Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Марксизм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари (К.Маркснинг “Капитал” асари, Ф.Енгелснинг “Анти-Дюринг” асари)
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
3. Марксизм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари (К.Маркснинг “Капитал” асари, Ф.Енгелснинг “Анти-Дюринг” асари).
асрнинг ўрталарида иқтисодий таълимотлар тарихида янги бир юналиш - марксизм вужудга келди. К.Маркснинг номи кўпчиликда инқилоблар билан бир деб қаралади. Хақиқатдаан ҳам бу фикрда жон бор, чунки у Ф.Енгелс билан биргаликда пролетариатнинг капитализмга қарши кураши зарурлигини исботловчи назарияга асос солди, буни тасодифий хол дейиш қийин, чунки шу даврда капиталистик хўжалик ривожи, саноат тўнтарилишининг айрим (Англия ва Ғарбий Эвропа) мамлакатларда ниҳоясига этганлиги, саноатнинг иқтисодиётда этакчи ролни эгаллаши, ишчилар синфининг жамиятдаги мавқеининг кескин ошганлиги, капиталистик жамиятнинг феодализмдан устунлиги намоён бўлиши билан бирга унинг бир қанча иллатлари ҳам мавжудлиги (ишсизлик, иш вақтининг ўзунлиги, маошнинг камлиги, иқтисодий инқирозлар, мулкий ва синфий табатсалашувнинг тобора кучайиши, мустамлакачилик ва бошқалар) принципиал янги таълимот пайдо бўлишига асос бўлди. Ўз даврида буржуа олимлари деб аталган тадқиқотчилар (Сисмонди, Прудон, дисман Смит, Рикардо), хаёлий сотсиалистлар ва бошқалар капиталистик тизимнинг бир қанча негатив томонларини очиб берган эдилар. Ана шу иллатлар бу даврда кескин кучайди, меҳнат ва капитал, ишчилар ва сохибкорлар ўртасидаги қарама-қаршилик тобора ортиб борди. 1831-34 йиллар Францияда Лион тўқувчилари, 30-40 йилларда Англиядаги вуддистлар ва чартистлар харакати ишчилар синфининг мустақил синф сифатидаги чидишлари эди. 1844 йилда Силезия тЎқувчиларининг дўзголони Германиядаги инқилобий харакат даракчиси бўлди. 1848 йилда буржуа инқилоби туфайли марксизмнинг вужудга келиш жараёни янада кучайди. Аввалги даврдаги иқтисодий талаблар аста-секин сиёсий тус ола бошлади. Вужудга келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий шароит ва аввалги даврдаги бир қанча иқтисодий ғоялар асосида, биринчи навбатда классик иқтисодий мактаб, утопик сотсиализм таълимотлари туфайли марксизм шаклланди. Капиталистик тузум, ҳозирги давр тили билан айтганда бозор иқтисодининг бекаму-кўст эмаслиги, унинг ижобий томонлари билан бирга хал этилиши шарт бўлган муаммоларининг ҳам мавжудлиги янги иқтисодий таълимот пайдо бўлишига туртки бўлди. Унинг бош иқтисодий асари «Капитал» бўлиб, унда асосий иқтисодий ғоялари илгари сурилади (1-жилди1867 йнашр этилган). Маркснинг иқтисодий меросида классик мактаб ғоялари асосийдир. Бу олимнинг тадқиқот предметида Иқтисодиётда ишлаб чиқариш сохалари муаммоларнинг таҳлили устувордир. В.Петти тадқиқотларига бахо бериб, ишлаб чиқаришнинг буржуа муносабатларининг ички алоқалари ўрганиши таъкидланади. Тадқиқот услуби бошқа олимлардан кескин фарқ қилмайди, иқтисодий жараёнлар сиёсат ва давлатга нисбатан устувор ҳисобланади, аммо капитализм ва шунга мувофиқ хўжалик юритишнинг бозор механизми ўткинчи деб қаралади. Базис ва устқурма тўғрисидаги консепсия олим методологияси марказий ўринни эгаллайди. Унга кўра ишлаб чиқариш этакчи ҳисобланади форматсиялар тўғрисидаги фикрда эса капиталистик жамиятнинг ўткинчилиги кўрсатилади, бунга асосий сабаб ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулк ва бозор анорхиясидир. Янги жамият сотсиализм ва коммунизм бўлиб, унда ишлаб чиқариш воситалари хусусий ўзлаштириш объекти бўлмайди. Синфлар тўғрисидаги назарияда синфий кўраш масаласи асосийдир, бунда капиталистлар ва ишчилар синфи хисобга олинади, учинчи синф тўғрисида шу нарса айтиладики,мамлакатнинг индустрлашиб бориши туфайли рентанинг даромад сифатидаги аҳамияти камайиб боради. Капиталга нисбатан ишчиларни эксплуататсия қилиш ва ишчи кучи устидан хокимият ўрнатиш воситаси сифатида қаралди. Капитализмдаги ва демак, бозор муносабатидаги қарама-қаршилар капитал билан боғланади. Ундан ташқари капитал товарни ишчи кучи билан бирлаштириб,ўсиб борувчи қийматга айланади. Қўшимча қиймат билан капитал ўзаро чамбарчас боғлиқлиги кўрсатилади. Фақат қўшимча қиймат яратувчи ёки капиталнинг ўз- ўзидан ўсишга хизмат қилувчи ишчигина унумли бўлади деб бахо берилади. Капиталнинг органик тузилиши тўғрисидаги ғоя «янгилик» бўлиб, асосий ва ўзгарувчи капиталнинг нисбати -С/В га тенлаштирилади. Бундан эксплуататсия нормаси (қўшимча қиймат нормаси)-қўшимча қийматнинг ўзгарувчан капиталга нисбати сифатида қаралди (А. Смит ва Д. Рикардоларда капитал асосий ва айланма қисимларга бўлинган). Бу эрда асосий капитал (машина, асбоб-ускуна, хомашё....) қўшимча қиймат яратмайди. Капиталнинг жамғарилиши саноатнинг марказлашуви ва консентрасия билан боғланади, бу эса ишсизлик (резерв) кучайишига олиб келади, бундай жамғарилишнинг абсолют, умумий қонуни деб аталади. К.Марксда қийматнинг меҳнат назарияси тўғрисида тўла маълумот берилади, қийматнинг меҳнат сарифлари билан ўлчаниши бирдан-бир тўғри деб қаралди. Аммо талаб ва таклифга кўра, товар баҳоси қийматга нисбатан ошиши ва камайиши мумкин. «Ишлабчиқариш баҳоси» консепсияси илгари сурилиб, қийматга қиёс қилинади (харид баҳоси билан тенглаштирилади). Оддий товар ишлаб чиқаришда (то бозор иқтисодиёти) ва капитализмнинг дастлабки даврида бахолар қиймат қонуни билан тартибга солинар экан. Ривожланган капиталистик иқтисодиётида эса бахо А.Смит буйича табиий бахо, Д.Рикарда буйича ишлаб чиқариш баҳоси (ёки қиймати), физиократлар буйича зарурий бахо деб қаралади. Узоқ муддат давомида ишлаб чиқариш баҳоси таклифнинг зарурий шартидир. Маркснинг бу ғоясига Кондратев «меҳнат назариясининг юқори шакли» деб бахо берилади. Марк Блауг фикрича, марксистларнинг сарашалари шунга бориб татсаладики, агар биз қийматнинг меҳнат назариясидан босламасак, капиталистлар меҳнат жараёнида иштирок этмасдан туриб, умумий маҳсулотнинг бир қисмини ўзлаштиришни исботлаб бера олмаймиз (яъни эксплуататсия манбаи йўқолади). Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling