Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


-Мавзу. ГЕРМАНИЯ ТАРИХИЙ ТАъЛИМОТЛАРИ. МАРЖИНАЛИЗМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet47/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

7-Мавзу. ГЕРМАНИЯ ТАРИХИЙ ТАъЛИМОТЛАРИ. МАРЖИНАЛИЗМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Режа:
1.Германия тарихий мактабларининг ўзига хос хусусиятлари
2.Ф.Листнинг иқтисодий қарашлари
3. Тарихий мактаб (В.Рошер, К.Книс ва Б.Гилдебранд)
4. Янги тарихий мактаб ва "ижтимоий йўналиш"
1.Германия тарихий мактабларининг ўзига хос хусусиятлари

ХИХ асрнинг ўрталарида я'ни Германия ерларини бирлаштириб, ягона давлатга айлантирилиш даврида классик иқтисодий мактабга муқобил яна бир йўналиш "немис тарихий мактаблари" йўналиши вужудга келди. Бу мактаблар нафақат тарихий балки ижтимоий-тарихий йўналишни ўз ичига олиб, класциклардан фарқ қилиб,сиёсий иқтисод фани тадқиқот мавзуига иқтисодий ва ноиқтисодий омилларни киритдилар, шу билан дастлабки тадқиқотчилар сифатида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни турли хилларини ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғинида кўриб чиқдилар Барча тарихий мактабларнинг муаллифлари класцикларни танқид қилишда бир фикрда эдилар. Улар класциклар абстракция ва умумий хулосаларга берилиб керакли факт ва кузатишларга э'тиборсиз қарашаётганликларини, шунингдек иқтисодий либерализм негизларини мутлақ ҳолда кўрсатаётганликларини танқид қилиб воқелик ҳаққоний тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблайдилар.


Таниқли инглиз иқтисодчи олим Марк Блауг ХИХ асрнинг 60-йилларида Европа қит'асида классик иқтисодий мактабга муқобил назарий мактабларнинг шаклланишини та'минлайдиган ҳақиқий интелектуал инқироз сезилмасдан туриб, ягона тарихий мактабгина ўзининг муқобил моделини таклиф қилганини алоҳида та'кидлайди Ҳқиқатдан ҳам тарихий мактаб назариётчилари ХИХ аср Германияси тараққиётига ва илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. "Тарихий усул" жозибаси кейинги авлод иқтисодчилари томонидан Янги тарихий мактабнинг яратилишига сабаб бўлди. Лекин янги давр албатта янгича талабларни қўяр эди. Бу талабларни Ф.Лист ва кейинчалик тарихий мактаб вакиллари ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Ф.Лист ўз қарашлари билан нафақат иқтисодий назарияни ривожлантиришга интилди, балки энди ривожланаётган давлатнинг иқтисодиий сиёсатини тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилди. Унинг миллий хўжалик системаси илғор немис буржуазияси манфаатларини ифода этиб, индустриал ривожланиш йўлларини излади. Миллий қалб, миллий характер, миллий тақдир - шу ва шунга ўхшаш тушунчалар ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Германия жамоатчилиги фикрига сингиб кирмоқда эди. Тарихий мактаб вакиллари тарихдан бўлак яна нима миллий бўлиши мумкин, деган фикрларга асосланиб сиёсий иқтисоддан тарихий усул ўрнини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Улар миллий фан сифатида сиёсий иқтисод орқали табиий хусусиятларга ва халқ ҳаракатларига боғлиқ ҳолда ривожланадиган миллий хўжаликни ўрганишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling