Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet44/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Пул назарияси Рикардо - Милл ғояларига амал қилинади аммо пулнинг миқдорий назарияси инкор этилади. Бунда маълум давр давомида савдо оборотлари ва пул массаси оборотлари (айланмаси) доимий эмаслиги далил қилиб кўрсатилади.
Маркснинг қўшимча қиймат назарияси асосий бўлиб, унинг вужудга келиши қуйдагича «исботланади» (классик мактаб ғоялари буйича ҳамма нарса ўз симматида сотилади ва шу симматда олинади, яъни ортитсча нарса юзага келмайди). меҳнат аниқ миқдорий ўлчовга эга, ишчи кучининг қийматини бахолаш эса - бу катта даражадаги муаммодир, ҳамда феъл-атвор холати ва колектив ва психология (рухи) томонидан аниқланади. Шу сабабли қўшимча қийматнинг манбаи бўлиб, фақат ўз ишчи кучини сотаётган унумли ишчиларнинг «хаққи тўланмаган меҳнат» ҳисобланади. Бу «зарурий» ва «қўшимча» иш вақтидаги жараёндир. «қўшимча вақт» ва «қўшимча меҳнат» билан «қўшимча даромад» юзага келади.
«Унумли меҳнат» тўғрисидаги физиократлар (юқоридаги бобларда берилган) томонидан ишлаб чиқилган. Маркс бу ғояни ривожлантириб шундай қисқача хулосалар чиқаради: биринчидан, агар меҳнат «мутлоқ» бўлмаган шаклдаги қўшимча қийматни, яъни «нисбий қўшимча қийматини» яратса (бу тирикчилик воситалари қиймати (қиймати) арзонлашувига олиб келади); иккинчидан, унумли меҳнат муомала соҳасида эмас, ишлаб чиқариш соҳасида қўшимча қиймат яратгандагина унумли бўлади.
Даромадлар тўғрисида фикр юритиб, ёлланма ишчилар ўз «кучини» сотиб капиталистдан оладиган хақдир (бу эрда «ишчи кучи» иш хақига алмаштирилади), вахоланки класик мактаб вакиллари буйича меҳнат учун иш хақи берилади. Бу назарияга кўра, иш хақи ишчи ва унинг оиласи ҳаётни таъминлаш учун зарур товарларга эквивалентдир. Унинг миқдори ишлаб чиқаришни механизатсиялаш ва технологик жихозлаш даражасига боғлиқ, бу эса охирги оқибатда иш хақи ўсиши учун тўсиқ бўлади, чунки техник-иқтисодий тараққиёт доимий ортиқча ишчи кучини яратади. Капиталист ва ишчи ўртасидаги алмашув муносабатлари ишчи зиёнига бўлади. Хеч вақт реал иш хақи меҳнат ишлаб чиқариш кучлари ўсишига мутаносиб равишда ўсмайди. Эркин рақобат иқтисодиёти шароитида ишчилар касаба қўмиталарига суянган холларда ҳам бу шароитни ўзгартира олмайдилар. меҳнат унумдорлиги ўсиши туфайли, товар ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси пасайиб бориши отсибатида ишчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар баҳосининг хар доим адекват пасайишига олиб келади, бу эса ишчилар аҳволининг доимо ёмонлашувидир.
Фойда ва фойда нормаси. Бу даромад шакли сохибкор томонидан эксплуататсия ёрдамида пайдо бўлади; Рикардодаги фойда нормаси эмас, бошқа қўшимча Киймат нормаси, хатто эксплуататсия нормаси тўғрисида фикр юритилади.
Корхона ёки сохадаги қўшимча қиймат хиссаси ўзгарувчи капитал ва меҳнат хиссаси қанча кўп бўлса, шунча кўп бўлади, капиталнинг органик тузилишида (С/В) доимий капитал хиссаси кам бўлса, демак, корхона қанчалик машина ва бошқа техникалар билан яхши қуролланган бўлса, шунча кам бўлади.
Қўшимча қиймат нормаси ва фойда нормаси Ўртасидаги фарқ шундан иборатки, биринчиси Ўзгарувчи (В) капиталга нисбат шаклида, иккинчиси эса умумий капитал (С+В)ганисбат шаклида бўлади. Фойда нормаси пасайиб бориш тенденсиясига эга (Рикардо-Милл бўйича хаёт учун зарур махсулотларга бахо ошуви, демографик омиллар, тупрод унумдорлиги пасайиши ва бошқалар), аммо Марк буйича бунинг сабаби капиталнинг органик тузилиши (С/В)да ўзгарувчан (В) капиталнинг хиссаси камайиши ва, демак, капиталнинг жамгарилиши билан боғлиқ.
Эксплуататсияни кучайтириш (ёки қўшимча қийматни ошириш) нинг юллари 2 та, иш соатлари оширилади (абсолют) ёки меҳнат унумдорлиги орттирилади (нисбий).
Маркс Сениорнинг «Сунгги соат назарияси»ни танқид танқид остига олади (юқорида берилган). Бу гоя умуман янгилик эди.
Рикардо буйича фойда нормасининг пасайиш тенденсияси машиналарнинг такомиллашуви (техник кашфиётлар) ва агрономия фаниқаги янгиликлар туфайли ўзгариб (тўхтаб-туўтаб) туриши мумкин бўлса. Маркс буйича бу жараён капитализмни ўз ичидан эмирмагунча давом этаверар экан.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling