Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet53/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Уилям Стенли Жевонс (1835-1882) Лондон университетида математика ва химия фанларидан таҳсил олиш билан бирга сиёсий иқтисодни ҳам қизиқиб ўрганган. 1863 йилда Манчестер шаҳридаги коллежга сиёсий иқтисод ўқитувчиси бўлиб ишга кирди. Орадан кўп вақт ўтмасдан иқтисодий мавзудаги унинг асосий асарлари эълон қилинди. Улар қуйидагилар: «Сиёсий иқтисод назарияси» (1871) ва «Фан тамойиллари» (1874) ва бошқалар.
Х1Х асрнинг охиригача У.Жевонс ва унинг асарлари ўзининг кучли математик ифодаси туфайли ўқувчилар томонидан тўлиқ эътибор билан қабул қилинмади. Лекин унинг ғояларидаги субъективизм асосий илмий асарларида аниқ ўз ўрнини топган эди. Масалан, истеъмол, талаб, фойдалилик ҳақида ўз ҳолича тушунчалар бериш билан бирга У.Жевонс товарлар нархи унинг меъёрий фойдалилиги билан функсионал боғлиқдир деб кўрсатади. Шунингдек олим класцикларнинг рақобат ҳақидаги фикрларини қўллаб, сотувчи ва олувчи ўзаро мулоқатда бўлиб керакли маълумотни бир-биридан олиши мумкин деб кўрсатади.
Натижада у қуйидаги хулоса келтириб чиқаради: бозордаги сотувчилар (субъектлар) инсонлар эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларни муҳаё қилиб, уларнинг истеъмолларини тўлароқ қондирадилар. Шу фикри билан У Жевонс дастлабкилардан бўлиб меъёрий таҳлилни майдонга ташлайда ва маржинализм асосчиларидан бирига айланди.



  1. КЕМБРИДЖ МАКТАБИ А. МАРШАЛЛ ТАъЛИМОТИ

А.Маршалл (1842-1924) иқтисодиётда неоклассик (янги классик) йўналишнинг етакчи вакили, маржинализмнинг «кембриж мактаби»лидери ҳисобланади. Кембриж университетида ўқиди, уни тугатди ва шу ерда бутун ҳаёти давомида ўқитувчилик қилди. У сиёсий иқтисод фанидан (1863 йилдан то 1908 йилгача) дарс берди. 1902 йилдан бошлаб янги «Економикс» фанини киритди ва сиёсий иқтисод фани аста-секин сиқиб чиқарилди. Маршалл маржинализм ғоясини мусбат равишда (Жевонсни билмаган ҳолда) аниқлади.


«Економикс принциплари» (1890) А.Маршаллнинг бош асари бўлиб, олти жилддан иборат. Бу китоб доим тўлдириб борилди ва олим ҳаёти давомида 8 марта қайта нашр этилган (русчага - «Принципы экономики» таржима қилинган). Китоб бошидаёқ фаннинг предмети тўғрисида фикр юритилади. Бу фан инсон жамиятининг нормал ҳаёт фаолиятини тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Индивидуал ва ижтимоий жараёнларнинг фарованликнинг моддий асосларини яратиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган соҳани ўрганади. Машҳур «Економикс» китобининг муаллифи П.Самуелсон бу фан предмети номи «иқтисодиёт» бўлиб, иқтисод ёки максимизатсияни билдиради. Унда ишлаб чиқариш ҳажмлари оптимал бўлганда, соф фойда максумумга эришувига катта эътибор қаратилган.
Тадқиқот методида классик мактаб ғояларига ворислик мавжуд бўлиб, улар янада ривожлантирилади. А.Маршалл инсонларнинг иқтисодий фаолиятини «соф» иқтисодий назария позитсиясида туриб, хўжаликнинг идеал (беназир) моделини, «мукаммал рақобат» туфайли бўлиши мумкин бўлган тадқиқ этди. Аммо бирқанча иқтисодиётнинг мўтадиллиги (мувозанати) билан боғлиқ маржинал ғоялар орқали у бу фанни «хусусий» ҳол, яъни фирма, соҳа (микроекономика) даражасида қарайди. Бундай ёндошув олим яратган «Кембриж мактаби» ва Х1Х аср охири - ХХ аср бошидаги кўпчилик неокласциклар учун хосдир. Аммо шуни алоХида таъкидлаш керакки А. Маршалл ўзидан олдин ўтган ортодоксал класциклардан фарқли равишда, иқтисодий категорияларни «Исбот» талаб этувчи у ёки бу асосий чегараланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Олим тадиқотларида бозорда эркин баҳо шаклланиш муаммоси асосий ўринни эгаллайди. Бунда бозор мувозанати ягона организм сифатида, хўжалик юритувчи субъектлар чаққан ва бир-бири тўғсида яхши маълумотга эга деб қаралади.
Бозор баҳоси энг юқори наф асосида аниқланадиган талаб баҳоси ва энг юқори ҳаражатлар билан топиладиган таклиф баҳосининг кесишиш натижаси деб қаралади. Бу «Маршалл хочи» деб юритилади, талаб ва таклифи чизиқларининг кесишганлигининг график (чизма) шаклидир. чизиқлар кесишган жойда улар орасидаги мувозанат, яъни мувозанатли, мўтаъдил баҳо ўрнатилади.
Шу ерда олимнинг товар қимматининг моҳияти тўғрисидаги ғояси ҳарактерлидир. Унинг фикрича, қимматни яратишда нафлик ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари (қайчининг икки тиғи) бирдек фаолдир. У қайчини мисол сифатида келтириб, қайчининг қоғоз қирқанда қайси (устки ёки пасти) тиғи (лезвияси) асосий ролни ўйнайди, деб савол беради.
Маршалл томонидан «истеъмол ортиқчалиги» тушунчасини киритади, бу ҳаридор олиши зарур бўлган иложсиз нарса учун тўланган ва амалда тўлаётган баҳолар ўртасидаги фарқдир, яъни ҳаридорнинг қўшимча талабини қондиришнинг иқтисодий ўлчовидир.
Илк мажиналистларнинг баҳо, талаб ва таклиф каби омилларнинг функсионал боғланиш умумлаштирилади. У хусусан, баҳо пасайиши билан талаб ортиши (баҳо ортиши билан талаб пасайиши), баҳо пасайиши билан таклиф пасайиши (баҳо ортиши билан таклиф ортиши)ни кўрсатиб берди. Мўтадил (мувозанат) баҳо талаб ва таклиф нуқталари кесишган ерда ўрнатилади (юқори айтилди). Шуларга мос равишда бозорда баҳоларнинг ўзгариши рўй беради.
Даромадлар назариясида капиталга фоиз, иш ҳақи маржиналистик ҳал этилади. Аввалги класцикларнинг товар қиймати сарфланган меҳнат билан ўлчаниши қатъиян рад этилади.
Фоиз ставкаси даражаси тўғрисида фикр юритилиб, фоиз камайиши билан инсонлар кам жамғарадилар (ва аксинча) деган хулоса чиқарилади. Бу қоида кейинчалик унинг шогирди Ж.М.Кейнс томонидан кенг фойдаланилди (юқорида берилган).
«Талаб баҳоси» ривожлантирилиб «талабнинг эластиклиги (қайишқоқлиги)» консепсияси илгари сурилади, бу талаб ҳажмининг баҳо (нарх) ўзгаришига боғлиқлиги кўрсаткичидир. Эластикликнинг турли омилларга қанчалик боғлиқлиги таҳлил этилади (истеъмол таркиби, даромад даражаси ва б. ). Энг кам эластиклик кенг истеъмол молларига тегишли (аммо худди шу ҳолатни зеби-зийнат молларига нисбатан кўриб чиқмаган). Бу боғланиш вақт давомида ўзгариб туриши айтилади.
Ўрганилаётган давр қанчалик кичик бўлса, талабнинг баҳога таъсири шунчалик каттадир, давр қанчалик катта бўлса, ишлаб чиқариш ҳаражатлари (таклиф) нинг таъсири асосийдир.
Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўстириш давомида солиштирма ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўзгариши қонуниятлари аниқланди. Корхона ишлаб чиқариш масштабини оширганда ундан келадиган нафнинг миқдори муаммоси қараб чиқилади. Маршалл хусусан шуни қайд қиладики, одатда рақобатли иқтисодиётда йирик корхона (фирма) ўз товар маҳсулотига баҳони пасайтиришни таъминлайди, бу эса рақобатчилар олдида устунликка олиб келади (малака ошуви, махсус машина ва асбоб-ускуналарни қўллай олиш туфайли). Энг муҳими бундай иқтисоддан бутун жамият манфаат кўради.
«Репрезтатив фирма» (ўртача фирманинг тури) тушунчаси киритилади. Унинг ҳажми маълум товарни ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан ортади, бу эса ҳам ички ҳам ташқи фойда келтиради, чунки меҳнат сарфлари ва бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари пасаяди.
Бундан олим иккита иқтисодий қонун борлиги тўғрисида хулоса чиқаради: 1) ўсиб борувчи фойда ва 2) доимий фойда. Биринчисига кўра, меҳнат ва капитал сарфлари ҳажми ортиши билан одатда ишлаб чиқаришни ташкил этишни мукаммаллаштиришга олиб келади, меҳнат ва капиталдан фойдаланиш самародорлигини оширади, пропорсионал (мутаносиб) равишда юқорироқ фойда келтирилади. Иккинчисига кўра, меҳнат ва бошқа ҳаражатлар маҳсулот ҳажмини пропорсионал ўсишига олиб келади. Олим фикрича, реал ҳаётда бу икки тенденсия доимо бир-бирига қарама-қарши туради.
Рақобат шароитида ишлаб чиқариш йириклашуви билан нисбий ҳаражатлар ё пасайиб боради, ёки паралел ўсади, аммо маҳсулот ҳажми ўсиш суръатларидан илгарилаб кетмайди. Кейинчалик мана шу фикрлар асосида микроиқтисодий назария ишлаб чиқариш ва корхона ўлчамлари (катта-кичиклиги)ни оптималлаштириш муаммосини ечиш бўйича анча аниқ услубий ечимларни илгари сурди. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини доимий ва ўзгарувчи деб қараб, узоқ муддат давомида доимий ҳаражатлар ўзгарувчан бўлиб қолади. Фирма бозорни тарк этишининг асосий сабаби - ҳаражатларнинг бозор баҳоси даражасидан юқорилаб кетишидир.




  1. Download 1.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling