Оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари


Download 25.53 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi25.53 Kb.
#1258725
TuriДиссертация
Bog'liq
Xusniddin aka


Мустақил изланувчи Байжонов Фурқат Бахрамовичнинг “Оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари” мавзусидаги 13.00.09 – Ижтимоий педагогика ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига
ТАҚРИЗ
Дунёда ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижтимоийлашувини барқарор ривожланиш муҳитида таъминлаш бўйича халқаро миқёсда инновацион илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Умумтаълим мактабларининг асосий ижтимоий вазифаларини амалга оширишда ўқувчи ўғил-қизлар онгида гендер тенглик тушунчасини шакллантириш, хусусан, ўғил ва қиз болалар гендер маданиятини юксалтиришнинг оммабоп, амалий жиҳатдан қўллашга қулай технологияларини амалиётга жорий этиш тақозо этилади. Бу эса, жамият муносабаатларида гендер назарияси нуқтаи назардан қарашнинг жорий вақтдаги кўринишини очиб беришсиз, улғайиб келаётган ўқувчи йигит ва қизларга касб танлаш ва оила қуриш каби масъулиятли вазиятларда амалий кўмак беришсиз амалга ошмайди. Таълим ва ижтимоий институтларнинг ўзаро фаолият бoғлиқлигида ўқувчиларнинг гендер маданиятини ривoжлaнтириш мақсадли ҳамкорлик билaн бoғлиқ бўлиб, бу йўналишда медиа муҳитни ярaтишни, ўқитувчиларнинг индивидуaл инновацион фаолиятини тaркиб тoптиришни тaқoзo этaди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 25 январдаги
ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил
29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”, 2020 йил 6 июлдаги 422-сон “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросига муайян даражада хизмат қилади.
Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар киритилган.
Тадқиқотнинг мақсади оила ва умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантириш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари: “эркаклик” ва “аёллик” тўғрисидаги тушунчалар негизида ўспирин ўғил ва қизларнинг шахс сифатида шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий омиллар ва тамойилларни аниқлаш, ўспирин ўғил ва қизлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик шарт-шароитларини илмий асослаш, ўспирин ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришда оила ва мактаб ҳамкорлигини кучайтиришнинг самарали механизмларини такомиллаштириш, оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг инновацион технологияларини жорий этишга оид педагогик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Диссертациянинг биринчи боби “Оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида юқори синф ўқувчиларининг гендер маданиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган бўлиб, уч бўлимдан иборат. Мазкур бобда замонавий “гендер” атамаси oила ва умумтаълим мактабларида гендер тенглик масалалари, Оила ва умумтаълим мактабларидаги юқори синф ўқувчиларини гендер маданиятини шакллантиришнинг хорижий тажрибаси ҳамда оилада ва умумий ўрта таълим мактабларидаги юқори синф ўқувчиларини гендер маданиятини амалдаги ҳолати тадқиқ этилган.
Диссертатсиянинг “Оила ва умумий ўрта таълим мактаблари ҳамкорлигида юқори синф ўқувчиларида гендер маданиятни шакллантириш механизмлари” деб номланган иккинчи бобида оила ва умумтаълим мактабларидаги юқори сниф ўқувчиларини гендер маданиятини ривожлантириш технологиялари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчиларини гендер маданиятни шакллантириш модели ёритилган.
Диссертациянинг “Оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг таҳлил қилиш” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил этиш методикаси ва тажриба-синов ишлари натижалари ҳамда таҳлили ёритиб берилган.
Назарий қоидаларни тасдиқлаш учун муаллиф томонидан экспериментал тадқиқотлар ўтказилган, тадқиқотдан кўзланган мақсад оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришдан иборат этиб белгиланган.
Експериментал маълумотларнинг ишончлилигини тадқиқот жараёнида замонавий восита ва методикалардан самарали фойдаланилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Назарий қоидалар фундаментал ва амалий фанларнинг маълум натижаларига асосланган. Диссертант тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўртача аҳамиятлилик даражасини қиёслаш учун математик-статистика таҳлил методларидан саводли фойдаланган.
Ишнинг охирида келтирилган умумий хулоса қисми ишнинг барча назарий фикрларни умумлаштиргани билан аҳамиятли. Тадқиқотчининг диссертация юзасидан чиқарган хулосалари ишнинг мазмун-моҳиятига мутаносиб.
Тадқиқот ишида қуйидаги ютуқларга эришилган:
1. “Эркаклик” ва “аёллик” тушунчаларини ўспирин ўғил ва қизларга моҳиятан тушунтиришга мўлжалланган “Оила ва гендер” оммабоп мобил илова яратилган ва жорий этилган;
2. 9-11 синф болаларида гендер муносабатларни дарсдан ташқари пайтларда ижобий таркиб топтиришнинг дидатик таъминотини кучайтиришга йўналтирилган “Гендер муносабатларни барқарорлаштириш” номли ўқув мажмуа ишлаб чиқилган ва жорий этилган;
3. Қадриятлилик, узвийлик тамойилларига асосланган тарбиявий таъсир жараёнини ташкил этишга мўлжалланган машғулот ишланмалари яратилган ва маҳаллалар кесимида жамоатчиликнинг диалогли муҳитига жорий этилган;
4. “Гендер таълими”, “гендер сиёсати”, “гендер маданияти”, “ижтимоий стереотип” каби ижтимоий муносабатларга оид тушунчаларнинг оммабоп контекстдаги визуал ифодалилигини таъминлашга мўлжалланган ижтимоий буклетлар, флайерлар ишлаб чиқилган кенг жамоатчиликка тақдим этилган.
Диссертация ютуқларини эътироф этган ҳолда айрим камчиликларни ҳам кўрсатиб ўтамиз:

  1. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган моделнинг моҳияти ёритилишда асосли ўринлар батафсил очиб берилиши лозим эди.

  2. Диссертацияда айрим ўринларда адабий тил меъёрларига тўлиқ риоя қилинмаган. Жумладан, айрим ўринларда имловий ва ишоравий хатолар кўзга ташланади.

  3. Ишда таҳрир талаб ўринлар, қайтариқлар ва ғализ жумлалар учрайди.

  4. Фойдаланилган адабиётларнинг ҳавола рақамлари қўйилмаган. Бу рўйхатни янада кенгатириб энг сўнгги адабиётлар, жумладан интернет манбаларини ҳам қўшиш тавсия этилади.

  5. Ишнинг фасл ва бобларининг номини қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

  6. Хорижий адабиётлар таҳлилини бироз кучайтириш ва шахсий муносабатни ҳам билдириб ўтиш ишнинг илмий қимматига ижобий таъсир қиларди.

  7. Диссертациянинг хулоса қисмини янада илмий-назарий фикрлар билан бойитиш талаб қилинади.

Бу камчиликлар ишнинг илмий қийматига таъсир қилмаса-да, кейинги жараёнларга қадар бартараф этилади деб умид қиламиз. Муаллифнинг эълон қилинган мақолалари ва автореферат диссертациянинг асосий моҳиятини ўзида ифода этган. Шуларни ҳисобга олиб, Байжонов Фурқат Бахрамовичнинг диссертация ишини ниҳоясига етказилган, якунланган илмий тадқиқот деб ҳисоблаш мумкин.
Тадқиқотчи Байжонов Фурқат Бахрамовичнинг 13.00.09 – Ижтимоий педагогика ихтисослиги бўйича “Оила ва умумтаълим мактаблар ҳамкорлигида ўспиринлар гендер маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик асослари” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ОАК томонидан қўйилган барча талабларга тўлиқ жавоб беради ва унинг муаллифи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман. Юқорида кўрсатилган айрим камчиликларни тузатиш диссертантга қийинчилик туғдирмайди. Ишни кейинги босқичга тавсия этиш мумкин.
Маҳалла ва оила имий-тадқиқот”
институти катта илмий ходими,
педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳ.Норқулов
Download 25.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling