгари аниқланган ҳақиқат ва қоидалар ҳозирги даврдаги даромадлар шаклланиши назариялари билан синтез қилинади. Бу соҳада баракали ижод этган П.Самуелсон фикрича, «неоклассик синтез» - бу аслида ҳозирги некейнс ва неолиберал қоида ва «ҳақиқат» ларнинг илк неоклассик ғоялар билан, шунингдек классик мактабнинг айрим постўлатлари ва аввало ҳозирги давридаги даромадлар шаклланиши назариялари билан бирлаштириб қарашидир. Бу янги ғоянинг пайдо бўлиши билан иқтисодий таҳлилда аралаш шаклдаги қарашлар устундир, иқтисодиётни тартибга солишнинг турли шакллари таклиф этилади. Ҳозирги даврда иқтисодиётни макроиқтисодий тартибга солишда асосан учта таълимот қарашлари ситбиозм (қаришмаси) иштирок этади. Булар 1) турли модификациядаги кейнсчилик таълимотлари, 2) таклиф иқтисодиёти назариялари ва 3) монетаризм. Кейнсчилик қарашларида асосан давлатнинг иқтисодиётга фаол иштироки кенг тарғиб этилади. Бунда конъюнктуранинг ўзгариши билан ишлаб чиқаришнинг юқори даражасини таъминлаш, иш билан бандлик, циклик ривожланишни юмшатиш асос қилиб олинади. Бунда асосий эътибор давлат бджетига қаратилади, шу йўл билан тўлов имкониятларига талаб тўғридан- тўғри тартибга солинади. Монетаристлар фикрича эса иқтисодий ҳаётга умуман аралашмаслик принципи қўллаб-қувватланади. Айрим фикрлар бўйича неоклассик синтез фақат иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнигина эмас, балки умумий иқтисодий мувозанатни моделлаштиришни ҳам ўз ичига олади. Айрим олимларнинг айтишича (А.Б.Аникин) Самуелсоннинг неклассик синтези аввало классик микроиқтисодиётни янги макроиқтисодиёт билан қўшилиши деб қаралади. Юқорида келтирилган қарашларни уч қисмга бўлиш мумкин: уларнинг биринчиси иқтисодиётда тўла бандликни таъминлаш ва бу принципини эркин бозор иқтисодиёти элементлари билан биргаликда (иқтисодий либерализм) шунингдек, эркин бозор стихиясини чегароловчи Кейнсчилик консепсияси элементлари ҳам қўлланилиши мумкин. Айниқса, давлат сиёсатида Фискал ва пул-кредит тизимлари ҳамда «ишсизликнинг табиий нормаси» (М.Фридмен) консепсиясидаги антиинфлятсион имкониятлар, ҳамда Эрҳард-Рёпкеларнинг «Ижтимоий бозор хўжалиги» принциплари биргаликда ҳаракат қилади. Иккинчи қарашларда Х1Х асрнинг охирида неокласциклар томонидан илгари сурилган қиймат (қиммат) назариясида эски ва янги қиймат назариялари ётади, ёки ҳаражат назарияси ва энг юқори фойдалилик назарияси ётади. Бу ерда маржиналистларнинг иккинчи тўлқини вакили А. Маршалл илгари сурган ёндашув системаси тўғрисида гап бормоқда. Бу ерда В. Паретто ва бошқаларнинг баҳо, талаб ва таклиф ҳамда умумий иқтисодий мувозанат масалалари кўзда тутилади. Учинчи қараш бўйича умумий иқтисодий мувозанатнинг ҳозирги модели бир вақтнинг ўзида макро ва микро иқтисодий тадқиқотларга асосланади. Бу тадқиқотларда аввалги соф иқтисодий назария ва мукаммал рақобат қарашлардан воз кечилади, ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳаларини бир-бирига қарама- қарши қўйилмайди. Бу қарашларда Кейнснинг «Психологик қонуни» яъни, даромадларнинг истеъмолга нисбатан тезроқ ўсиши, «Веблен Эффекти» ва бошқа ноиқтисодий омиларнинг таъсири ҳам ҳисобга олинади. Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, 1901 йилдан бошлаб физика, кимё, медийина (биология), адабиёт ва тинчликни сақлаш соҳаларида Нобел мукофоти берилиб келади. 1968 йили Швесиядаги Риксбанкнинг 300 йиллиги муносабати билан ва албатта иқтисодиёт фанининг инсоният ҳаётидаги юксак ролини тан олиш ва рағбатлантириш мақсадида иқтисодиёт бўйича (олтинчи) Нобел мукофоти жорий этилди ва 1969 йилдан буён ҳар йили бериб келинмоқда. Биринчи бўлиб бу мукофот иқтисодчи - математик олимлар голландиялик Ян.Тинберген ва норвегиялик Рагнар Фришга «иқтисодий жараёнларни математик таҳлил этишда динамик моделларни ривожлантириш ва қўллаш бўйича тадқиқотлари учун» берилди (бошқа Нобел мукофотлари тўғрисидаги маълумотни А.Раззоқовнинг 2004 й. чоп этилган китобидан олиш мумкин). 1970 йилда (иккинчи бўлиб) Нобел мукофоти П.Самуелсонга «статик ва динамик иқтисодий назарияни ривожлантирилгани ва шу билан иқтисодиёт фани таҳлилини янада юқорироқ поғонага кўтаришга ҳисса қўшган илмий иши учун» берилди. Қуйида шу иқтисодчининг иқтисодий ғоялари тўғрисида фикр юритилади. Пол Антони Самуелсон (1915) Чикаго университетида таълим олган (1932-1935) Гарвард олий мактабида А.Хансен, В.Леонтъев, Й.Шумперетлардан илм ўрганди. 1941 йилдан Массачусетс технологик институтида ишлай бошлади (дастлаб профессор ассистенти). Америка иқтисодий ассотсиатсияси (1961), Эконометрик жамият (1951). Ҳалқаро иқтисодий ассотсиатсия (1965-1968) президенти бўлиб сайланган. Олим назариётчи бўлиш билан бирга, АҚШ президенти ёрдамчи, «Неwсwеек» журналида фаол иштирок ҳам эди. Биз бу олимни асосан «Економикс» китоби муаллифи сифатида яхши таниймиз. Самуелсоннинг бу китоби дастлаб 1948 йили чоп этилди ва 14 марта қайта нашр этилиб, ҳозирги иқтисодий таълимотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. 1992 йилда бу китоб Вилям Нордхаус билан ҳаммуалифликда нашр этилди. «Економикс» китоби «Економика» номи билан рус тилига ағдарилди. Маълумки, ҳозирги замон (ХХ аср) иқтисодий таълимотларида уч асосий: 1)неоклассик; 2) кейнсчилик ва 3) институтсионал йўналишлар мавжуд бўлиб, Самуелсон шулардан биринчисининг вакили сифатида ижод этган. Классик (мумтоз) мактаб иқтисодчилари аллақачонлар (ХВИИИ асрда) давлат хусусий тадбиркорлар кириша олмайдиган ёки киришни хохламайдиган айрим таварларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни (масалан, миллий мудофаа соҳасига тааллуқли) унинг ўзи зиммасига олиш керак деган фикрга рози бўлганлар. Лекин шу билан бирга улар бундай иштирок жуда кам даражада бўлиши керак деб, ҳисоблар эдилар. Самуелсон ҳал қилишни мумтоз мактаб бозор ихтиёрига қолдиришни истаган ҳаддан ташқари кўп муаммоларга бозорнинг таъсири унчалик ўтабермаслигини сезди. Қўшмча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, таълим , саноатнинг ифлослантириши муаммоларига талаб ва таклиф қонуни таъсир этмайди. Бинобарин, давлат иқтисодиёт учун мақсадларни аниқлашни ўз зиммасига олиши ва бу мақсадларга эришиш учун ўз кучидан фойдаланиши керак. Самуелсон энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонуни даромадлар пилопоясининг энг пастида турган ишчиларга ёрдам бериш усули деб ҳисоблайди; у давлатнинг уй-жой қурилиш дастурларини молиялаштиришни ва озиқ- овқат ёрдамини қашоқликни камайтириш усули сифатида қўллаб-қувватлайди. «Економикс» асарида тарихий- иқтисодий экскурс мавжуд бўлиб, ХВИИи аср охиридаги Малтуснинг аҳоли нуфуси назарияси эсланада; А. Смитнинг «Кўринмас қўл» ҳақидаги ғоялар таҳлил этилади. Асарда ўтган даврдаги деярли барча доктриналар қараб чиқилади (булар тўғрисида юқорида ўқишингиз мумкин). Унинг фикрича, ҳозирги давр иқтисодчилари «неоклассик синтез»га эришиш учун самарали кредит-пул ва фискал сиёсатни Смит ва Маршаллнинг классик микроиқтисодиётини ҳозирги даромаднинг даражасини аниқлаш бўйича мавжуд макроиқтисодиёт билан бирлаштириш, иккала ёндошувдаги барча соғлом фикирларни жамлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Китобнинг дастлабки бобларида А.Смит дан ҳозирги давргача бўлган иқтисодий таълимотлар моҳияти тарихий-иқтисодий жиҳатдан қараб чиқилади. Айниқса А.Смит, Т.Малтос, Д.Рекардо асарлари Ҳар томонлама таҳлил этилган. Унинг фикрича 1820-1870 йиллар - 50 йил давомида иқтисодчилар ва сиёсатчилар гипноз ҳолатида бўлган, бунга асосий сабаб «саноат инқилоби» бўлиб, бир қанча ғоялар, айниқса Т.Малтус, Д.Рикардоларнинг аҳоли ўсиши билан даромадлар пасайиши тўғрисидаги фикрлар чиппакка чиқди. Неоклассик иқтисодиёт тўгрисида фикр юритиб ХХ асрнинг 70-йиллари иқтисодий қарашларда икки йўналиш пайдо бўлганлиги қайд этилади: 1) Кейнс ва кейнсчилик; 2) Маркс ғоялари. Айниқса неоклассик йўналишда математик усулларнинг кенг қўлланилиши, талаб, фойдалилик, умумий иқтисодий мувозанат масалаларининг янгича таҳлили янада илмийроқ бўлиб қолди. А.Маршалл, Ж.Б.Кларк, У.Жевонс, Л.Валрас, В.Паретто тадқиқотларида математик элементлар «иқтисодий таҳлилнинг нозик методлари» га олиб келди. Ж.М.Кейнснинг тадқиқоти юқори баҳоланади, «Сей қонуни» га эҳтиёж қолмади, деб ёзади П.Самуелсон. Кейнс ва Кейнсчилар таъсирида «аралаш иқтисодиёт» яхши фаолият кўрсата бошлаганлиги таъкидланади. 2-жаҳон урушидан сўнг ишлаб чиқариш ниҳоятда тез ўсганлиги, аҳоли турмуш даражаси ошганлиги таъкидланади. Аммо, деб таъкидлайди олим, ҳали бизни тўла бандлик ва мўтадил баҳолар ўртасида танлаш имкониятидан халос қила оладиган ягона мукаммал иқтисодий сиёсат модели яратилмади. Самуелсон Чикаго мактаби вакиллари фаолиятига, хусусан, М.Фридменнинг монитар системасига юксак баҳо беради, чунки бу олимларда «еркин рақобат», «бозор баҳолари» асосийдир. Олим иқтисодий тараққиётнинг омилларига баҳо бериб, уни тўрта деб ҳисоблайди: Меҳнат ресурслари (инсон биринчи ва асосий); Табиий ресурслар; Капитал; Технологиялар. Олимнинг бу омиллари «тараққиётнинг тўрт ғилдираги» деб юритилади. Эътибор бериб қаранг, инсон роли энг юксак қўйилган. Хақиқатан ҳаминсон бўлмаса бошқа омиллар ишга тушмайди (масалан, Япония, ГФР ...). Шу сабабли юқорида келтирилган Умар Хайемнинг фикри нақадар ҳаётий, ҳозиргидек жаранглаб турибди. Ҳозирги давр иқтисодий назарияларида А.Лаффернинг солиқлар ҳажми ва ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги боғланиш таҳлил этилган. Лаффер эффекти бўйича солиқларни оширавериш билан миллий даромад маълум миқдорига ошади, кейин пасаяди. Солиқлар миқдорини пасайтириш қисқа давр мобайнида бюджетга тушумлар камайишига олиб келса ҳам, истиқболда жамғармалар, инвестиция ва даромадлар кўпайиши туфайли бюджет тушумлари ошади. Солиқ ставкаси оптимумини етиш учун эгри чизиқ (Лаффер эгри чизиғи) чизилган. Унга кўра, солиқ ортиши билан давлат бюджетига тушумлар ортавермайди. Аксинча, шундай маълум чегара борки, ундан ортиқ солиқ ставкаси бюджетга тушумларни камайтиради, чунки юқори солиқлар хўжалик фаолиятига бўлган қизиқишни (рағбатни) камайтиради ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайишига олиб келади. Демак, маълум холларда солиқ ставкалари пасайтириш ишлаб чиқаришнинг фақат ўсишигина олиб келмасдан, бюджетга солиқ тушумларининг ўсишига ҳам олиб келади. Бундай сиёсат Рфда 2000 йилдан бошлаб амалга оширилди, солиқ ставкалари барча учун 13% га тушурилди ва яхши натижа бермоқда. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling