Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Янги тарихий мактаб ва "ижтимоий йўналиш"
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
4. Янги тарихий мактаб ва "ижтимоий йўналиш"
ХИХ-асрнинг иккинчи ярмида ҳам Германияда иқтисодиёт фани тарихий усул асосида ривожланмоқда эди. Немис иқтисодчилари бундан аввалги даврда иқтисодий адабиётда вужудга келган ан'аналарни давом эттириб, кучайтирдилар. Улар Германия ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ўзига хослигини акс эттириб, феодализм сарқитларининг узоқ вақтдан бери сақланиб келаётганлигини кескин танқид қилдилар. Шу давр Германия иқтисодий тадқиқотларида Янги тарихий мактаб етакчи ўринлардан бирини эгаллар эди. Ушбу мактабнинг етакчи олимлари, Густав Шмоллер (1838- 1917) бўлса, Лун Брентано (1844-1931), Вернер Зомбарт (1863-1941), Макс Вебер (1864-1921) ўзларининг ижтимоий йўналишлари билан "Янги тарихий мактаб" нинг илмий ишларини давом эттирдилар эдилар. Берлин университети профессори Густав Шмоллер ўзининг "Халқ хўжалиги тўғрисидаги умумий ма'лумот асослари" (1900-1904) номли асосий иқтисодий асарида тарихий мактабнинг асосий вакиллари В.Рошер ва Б.Гил'дебранднинг асосий қоидалари ва усулларини янада ривожлантирди. Бу иқтисодий амалиётдан уч хил фаолият турини: хусусий хўжалик, давлат хўжалиги ва диний хўжаликни алоҳида ажратиб кўрсатади. Биринчисида хусусий манфаат, иккинчисида жамият, ижтимоий манфаат ва учинчисида хайр-эҳсон асосий деб белгиланади. Умуман, Г.Шмоллернинг қарашларига давлатнинг белгиловчилик, етакчилик ролини кўрсатиш хосдир. Г.Шмоллер марксизмга қарши курашиб, ижтимоий ва синфий муаммоларни сиёсий иқтисоддан чиқариб ташлаб, уни халқ хўжалиги тарихи фанига айлантиришга уринди. У фактларни ва статистика манбаларини ўрганиш, халқ хўжалигидаги ходисаларни баён этиб беришни сиёсий иқтисоднинг бош вазифаси деб ҳисоблайди. Г.Шмоллер умуман халқ хўжалиги ўзгаришсиз қолаверади. деган фикрга асосланиб, унинг айрим бўғинларида жуз'ий ўзгаришлар бўлиши ҳақидагина гапириш мумкин, деб ҳисоблайди. Тадқиқотларнинг қат'иян рад этилаётган абстракт усулига қарама-қарши қўйилган эмпиризм (назарий машғулотлардан кўра амалий фаолиятга кўпроқ мойиллик) олим ва унинг издошларига хос хусусият эди. Г.Шмоллер иқтисодиётда одоб-ҳуқуқ омилини белгиловчи омил деб ҳисоблаб, ҳар бир халқнинг ҳаёт тарзи одоб қоидаларида, хўжалик ҳуқуқида ўзининг асосий ифодасини топади, деб та'кидлайди. Янги тарихий мактаб иқтисодчилари хўжалик турмушида буржуа-помешчик давлати ҳал қилувчи рол ўйнайди деб билар эдилар. Улар Германияда кучли миллий давлат ташкил этилиши тарафдори эдилар. Янги тарихий мактабнинг намояндалари "Синфий иноқлик" ғояларини ишлаб чиқиб, тарғиб қилдилар. Г.Шмоллер томонидан тузилган "Ижтимоий сиёсат уюшмаси"ннг фаолияти шу мақсадга хизмат қилар эди. Унинг етакчи назариётчилари университет профессорлари бўлиб, уларнинг дастурлари "кафедр-сотсиализм" (кафедрадаги сотсиализм) деб аталар эди. Ушбу дастурдаги бошланғич та'лимни мажбурий киритиш, болалар, ўсмирлар Г.Шмоллер ва аёллар меҳнатини давлат томонидан тартибга солиш, ишчиларни касаллик ва бахтсиз ходисалардан суғурта қилиш, қарилик ва меҳнат лаёқатларини йўқотган чоғида нафақа тўлаш каби ислоҳотчилик ғоялари сотсиалдемократлар орасида ҳам кенг ёйилди. Германияда Луно Брентано ҳам асосий назариётчилардан ҳисобланиб, "Янги тарихий мактаб" нинг либерал қанотига бошчилик қилди. Ўзининг "Классик сиёсий иқтисод" (1888й.), "Тарихда аҳлоқ-одоб ва халқ хўжалиги"(1894й.) номли асосий асарлари билан иқтисодий фан тараққиётига катта хисса қўшди. Л.Брентано Г.Шмоллер каби иқтисодиётда аҳлоқ ва ҳуқуқ омиллари белгиловчи рол ўйнайди деб ҳисоблаб ишлаб чиқариш ва унинг табиий ва ижтимоий жиҳатларига э'тибор бермайди. У айрибошлаш консепсиясининг тарафдори бўлиб реализитсия ва айрибошлаш шароитларининг ўзгариши хўжалик турмушида ва ишлаб чиқариш шаклларида белгиловчи аҳамиятга эга бўлади деб ҳисоблайди. Л.Брентано либерал капиталистларнинг манфаатларини ифода-лаб, немис ишчилар сифининг инқилобий-сиёсий чиқишларига қарши эди. У ўзининг либерал "ижтимоий иноқлик" деб номланган ислоҳотлар дастурида инглиз тредюнионлари (касаба уюшмалари) тажрибаларидан кенг фойдаланишни таклиф қилади. Жумладан, касаба уюшмалари фабрика қонунлари ёрдамида ишчилар ўртага ташлаган талабларни қондиришда фойдаланиш билан бирга уй жой қурилиши ва матлубот кооперацияларида ҳам турли масалаларни ҳал этишда кенг фойдаланишлари зарур деб ҳисоблайди. Л.Брентано ҳам давлат сотсиализми ғояларини ўз ҳолича талқин қилиб тоборо кенг тус олаётган ишчилар ҳаракатларини ма'лум даражада жиловлашга ҳаракат қилар эди. Лекин Брентано тимсолида Янги тарихий мактаб ўзининг юксак чўққиларига ҳам ҳали етгани йўқ эди. Унинг ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишга қаратилган "синфий иноқлик" назарияси ислоҳотчилик оқимидаги ижтимоий мактаблар, институтсионализм йўналиши учун аосий манба ролини ўйнади, холос. Г.Шмоллернинг шогирди Вернер Зомбарт ҳам Янги тарихий мактабнинг асосий вакилларидан эди. Берлин университетининг профессори Зомбарт ўзининг К.Марксга яқинлигини кўрсатиш мақсадида "Ҳозирги замон капитализми" китобида "Мени Шмоллердан К.Маркс ажратиб туради", деб ёзган эди. У К.Маркснинг олимлигини унинг револутсионлигидан ажратишга уриниб, марксизм асосчиси та'лимотидаги мана шу икки негизнинг бир-бирига зидлиги тўғрисидаги фикрни кўтариб чиқди. Шунингдек, марксча сиёсий иқтисоднинг иқтисодий категорияларини ҳақиқий мазмундан маҳрум этиб, ўз ҳолича та'рифлади. Чунончи, қийматнинг меҳнат назарияси "ишнинг ғояси" деб э'лон қилинди ва фикран мантиқий бир ишдан иборат деб кўрсатилди. Зомбарт ишлаб чиқаришнинг уч омили хусусидаги назариянинг тарафдори бўлиб (капитал, меҳнат, ер), антагонистик зиддиятлар ва иқтисодий инқирозларнинг муқаррарлигини инкор этди. У ўз асарида ижтимоий-иқтисодий форматсиялар тўғрисидаги та'лимотни ва айниқса пролетариат диктатураси назариясини инкор қилди. Марксизм назариясига Зомбарт сотсиал плурализм (лотинча плуралис - кўпфикрлилик) деб аталган консепсияни қарама-қарши қўйди. У жамиятнинг тараққиёти сотсиализм сари бораётгани йўқ, балки хўжаликнинг кўпгина эски ва янги шаклларини ўз ичига оладиган мураккаб иқтисодий система сари боряпти, деб кўрсатди. Со-сиал плурализм консепсияси Зомбартнинг фикрича, жамият ҳақиқий тараққиётга мос равишда капитализм ҳаётининг мустаҳкамлиги ва узоқ давом этишини исботлаши керак эди. Зомбартнинг иқтисодий қарашлари бора-бора реаксион тус олиб кетди. И Жаҳон уруши йилларида у очиқдан-очиқ милитаризм ва шовинизм томонидан туриб, Германия империализмининг мафкурачисига айланди. Унинг асарлари эса немис фашизми мафкурасининг шаклланишига кўмаклашди. Айниқса, "Немис сотсиализми" (1934) китобида Зомбарт гитлеризмни ошкора мактаб ёзди, фашизмнинг инсон зотига нафратдан иборат доктринаси барча бандлари билан бирдам эканлигини билдирди. Унинг фашизмга яқинлиги Янги тарихий мактаб вакиллари орасида ягона жиддий камчилик эди. Макс Вебер ҳар томонлама ма'лумотли ва кўпқиррали олим эди. У фалсафа, тарих, сотсиология ва иқтисодиёт фанларининг ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг ижодида тарихий мактаб ўзининг энг юқори поғонасига кўтарилди. М.Вебер ҳаммадан кўпроқ даражада нотўғри фикрга асосланган миллатчилик ва бир тарафлама "тарихий усул"дан озоддир. Унинг ижодида ҳеч қандай қийинчиликсиз халқларнинг иқтисодий ҳаётининг ривожланиш йклларидаги қийинчиликларни енгиб, миллий хусусиятлар ва ан'аналар орқали конкрет тарихий шароитлар, миллий характерлар ва уларнинг маданияти қандайдир умумий қонун асосида белгиланади, деган фикрни кўриш мумкин. Ўзининг дастлабки асарларида М.Вебер тарихий фанларга фақат баёнчилик етарли эмаслигини кўрсатди. У юксак бенуқсон типлар консепсиясини илгари сурди. Юксак ва бенуқсон тип - бу ўз моҳиятига кўра олим шакллантирган конкрет фактлар ва у ёки бу халқнинг тарихий ривожланиш жараёнларини Макс Вебер тушунтириб бериши учун тузадиган муаян схемасидир. М.Вебернинг ХВХВИ асрларда Европанинг хўжалик бурилишига деформатсиянинг та'сири соҳасидаги изланишлари фанда жуда катта из қолдирди. Бу изланишларнинг марказида "Протестант этикаси ва капитализм руҳи" асари туради. Ма'лум ма'нода Вебер Зомбарт амалга ошира олмаган ишни, я'ни фундаментал тарихий-иқтиcодий асарини яратди. Бу китоб саёҳатчининг келажак ҳақидаги ёзувлари эмас, балки космосдан туриб кузатиши эди. ХУЛОСА Ф.Лист ва тарихий мактаб намояндалари ўз асарлари ва услубиятлари билан Германияда иқтисод фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Лист асарларининг бетакрорлиги ва илмий аҳамияти хўжалик сиёсий муаммоларини чуқур таҳлил қилишда ҳамда кам ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш қийинчиликларини олдиндан кўрсатиб беришда ўз ўрнини топади. Ф.Листнинг трактати тўртта асосий китобдан иборат бўлиб, "Тарих", "Назария", "Системалар" ва "Сиёсат" деб номланади. Биринчи китобда у Европа халқларининг иқтисодий тарихини ўрганиб, зарур хулосалар чиқаради. Иккинчи китоб олимнинг иқтисодий қарашларининг назарий асосларини кўрсатиб беради. Учинчи китобда Лист сиёсий иқтисоднинг бир нечта системаларини кўриб чиқади. Жумладан, меркантилистлар, физиократлар системалари билан бир қаторда саноат системаси мавжудлигини кўрсатиб ўтади. Ф.Лист хўжалик ривожланишини, я'ни тараққиётининг турли босқичларини кўрсатар экан, умумий қонуниятларни э'тибордан четда қолдиради. Лекин у ўз қарашларини тарихий-географик, миллий шароитлардан келиб чиққан ва ҳамма учун умумий бўлган ҳолатларни тасдиқловчи манбаларни аниқ кўрсатиб ўтди. Шунингдек, миллий саноат, миллатнинг саноат тарбияси ва айниқса ташқи савдо тараққиёти муаммолари кенг илмий таҳлил қилинди. Ф.Лист томонидан бир даврнинг ўзида турли мамлакатлар тенг ривожланиши мумкин эмаслигининг илмий асосланиши катта аҳамиятга эга бўлди. Тарихий мактаб олимлари иқтисодий фан ривожи йўлида кўп ишларни амалга оширдилар. Улар ўз асарларида тарихий ва статистика манбаларини кенг қўллаган бўлсалар-да, айрим ҳолларда юзаки баёнчиликни ҳам учратишимиз мумкиндир. Лекин шуни айтиш зарурки, Б.Гил'дебранднинг "Ҳозирги замон ва келажакнинг сиёсий иқтисоди" ва К.Книснинг "Тарихий усул нуқтайи назаридан сиёсий иқтисод" номли китоблари нашр қилиниши иқтисодий та'лимотлар тарихида тарихий мактаб ўрнини мустаҳкам белгилаб берди. Ушбу мактабнинг "тарихий" усулига хос хусусиятларни В.Рошер қуйидагича белгилайди: 1. Халқлар иқтисодий масала деганда нимани тушунади? Улар иқтисодий соҳада нималарга эришганликларини амалда кўрсатиш; 2. Фақат замонавий иқтисодий муносабатларни кузатиш билан чекланмаслик; 3. Барча халқларга хос иқтисодий ходиса ва ҳаракатларни таққослаб танқид қилиш. Бу соҳада айниқса қадимги халқларга э'тибор бериш; 4. Иқтисодий муассасаларни мақтамаслик ва ҳақорат қилмаслик, чунки улардан айримларигина барча халқлар учун фойдали ёки зарарлидир. Шундай қилиб, тарихий мактаб вакиллари тарихий ривожланиш, эволутсия ва босқичлар кетма-кетлигини э'тироф этиб, иқтисодий қонунларни э'тибордан четда қолдирдилар. Тарихий мактаб фаолияти барча камчиликлардан қат'и назар катта э'тиборга лойиқ бўлди. Бу мактабнинг ўзига хос усулини немис иқтисодчиларининг кейинги авлоди ўз ижоди билан давом эттирди. ХИХ асрнинг 70-йилларида иқтисодий та'лимотлар тарихи фанида бир нечта назарий мактаблар вужудга келдики, улар ўз мақсад, вазифалари ва услубиятлари билан ўзаро фарқ қилар эдилар. Германиядаги янги тарихий мактаб ҳам худди ана шундай я'ни янги йўналишни илмий асослашга ҳаракат қилган ва классик назариётчиларни аёвсиз танқид қилган назарий мактаблардан бири эди. Ушбу мактаб иқтисодчилари класциклар фикрича қарши иқтисодий қонунларнинг нисбий эканлиги, тарихийлик нуқтайи назаридан вақтинча эканлигини ҳамда итимоий ва табиий факторларги мос равиҳда шартли эканлигини кўрсатиб бердилар. Шунингдек класцикларнинг "иқтисодий инсон" ғоялари ҳам танқид қилиниб, ундаги инсонларнинг хўжалик фаолияти - хулқига хос кечинмалари (ижтимоий манфаат, оилавий ғамхўрлик, меҳрибонлик, бурчни ҳис этиш, урф-одатлар ва бошқалар) э'тибордан четда қолмаганлигини алоҳида та'кидладилар. Ва ниҳоят, улар классик мактабга хос бўлган абстракция ва дедуксия услубларидан кенг фойдаланиш ўз навбатида илмий кузатиш ва индуксия услубларидан етарли фойдаланмасликка асосий сабаб эканлигини кўрсатиб бердилар. ҳақиқатан ҳам, янги тарихий мактаб олимлари қўллаган ва иқтисодиёт фанидаги янгича тарихий усуллар ушбу мактаб эришган ижобий ютуғларга асосий сабабчи эди. Чунки бир қанча маротаба нашрдан чиққан фундаментал тарихий-иқтисодий монографиялар на фақат оддий илмий ишлар сифатида, балки бу изланишлар натижаси, қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ўз ўрнини топди. Шу ўринда таниқли иқтисодчи олим Я.С.Ядгаровнинг ёзишича, тарихий мактаб хўжалик ҳаёти эволутсиясини илмий ўрганган янги тарихий мактабнинг ўтмишдоши бўлган бўлса, ўз навбатида бу мактаб ҳозирги замон иқтисодиёт фанидаги институтсионал йўналиш я'ни америка ижтимоийинститутсионал мактаблари шаклланишига ижобий та'сир кўрсатган эди. Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 1.ХИХ асрнинг ўрталарида Германиянинг иқтисодий ривожланиши хусусиятларини айтиб беринг. 2.Ф.Листнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида нималарни биласиз? 3.Ф.Лист иқтисодий та'лимотлар тарихи фанида қайси йўналишга асос солди? 4.Ф.Листнинг асосий иқтисодий асари қандай номланади ва унда кўтарилган бош мавзу нималардан иборат? 5.Ф.Лист та'лимотида хўжалик тараққиётининг тарихий босқичлари қандай ифодаланади? 6.Тарихий мактабнинг асосий вакиллари кимлар? Улар ҳақида ма'лумот беринг. 7.В.Рошернинг асосий иқтисодий асари, унинг услубияти нималардан иборат? 8.К.Книснинг тарихий мактаб ривожига қўшган ҳиссаси ва услубиятини тушунтириб беринг. 9.Б.Гилдебранд таклиф этган инсоният тараққиётининг системаси қайси хусусиятлари билан ажралиб туради? 10.Тарихий мактабнинг иқтисодиёт фани ривожига қўшган ҳиссаси ва йўл қўйган камчиликлари ҳақида гапириб беринг. 11.ХИХ асрнинг 70-йилларида шаклланган қайси назарий мактабларни биласиз? 12.Бу даврда марксистик та'лимотга қарши янгича илмий таҳлилни майдонга ташлаган олимлар кимлар? 13.Янги тарихий мактаб асосчилари ҳақида нималарни биласиз? 14.Г.Шмоллер ва Л.Брентанонинг иқтисодий мавзудаги асосий асарлари ва услубияти ҳақида гапириб беринг. 15.Ижтимоий-сиёсат уюшмасининг асосий вазифалари нимадан иборат? 16.В.Зомбарт ва М.Вебернинг асосий иқтисодий асарлари қайсилар? 17.Енг янги тарихий мактаб ёки ижтимоий йўналиш назарий мактабининг асосий хусусиятлари нималардан иборат? Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling