Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


-Мавзу. МАРЖИНАЛИЗМ ТА'ЛИМОТИ ВА НЕОКЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБЛАР


Download 1.28 Mb.
bet51/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

8-Мавзу. МАРЖИНАЛИЗМ ТА'ЛИМОТИ ВА НЕОКЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБЛАР


Режа:



  1. Маржинализм иқтисодий таълимотининг шаклланиши, умумий таърифи

  1. Австрия мактаби унинг хусусиятлари

  1. Кембридж мактаби А.Маршалл таълимоти

  1. Лозанна мактабининг хусусиятлари

  1. Маржиналистик таълимотнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти




  1. МАРЖИНАЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАъЛИМОТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ, УМУМИЙ ТАъРИФИ

ХИХ асрнинг иккинчи ярми-ХХ асрнинг бошларида иқтисодий таълимотларнинг ривожланиши (еволюсияси) капитализм иқтисодиётида унинг сиёсий устқурмасида юз бераётган туб силжишларни акс эттирар эди. ХИХ асрнинг сўнгги чорагида эркин рақобатнинг монополияга айланиши иқтисодиётдаги энг муҳим ҳодиса бўлди. Бу жараён капитализм зиддиятларнинг, айниқса меҳнат билан капитал ўртасидаги зиддиятларнинг чуқурлашуви ва кескинлашуви билан айни бир вақтда рўй берди. ХИХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб қиймат назарияси ва уни илмий таҳлил қилишда ҳам чинакам инқилобий ўзгариш юз бериб айнан шу даврда Европанинг бир нечта мамлакатларида турлича назарий мактаблар шаклланди. Ушбу мактаблар яратган иқтисодий таълимот фанда «маржинализм» таълимоти деб номланиб ХХ асрнинг 30-йилларигача ўз мавқеини сақлаб турди.


Маржинализм французча «маргинал» сўзидан олинган бўлиб «енг юқори», (чегаравий) деган маънонибилдиради.
Бу борадаги ўзининг илк фикрларининг У.Стенли Жевонс 1862йилда Британия фанларини ривожлантириш Ассотсиатсиясида қилган «Сиёсий иқтисоднинг умумий назарияси ҳақида қисқача билдириш»номли маърузасида баён этган эди. 1871йилда эса У.Жевонс янги назариясини илмий асослашга бағишланган фундаментал асар бўлган «Сиёсий иқтисод назарияси»номли китобини Англияда нашр қилдирди. Айнан мана шу йили 1871йилда Австрияда Карл Менгернинг «Сиёсий иқтисод асослари»номли китоби ҳам эълон қилинди. Бу китобда ҳам худди мана шу «енг юқори фойдалилик»назарияси таҳлил қилиниб математик формула ва теоремаларсиз илмий жиҳатдан асослаб берилди.
1874 йилда Швейсарияда Леон Валраснинг «Соф иқтисодиёт фани элементлари»номли китоби нашрдан чиқди. Бу китобдаги иқтисодий назария тўлиқ равишда математик жиҳатдан ривожлантирилди. Шундай қилиб янги йўналиш бир вақтда учта олим томонидан турли мамлакатларда инглиз, немис ва француз тилларида илмий жиҳатдан асослаб берилди.
Маржинализм ва унинг ривожланиш даврини икки босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга муофиқдир.
Биринчи босқич ХИХ асрнинг 70-80-йилларини ўз ичига олиб иқтисодий таҳлилнинг дастлабки маржиналистик ғояларини мужассам қилган дастлабки илмий асарлар яратилди.(К.Менгер, У.Жевонс ва Л.Валрас асарлари). Бу даврда асосий мавзу инсон психалогик хусусияти, яъни унинг ҳиссиёти ва қабул қилиши асосида ўрганилади. Шунинг учун маржинализмнинг бу босқичини иқтисодий таълимотлардаги «субъектив йўналиш» деб аталди.
Иккинчи босқич ХИХ асрнинг 90-йилларига тўғри келиб, бу даврдан бошлаб маржинализм кўпгина мамлакатларда машҳур ва асосий таълимотга айланди. Маржиналистларнинг бу даврда эришган асосий ютуғлари субъектив-психологик йўналишдан вос кечиб иқтисодиётнинг асосий мақсади бу иқтисодий ҳаётнинг доимий боришини мавжуд шарт-шароитлар асосида тушунтира билиш демакдир, дедилар. Натижада янгича иқтисодий ғоялар намоёндалари классик иқтисодий мактабнинг давомчилари сифатида баҳоланиб, уларга неокласциклар деб ном берилди.
Маржинал ривожланишнинг иккинчи босқичини яъни неоклассик иқтисодий таълимотни ривожланишига йирик иқтисодчи олимлар А.Маршалл, Дж. Б.Кларк ва В.Парето катта ҳисса қўшдилар. Маржинал иқтисодий ғояларни юқорида қайд этилган иккала босқичини ўзига хос хусусиятларини қуйидагича таърифлашимиз мумкин.
Биринчи. Дастлабки маржиналистлар ўзларининг субъектив оқимларида асосий эътиборни иқтисодий таҳлил жараёнида истемол (талаб)нинг тутган ўрнини ўрганишга қаратиб класциклардан фарқли равишда ишлаб чиқариш (таклиф)ни иккинчи даражали қилиб қўйдилар. Кейинчалик неокласциклар ҳар иккала жараённи биргаликда ўрганиб анча мукаммал таълимот яратдилар.
Иккинчи. Биринчи босқич маржиналистлари субъектив йўналиш вакиллари класциклар сингари сабаб оқибатга асосланган илмий таҳлилни қўллаб уларнинг ғояларини маълум даражада такрорладилар. Лекин биргина катта фарқ субъектив мактаб қўллаган истеъмол ва товарларнинг фойдалилиги усули уларни классик мактаб усулидан фарқлади. Ўз навбатида маржиналистларнинг неоклассик йўналиши функсионал илмий тадқиқотни майдонга ташлаш билан бирга ишлаб чиқариш ва истеъмолни яхлит ҳолда ўрганиб меёрий иқтисодий ўлчамларни тақсимот ва айирбошлаш жараёнларига ҳам тадбиқ этдилар.
Учинчи. Маржинал инқилобнинг биринчи босқичидан фарқ қилиб, иккинчи босқичда функсионал илмий услуб билан бирга иқтисодий таҳлилга иқтисодий жараёнларни математик моделлаштириш усули ҳам олиб кирилди. Шу жумладан, ҳар иккала босқич назариётчилари «еркин» рақобат ёрдамидаги иқтисодий ўсишни ҳалигача автоматик авишда қўллаб келинмоқда деган фикрга келдилар.
Тўртинчи. Неокласциклар иқтисодий таълимотлар тарихида алоҳида ўрин эгаллаган класциклардан иқтисодий либерализм тамойилларига содиқ қолишни мерос қилиш билан бирга тадқиқот мавзуини янада кенгайтириб, унда функсионал тадқиқот усулидан ва иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш усули ва ниҳоят системали математик усулдан кенг фойдаланишни амалга оширдилар.




  1. Download 1.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling