Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
А.Сен-Симон француз хаёлий сотсиализмининг асосчиси
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Француа Мари Шарл Фуредир (1772-1837 йй.).
- Роберт Оуеннинг (1771-1858 йй.)
2. А.Сен-Симон француз хаёлий сотсиализмининг асосчиси
Францияда буржуа инқилобидан кейин капитализм яна тез ривожланди. Жамият олдида доимий равишда кундаланг бўлиб қолган янги саволларга француз мутафаккири Сен- Симон биринчи бўлиб жавоб беришга уринди. А.К.Сен-Симон Анри Клод де Ребруа Сен-Симон (1760-1825 йй.) Франция хаёлий сотсиализмининг намояндаси бўлиб, 1789-1794 йиллардаги француз инқилоби билан замондош эди. У аристократлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, қуйидаги машхур асарларнинг муаллифидир: «Саноат системаси хакида», «Инсон хакидаги фан очерклари», «Саноат ёки сиёсий, маънавий ва фалсафий мулохазалар», «Янги христианлик» ва бошқалар. Сен-Симон махсус иқтисодий тадқиқотларни амалга оширмади, балки асосий эътиборни ижтимоий мҳаммоларга қаратди. У бутун яхши жамият тўғрисидаги умидини ақ - идрокка, маърифатга боғлади; у инсоннинг адл-идрокини тарихий жараённинг тўла хокими ва рахбари сифатида билди, жамиятни яхши тарзда қайта қуриш юлларини ташвиқот қилишни эса ўз таълимоти амалга оширилишининг бош воситаси деб ҳисоблади.Француз маърифатпарварларидан фарқ қилиб, Сен-Симон ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти, мулкчилик формалари каби иқтисодий факторларга катта бахо берди. У «Илк давр», «Қулчилик», «Ўрта асрлар», «Ҳозирги давр» ва «Олтин аср»ларни алоҳида ажратиб, ижтимоий-иқтисодий форматсияларни кўрсатиб ўтди. «Ҳозирги давр» (яъни ХМХ асрнинг иккинчи ярми) ўтиш даври деб белгиланиб, «...бу даврда, деб ёзади Сен-Симон, олимлар, тадбиркорлар ва ишчилардан иборат саноатчилар шаклланади, улар қирол хукумати билан биргаликда одил жамиятни барпо этишлари керак, бу эса ўз навбатида «Олтин аср»га кириб келишни таъминлайди.» Сен-Симон ўзининг тарихий консепсиясидан келиб чиқиб, ҳозирги даврни ўрганиб бориш учун ўтган даврга назар ташлаш кераклигини айтиб, «уар бир алоҳида олинган давр мулохазасида жуда юзаки, хатто нотўғри қисқача хулосаларларни беради, сўниб бораётган ўтмиш қолдиқлари тугилиб келаётган келажак билан қориштириб юборилади», деб кўрсатади. Тарихийлигига қарамай Сен-Симоннинг жамиятнинг ривожланиш консепсияси иделистик эди, чунки унинг асосини фан тараққиёти, онг ва ғоялар равнақи ташкил этади. Лекин унинг идеалистик тарихий консепсиясида айрим материалистик фикрлар ҳам йўқ эмас. Жумладан, Сен-Симон шаҳарлар, саноат ва савдонинг ривожланиши буржуазиянинг шаклланишига сабаб бўлганлигини, иқтисодий холат эса, мулкчиликка тобеъ бўлган, ўзига хос ижтимоий-тарихий формаларни вужудга келтиришини айтиб ўтади. «Хокимият ва бошқарунив белгиловчи қонун хам, - деб ёзади у, - меҳнат фаровонлигини тўлиқ таъминлай оладиган мулкчилик ва ундан фойдаланишни белгиловчи қонундек катта аҳамиятга эга эмас» (Хақиқатдаан ҳам, ҳозирги вақтда республикамиз ва қўшни мустақил республикалар иқтисодий тараққиётида мулкчилик ва мулкчилик формалари хақида қабул қилинган қонунлар аҳамияти катталигини эсланг).Сен-Симоннинг бўлажак адолатли жамияти индустриал система деб номланиб, у индустриал жамият йирик саноат ишлаб чиқариши базаси асосида ривожланади, саноат - алоҳида режа асосида, бошқарув эса ягона индустриал марказ орқали амалга оширилади деб ҳисоблаган эди. Саноат ишлаб чиқаришининг тараққиёти ва маҳсулотларни тақсимлаш олимлар томонидан олиб борилади. Катта тажрибага эга бўлган саноат капиталистлари бошқарувни ташкил қилиш билан машғул бўладилар, ишчилар эса ишлаб чиқариш режаларини бажариш учун астойдил меҳнат қилишлари зарурдир. Сен-Симон янги ижтимоий ташкилотни вужудга келтиришда, айниқса саноатда анархияга (хокимиятсизликка) юл қўймаслигига ва режа асосидаги марказий бошқарувга катта эътибор беришни таклиф этади. Сен-Симон қарашларига кўра, эркин рақобатга асосланган ижтимоий тузум бу тугаб бораётган феодализмдан янги идеал жамиятга ўтиш давридагина эмас, балки инқилобий харакатлардан холи тинч ва тез суръатларда ижтимоий тенгликка асосланган «индустриал жамият»га ўтиш даври ҳамдир. Адолатли «индустриал жамият» қурулиши хақидаги ўзининг мулохазаларида у илму-фан ва илғор назарияларга юқори бахо бериб, бўлғуси янгиликларни тарихий муқаррар деб ҳисоблайди. Шу билан бир қаторда Сен-Симон ўзининг «индустриал жамият» ида бошқа хаёлий сотсиалистлар каби қарама-қарши синфларни йўқолиб кетиши ва хокимият томонидан сиёсий функсияларга нисбатан иқтисодий функсияларга катта эътибор беришини тахмин қилади. Лекин шуни алоҳида қайд этиш зарурки, хаёлий сотсиализмнинг бошқа барча вакиллардан фарқ қилиб Сен-Симон сотсиализмда хусусий мулкчилик бўлишини инкор этмайди, балки айнан хусусий мулкчилик ва ундан фойдаланишни тартибга соладиган қонун зарурлигини кўрсатиб ўтади. Шунингдек, олим ўз қарашларида анархияга инсонларга зиён этказувчи бошқарув деб қараб уни танқид қилади. У мавжуд ўзгаришлар тезлик билан ривожланиб давлатнинг тўлиқ камолатини таъминлайди, инсонлар эса эришишлари мумкин бўлган тенглик ва айниқса мул- кулчиликка фақат шу «индустриал жамият» ёрдамида этиб борадилар дейди. Гарчи Сен- Симон янги ижтимоий тузумнинг хаддан ташқари мужмал манзарасини тасвирлаган, шу жамиятга боришнинг нотўғри юлини кўрсатган бўлса ҳам, унинг баъзи тахминлари катта келажакка молик эди. У пролетариатнинг назариётчиси эмас эди ва шу сабабли унинг тарихий ролини тушунмади. Айни вақтда у ишчилар аҳволининг нақадар оғирлигини кўрди. «Менинг мақсадим,- деб ёзган эди у, - Эвропадагина эмас, бутун дунёда ҳам шу синфнинг қисматини энгиллаштиришдан иборат». У давлатни «одамларни бошқариш қуроли»дан ишлаб чиқаришни ташкил этиш, фан ва санъат тараққиётини таъминлаш, яъни «нарсаларни бошқариш қуроли»га айлантириш, тартиб, осойишталикни назорат қилишни эса жамоатчиликка топшириш керак деган ғояни илгари сурди. Сен-Симоннинг янги индустриал тизими сотсиалистик жамият эмас эди, чунки унда хусусий мулкчилик, капитал жамғариш, банкирлар ва тадбиркорлар синфлари ҳали мавжуд эди. Бу эса ўз навбатида умумхалқ меҳнатига асосланган режали кенг ишлаб чиқаришни инкор этади. Сен-Симон асарларининг асосини капитализмни танқид ташкил этади. У ишлаб чиқариш ва тақсимотдаги анархияни, рақобат, ҳалқ оммасининг қашшоқлашуви ва ишчиларнинг аянчли ахволдалигини капитализм иллати деб ҳисоблайди. Олим ишчилар, капиталистлар ва савдогарларни бир синф вакиллари деб, уларни индустриаллар деб атади. Феодал жамиятининг хоким синфлари бўлган дворянлар, рухонийлар ва бошқа амалдорларни эса бефойда, кераксиз синфлар деб ҳисоблади. Шуни айтиш керакки, Сен- Симон капитализмни илмий равишда танқид қилмади. У буржуа жамияти буйсуниши зарур бўлган иқтисодий қонунларни эътибордан четда қолдирди. Сен-Симон таълимотларини ташвиқот қилишда унинг шогирдлари О.Родриг, В.Анфонтен ва О.Базарлар катта рол уйнадилар. Улар «Сен-Симон таълимоти» китобини нашр қилдириб, унинг назарий қарашларини бойитдилар. лекин бу олимлар ҳам буржуажамиятининг асосий синфлари ва улар ўртасидаги синфий кураш моҳиятини тўлиқ тушунмадилар, натижада 19- асрнинг 30-йилларига келиб, Сен-Симон мактаби тор доирага айланди ва тарқалиб кетди. Француз хаёлий сотсиализмининг яна бир йирик намояндаси Француа Мари Шарл Фуредир (1772-1837 йй.). У Безансон шахрида савдогар оиласида дунёга келиб, бутун хаёти мобайнида савдо билан шуғулланди. Бўш вақтларида ўз маълумотини ошириб, мустақил равишда физика, астрономия ва фалсафа фанлари билан шуғулланди, ижтимоий тадқиқотларни амалга оширди. Шарл Фуре ўзининг «Тўғри харакат ва муштарак такдирлар назарияси», «Умумий бирлик назарияси», «Савдо қаллоблиги хакида», «Янги саноат дунёси ва ижтимоий дунё» номли асарлари ва қатор мақолаларида капиталистик жамиятни кескин танқид қилди ва ижтимоий адолатли жамият барпо этиш дастурини ишлаб чиқди. Унинг тасвирлашича, инсон ўзи яшаётган жамиятнинг барча ярамас иллатларидан тозаланиши лозим, шундай ижтимоий тузум ўрнатиш керакки, бу тузум инсоннинг камол топишига, эхтиросларини тўлиқ намоён қилишига, эҳтиёжларини қондиришга имконият берсин. Ф.М.Ш.Фуре кишилик жамиятининг тарихий ривожланишини ўрганишга ўзининг катта хиссасини қўшди. Англия хаёлий сотсиализмининг вужудга келиши ва ривожланиши Роберт Оуеннинг (1771-1858 йй.) хаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқдир. Р.Оуеннинг «Жамиятга янгича караш ёки характерни шакллантириш хакида тажрибалар», «Янги ахлоқий дунё китоби», «Адолатни алмашув бозори», «Улуғ миллий хунар иттифоки» асарларида унинг сотсиалистик лойихалари баён этилгандир. У капиталистик жамиятни танқид қилиб, унинг ҳалқга қарши моҳиятини очиб беради. Барча мулкни умумнинг мулкига айлантирадиган, қашшоқлик йўқоладиган, меҳнат жафо- зулматдан бахт-саодатга айланадиган коммунистик жамоалар тузиш фикрига келди. Шу мақсадга халақит берадиган учта тўсиқ бор дейди у. Бу учта иллат: хусусий мулк, дин ва буржуача никохдир. Бироқ олим капиталистик тараққиётнинг объектив қонунини тушунмади, синфлар курашини инкор этди. Янги тузум янги юл билан ёки тинч юл билан сурилади ва унга тинч юл билан утилади, деб ишонди. Р.Оуеннинг лойиха ва ижтимоий дастурлари француз хаёлий сотсиалистларидан фарқ қилиб, анча аниқ ва амалийлиги билан ажралиб туради. У ишчилар меҳнатини энгиллаштирадиган ёшлар ва сариялар меҳнатидан тунги иш вақтида фойдаланишни ман этган, рағбатлантиришни ташкил этган, у Англиянинг илк фабрика қонунчилигининг асосчиларидан эди. Р.Оуен иқтисодий қарашларининг характерли хусусияти шундан иборатки, у буржуа сиёсий иқтисодини инкор этган француз хаёлий сотсиалистларидан фарқ қилиб, ўз назарияларини яратишда Рикардонинг қийматнинг меҳнат назариясига таянади. У Рикардодан кейин қийматнинг асосий манбаи деб меҳнатни ҳисоблади. Хусусий мулк билан бир қаторда меҳнат билан капитал ўртасидаги қарама- қаршиликлар сабабчиси деб пул ҳисобланди. Р.Оуен қийматнинг сунъий ўлчови бўлмиш пулдан воз кечиб, меҳнат харажатларининг эквиваленти сифатида «ишчи пулларини» жорий этишни таклиф этади. У капиталистик ишлаб чиқаришни қайтадан тузиб «ишлаб чиқариш уюшмаларини» ташкил этишга харакат қилди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling