Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Тарихий мактаб (В.Рошер, К.Книс ва Б.Гилдебранд)
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
Тарихий мактаб (В.Рошер, К.Книс ва Б.Гилдебранд)
Ф.Лист тарихий мактаб ўтмишдоши (салафи) бўлди. Шу мактабнинг ўзи ХИХ асрнинг 40-йилларида вужудга келди. Унинг намояндалари сиёсий иқтисоднинг ягона назарияси бўлиши эҳтимолининг ўзини рад этдилар. Улар барча капиталистик мамлакатлар учун умумий бўлган обйектив иқтисодий қонунларни писанд қилмадилар. Тарихий мактаб абстракт усулини рад қилиб, уни ошкора эмпиризм (амалий ҳаётга мойиллик) билан алмаштирдилар. Иқтисодий субйективизм бу мактабнинг ўзига хос хусусиятидир. Тарихий мактаб усулининг мана шу ҳамма хусусиятлари шу билан изоҳланадики, бу мактаб намояндалари ҳатто вулгар - мадҳиябозлик нусхасидаги сиёсий иқтисоднинг ҳам назарий асосларини тугатиш учун жонжаҳдлари билан курашдилар. Бу мактаб назариётчиларига Ф.Лист та'лимоти кучли та'сир ўтказди. Биз буни қуйидаги ҳолатларда сезишимиз мумкин: 1. Тарихий мактаб вакиллари сиёсий иқтисодни хўжалик ривожланишининг умумий қонунларини ўрганадиган фан деб эмас, балки давлатнинг етакчилик ролини э'тироф этган миллий хўжалик ҳақидаги фан деб ҳисобладилар; 2. Улар классик мактабга ва унга эргашувчиларга танқидий ёндашдилар, абстракция усулига қарши чиқдилар; 3. Улар мамлакат иқтисодий ривожланишини босқичма-босқич олиб бориш консепсиясига асосландилар. Лекин тарихий мактаб вакиллари Листдан илгарилаб бориб, сиёсий иқтисодда алоҳида тарихий усулни яратдилар. Тарихий мактабнинг ғоялари тобора тушунарли бўлиб боради, чунки бу иқтисодий та'лимотларнинг негизлари Англиядаги рикардочилар ва Франциядаги Сей мактаби қарашларига яқин туради. Шунингдек улар иқтисодий фан марказида ма'навий ва психик мураккаб, миллий ва тарихий хусусиятли конкрет киши бўлишини истар эдилар. Шу асосда иқтисодий фаннинг асосий йўналишини тарих, этика, ҳуқуқ, психология ва этнография фанларига алмаштирадилар, я'ни жамият иқтисодий тараққиётининг обйектив қонунларини билишни рад этадилар. Иқтисодий та'лимотлар тарихи фанида тарихий мактабни уч таниқли олимлар: Рошер, Книс ва Гилдебрандларннг ижоди билан боғлаб ўрганилсада, бу йўналишда яна бошқа кўпгина олимлар ҳам иш олиб борганликларини айтишимиз зарурдир. Шундай бўлса ҳам, бу профессорлар тарихий мактабнинг асосий намояндалари бўлиб, иқтисодий назарияга катта ҳисса қўшдилар. Геттингем ва Лейпсиг дорилфунунларининг профессори Вилгелм Георг Фридрих Рошер (1817-1894) Германиядаги тарихий мактабнинг асосчиси ҳисобланади. 1843 йилда у "Тарихий усул нуқтайи назаридан сиёсий иқтисод курсининг қисқа асослари" китобини чиқарди. Иқтисодий қонунларнинг обйективлигини рад қилиш бу та'лимотнинг ўзагидир. В.Рошер ижтимоий иқтисодиётнинг умумий қонунияти йўқ, балки фақат иқтисодий омиллар тараққиётининггина қонунлари бор, деб да'во қилган эди. Сиёсий иқтисод миллат олдида бурч туйғусига эга бўлган ма'навий фандир. В.Рошер сиёсий иқтисод предметини та'рифлашда Листнинг системасини тўла-тўкис қабул қилиб олиб, жамият аста-секин ривожланади деб ҳисоблади ва синфий кураш мавжудлигини инкор этди. Рошер урушнинг мадҳиячиси эди, у урушни табиий ҳолат деб ҳисоблади ва Германияни мустамлакалар ва та'сир доираларини босиб олишга чақирди. Рошер тарихий физиологик деб аталадиган усулни ишлаб чиқди. Бу усул капитализм тараққиётининг пруссча йўлини, унга хос бўлган феодал сарқитларни (деҳқонларнинг ер эгаларига бўйсуниши, хунармандларнинг уюшмаларига ва табақаларига хос чеклашларини) тарихан оқлашдан ва кўкларга кўтариб мақташдан, фактларни тўплашдан ва шу фактларни тарихий ўхшашликлар асосида изоҳлашдан иборат. Ўзининг назарий қоидаларида Рошер қийматни исте'мол қийматидан (фойдалиликдан) иборат деб билди, капитал деганда унумли исте'мол учун мўлжалланган ҳар қандай меҳнатни тушунди. Ж.В.Сейнинг ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини В.Рошер тарихий усул позитсияларида туриб талқин этди. Фойдани капиталистлар меҳнатининг натижаси деб э'лон қилиб, даромадларни тақсимлашда уйғунлик ҳукмронлик қилади, тенглик эса иқтисодий тараққиёт омили бўлиб хизмат қилади деб ҳисоблади. Иқтисодий категорияларни талқин этишда Рошер аслида одамларнинг буюмга бўлган муносабатини кўрди. Гарчи у классик мактаб қоидаларини ўзгартирган бўлса ҳам, аммо расман ҳали бу мактабнинг мероси билан алоқани уза олмаган эди. Унинг издошлари ва маслакдошлари ундан илгарилаб кетишди. Тарихий мактаб ғояларини Карл Книс (1821-1892) жон-жаҳди билан ўрганди. 1853 йилда унинг "Тарихий усул нуқтайи назаридан сиёсий иқтисод" китоби босилиб чиқди. Бу китобда у мазкур мактабнинг қарашларини ҳимоя этиш ва мунтазамлаштиришга ҳаракат қилди. К.Книс алоҳида иқтисодий қонунлар йўқ, фақат доимо ва ҳамма жойда амал қиладиган табиий қонунлар бор деб да'во қилди. Шунга асосланиб у хусусий мулкчилик ва капитализмнинг абадийлиги тўғрисида хулоса чиқарди. Книс сиёсий иқтисодни тарихий усул позитсияларида туриб тез қайта қуриш мумкинлигини асосламоқчи бўлди. Унинг фикрича, сиёсий иқтисод фақат иқтисодий ходисаларни тасвирлаб бериши мумкин, у назарий умумлашмаларни беришга қодир эмас. Книс иқтисодий ходисаларни билиб олиш ходисалари деб статистика ва тарихий баённи тан олди. У иқтисодий сиёсатга катта аҳамият берди. Бу сиёсатни амалга ошириш учун турли халқларнинг иқтисодий турмушига оид кузатувлардан олинган аниқ-равшан шарт-шароитларни билиш зарурлигини уқтирди. Книс миллат турмушининг иқтисодий шароитлари учун индивид (шахс), жамият ва давлатнинг мас'улиятини эклектик (қоришма) тарзда бирлаштирмоқчи бўлди, пулни талқин этишда металлчилар консепсияси позитсиясида қолди. 1848 йилда Бруно Гилдебранд (1812-1878) "Ҳозирги замон ва келажакнинг сиёсий иқтисоди" китобини э'лон қилди. Бу китобда у Ф.Енгелснинг "Англияда ишчилар синфининг аҳволи" асарига қарши чиқди. Б.Гилдебранд капитализм ишчилар синфининг аҳволини яхшилайди ва бу тузумга қарши курашдан ма'но йўқ, деб ҳисоблайди. Б.Гил'дебранд иқтисодий ходисаларни тадқиқ қилишнинг ўз тарихий усулини илгари сурди, бу усул жамият тизимининг иқтисодий қонунларини таҳлил этишга статистика ва тарихий ма'лумотларни юзаки тарзда тўплашни қарама-қарши қўйди. У қийматни фойдалиликдан иборат деб билди ва хусусий мулкчиликнинг ҳимоячиси бўлиб майдонга чиқди. Хусусий мулкчиликни ҳар қандай та'на қилишни тарихий қонуниятларни ҳалокатли равишда бузиш деб та'рифлади. Б.Гилдебранд таклиф этган инсоният тараққиётининг системаси натура, пул ва кредит хўжалигини ўз ичига олади. У айирбошлаш консепсиясига асосланиб иш тутади ва ишлаб чиқариш воситаларининг бу характерини тан олмайди, ҳолбуки унинг характери иқтисодий форматсиянинг ижтимоий табиатини ва жамиятнинг синфий тузилишини хизматини ташкил қилди. 1861 йилда Б.Гил'дебранд Германияга қайтиб, ҳаётининг охиригача Ен университетида фаолият кўрсатди. У ўз асарларининг мақсади қилиб миллат хўжалик ривожланиши қонунларини ўрганишга э'тиборни қаратди, турли халқлар иқтисодий тарихини ўрганишда таққослаш усулини қўллаш зарурлигини кўрсатди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling